#

МEҲНАТСИЗ РОХАТ ЙЎҚ

Бир йигит бор экан, у ширин ҳаёт ҳақида орзу қиларди. Ҳаётидан асло кўнгли тўлмас,бойларга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қиларди. “Нега баъзи бировларнинг бойлиги оша-тошаю, баъзиларда ҳеч вақо йўқ? — дея кўнглидан ўтказарди у. — Қанийди, беҳисоб давлатим, маҳобатли қасрим бўлса!
Бир куни кўнгилдаги оҳи Яратганга етиб, бандасининг ҳузурига фариштани юборди.
— Айтганларингни муҳайё қилмоқчиман, — деди у йигит қаршисида пайдо бўлиб.
Йигит қувончдан терисига сиғмай кетди. Фаришта унинг тилагини амалга оширди. Эртасига йигит ҳашаматли қасрда уйғонди ва уни мафтункор қиз қарши олди. Шунчалар бадавлат эканки, беҳисоб бойлиги сарфлангани билан сира камаймасди, Бир-бирига ўхшаш кунлар кетини кунлар, ойлар кетини ойлар қувиб ўтаверди. Бироқ йигит, барибир, чин бахт ҳиссини туймади. Йигит фариштани чорлади.
— Менинг ҳамма нарсам бор, лекин негадир бахтли эмасдекман, — деди.
— Истакларингни муҳайё қилдим, боридан роҳатланиб яшашни ўрганишинг керак, — жавоб берди у.
— Роҳатланолмаяпманда! Ушалган орзуларим негадир менга бахтли яшаш ҳиссини ато этмаяптику?
— Сен бой-бадавлат бўлиш ҳақида сўрадинг, бироқ меҳнату меҳр-муҳаббат ҳақида оғиз очмадинг. Сен кўп сўрадинг, лекин улардан қувонч, яхшилик.келишини ихтиёр этганинг йўқ эди! — деди фаришта.
Йигит ўз хатосини тушунди. Меҳнатсиз роҳатга эришиб бўлмаслигини англади.
— Менга имкон бер, ҳаммасини қайтадан бошлай.
— Хатойингни тушунганга ўхшайсан, буларнинг барини ўз қўлинг билан яратишинг керак? — дея жавоб берди фаришта ва ғойиб бўлди.
Йигит уйғонганида ҳаммаси ўз аслига қайтганди. Бироқ у бундан ранжимади, чунки энди у нима хоҳлаётганини аниқ биларди.

#Boshqalar#359
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика