#

НОШУКУР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим: – Уйингиз борми? – Ҳа бор. – Кимники? – Ўзимники. – Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими? – Йўқ. – Машина кимники? – Ўзимники. – Оила борми? – Ҳа бор, биласизку тақсир. – Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими? – Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди). – Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми? – Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку. – Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!? – "Э-э-э." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди. Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди. Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди. Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди.

#Tasirli hikoyalar#120#noshukur
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика