Режиналд Кук Сесил Норвудга уйланишидан аввал уч аёлини тупроққа қуйганди.
— Бахтсиз ҳодиса,— деди у хотинига.
— Қанчалар қайғули, — ачинди Сесил. — Улар бой эдими?
— Боз устига, гўзал ҳам, — деди Режиналд.
Уларнинг асал ойи Алп тоғларида ўтаётганди.
Орадан икки ой ўтгач, Сесил иккинчи эрига:
— Биласизми, азизим, марҳум Режиналд тогда бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган, — деди.
— Қанчалар қайғули, — деди ачиниб Жастин Марлоу.
Boshqalar
141