Lesbiankalar(2)[tanlov uchun]
Shu payt eshik taqilladi va oyimning -Qizim haliyam uxlayapsanmi tuur, deganini eshitib tanamdan sovuq ter chiqib ketdi. Darxol ustimga adyolni yopib yotib oldim. Keyin

Шунчаки Севгандим

Bo'limi: Ko'cha-kuyda
O'qildi: 44 marta
Бу хикойани телеграмда окиганман силага хавола киламан. Йокса хузур йокмаса... У (хонанда): - Қиз менинг мухлисам эди. Қайсидир байрамда, бир кундузги пайт гала-концертдан кейин, оғайнилар билан чиқиб, машинага ўтираётсам, 4 та қиз йўл четида туришибди. У қизлар мени кутишяпти деб ўйладим, тўғриси ўйлабман. Улардан бирини менга кўзи тушди-да, секин мен тарафга қараб юриб кела бошлади. Энди уларга оғайниларим ҳам эътибор беришиб, секин бир-бири билан ҳазиллаша бошладилар. Бир оғайним жуда ҳам қитмир эди, у шартта машинадан битта плакатимни олди-да, яқинлашиб келиб қолган қизга узатиб, "дасхат қўйиб берсинми" деди. Қолган 3 та қиз сал эса орқароқда эди.

Қиз роса хурсанд бўлгандек кўринди. Кутилмаганда у менга қаради-да: «Сиздан концертда дасхат ололмагандим, номерингизни ҳам ёзиб беринг» деди.

Нима қилишимни билмай, секин дасхат ёзиб, сўнг сўрагандек телефон номеримни ҳам бердим. Чунки, у қиз соддалиги тарафданми ёки билмадим нега, менга ростдан ҳам ёқиб қолган эди. Плакатни мени қўлимдан олиб, қизнинг ўзи гап бошлаб қолди: -Ўртоғимни кутиб турибмиз. Бугун мени туғилган куним, концертдан кейин кафеда ўтирмоқчи эдик, у концертга келмади. Баҳонада сизни кўриб номерингизни ҳам олдим. Бу менга катта совға бўлди. Ҳеч қайси хонанда, дасхатига қўшиб, номерини бермаганди. Катта раҳмат. Ўзи, сизни мухлисингизман. Концертда айтган 2 та қўшиғингиз ҳам зўр чиқибди, менга ёқди деди.

Бу гапларни эшитиб, роса хурсанд бўлиб кетдим. Билмадим, бир кўришдаёқ у менга ёқиб қолганди. Бу орада қолган дугоналари ҳам келишиб, мен билан суратга тушиб ўзларини қоғозларигами, дасхат қўйдириб олишди.

Шу тарзда, танишдик. Ундан телефон номерини олдим, у ҳам ҳазиллашиб ёзиб берди.

Вақт ўта бошлади, телефонда гаплашиб юриб, унга боғланиб қолдим. Лекин, негадир, унга дил изҳори қилишга журъат етишмасди менда....

Мен ўзимча унга романтика қилмоқчи бўлдим. Маҳалласига бориб, эшигининг тагига гул билан шоколад қўйиб келдим. Лекин, ичига кимданлигини ёзмадим, атайлаб, қани кимдан экан деб, қизиқсин, дедим. Кетма-кет бир ҳафта, ҳар куни шу ишни қилдим. Гўёки, шундай қилсам, у бу мени ишим эканини билиб, мени севиб қоладигандек))) Менинг бу ишимга ота-онасининг муносабати қандай бўлиши-ю, маҳалла-куй бунга нима деб қарашлари ҳақида, ўйламабман ҳам.

Бу орада, мендаги ўзгаришларни оғайниларим ҳам сезиб юришган экан. Улардан бири "ҳа севиб қолдингми" деди. Тўғриси, мен унга бўлган севгимни ҳаммага айтгим келарди! Лекин, фақат унинг ўзига айта олмасдим холос. Хуллас, оғайнимга тўғрисини, уни севишимни, унга уйланмоқчилигимни айтдим.

Ширин хаёлларга берилиб, романтик ҳаракатларни амалга ошириб юрганимда, тўққизинчи куни телефоним жиринглади ва у мен билан учрашиб олмоқчилигини айтди. Ўзимча романтикаларим унга ёққан, деб минг бир хаёлларга берилдим. Унга атаб гул ва совғалар сотиб олдим.

Хиёбонда учрашдик. Уни хурсанд қиёфада кўраман деб ўйлагандим. Қарасам, кўзлари тўла ёш, жаҳл билан келди-да: Сизми ҳар куни остонамга бир нималар қўйиб кетадиган? - деди.

Унинг гап оҳангидан кўпроқ, "бунга нима ҳаққинг бор?" - дегандек эшитилди.

Бир зум ўтмай, у ўша хаёлимга келган сўзни ҳам айтди: - Нима ҳаққингиз бор бундай қилишга?

Зўрға гапирдим: - Мен... мен сени севаман...

Қиз бир зум менга тикилиб қолди-да, кейин жаҳл билан: - Нечта қизга айтгансиз бу гапни? - деди.

Жавоб бериб улгурмасимдан: - Фақат сенга айтдим деманг, хўпми? Барибир ишонмайман!

- Нега ахир? Бу сўз юрагимдан отилиб чиққандек бўлди.

- Ишонганимда нима? - деди у менга қараб, - ахир мен барибир сизни севмайман!

- Ахир ўзинг, мухлисингизман деб...

Қиз менга ҳайрон тикилди: - Мухлисман дегани, сизни севаман дегани эмас! Мен сизни шунчаки севгандим, шунчаки мухлис сифатида холос!

Нима дейишимни билмай қотиб қолдим.

- Нима қилиб қўйганингизни биласизми? - гапида давом этди у. Ахир мени ва оиламни бутун маҳаллага шарманда қилдингиз-ку! Ота-онам маҳаллада бош кўтара олмай қолишди, 3 та қизини биттасини ҳам эплай олишмаяпти,
1 2
» Teglar: shunchaki (12),
Boshqa hikoyalar
Behayo qizlar yoxud qimmatga tushgan lazzat. (turnirga) [nonick92]
Kechki soat 4 atrofida. Qishloq va shaharni bog'lovchi yo'l: Qarindoshlarni qishloqqa tashlab bir o'zim Damas-da ketayotgan edim. Ko'plab burilish
Дамасда
Мени исмим Феруза.Бир куни дамас маршрутига чикдим орка уриндик буш эди утирдим.Уша куни калта мини юбка кийиб олганди,бир оздан кейин бир бола хам енимга чикди.У чикдию
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020