#

ПРОФEССИОНАЛ АХЛОҚ ҚОИДАСИ

— Унинг ортидан кузатиб юришимни истаяпсизми? — деб сўради йигит мижоздан.
— Ҳа.
— Менга унинг сурати керак бўлади.
Эркак унга битта фото тутқазди.
— Ҳа, сизнинг ўрнингизда бўлсам, мен ҳам хавотир олган бўлардим.
Эркак жилмайишга уринди, бироқ уддалай олмади.
— Мени хабардор қилиб туринг.
Йигит уйига қайтиб келди.
Янгилик борми, — қизиқди Луиза.
— Эринг сенга ишонмаябди.
— Бунга ажабланмаса ҳам бўлади, — дея маккорона кулди аёл.

#Boshqalar#129
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика