#

ҲАЁТГА КУЛИБ БОҚ.

Бир келишган йигит ўзига муносиб умр йўлдош излашга киришибди, аммо учратган қизларининг ҳеч бирига кўнгли жиз этмабди: бирининг бели хипча эмас, иккинчиси озғин, учинчисида истара йўқ. Кўнглимга мосини қачон учратарканман деб турганида, қаршисидан бир мўйсафид чиқибди.
— Дилингдагини уқдим, ўғлим. Сенга ёрдам берсам деган эдим.
— Аммо қандай? — жонланди йигит.
— Муаммоларинг ечими мана шу гугуртда. Уни олу, орзунгдаги гўзални учратганингда қаршисида гугуртни ёқ! Шунда у бир умр шу ҳолича қолади ва ёнингда бўлади.
Йигит чолга ташаккур айтиб, кўп ўтмай бир қизни учратди. Унинг қадди-қомати ҳам, ақл-ҳуши ҳам кўнглидагидек эди. Йигит чол айтганидай қилди. Вақт ўтсада, хотинини гўзаллик тарк этмади. У гўё ёшлик билан шартнома тузганга ўхшарди. Лекин ҳеч нарса абадий эмас. Бора-бора йигитнинг кўнгли хотинидан тўлмай қолди. Аёл кундан-кун семириб, юзи ҳам сўлиб борарди. Бундан кўнгли бузилган йигит ўша мўйсафидни излаб топибди.
— Сиз мени алдабсиз! Гурурт сеҳри кор қилмай қолди.
— Сеҳр кучи ўз жойида, — хотиржам жавоб берди чол, — аммо сенинг нигоҳинг ўзгарган. Илгари сен уни фақат яхши томонларини кўришга интилгансан, кейин камчиликларини излай бошладинг ва топдинг ҳам. Унутма, нимани кўришни истасанг, шуни кўрасан! Иллат излаганга иллатдир дунё! Ҳаётга кулиб боқ шунда у ҳам сенга шундай боқади.

#Boshqalar#127#kulib
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика