#

БАХТ ИЗЛАБ.

Бувам билан бувимнинг тўйларига бугун эллик йил тўлди. Хелен билан яшаётганимга бир йил бўлмай туриб ажралишга қарор қилган куним шу ҳақда ўйладим ва оёғимни қўлимга олдимда уларнинг ҳузурига югурдим.
— Эллик йил бирга яшаш бахти нимада? Буни қандай уддаладингиз?
Бувам жавоб беришидан аввал мириқиб кулди.
— Бу саволни берган экансан, демак, рафиқанг билан тил топишишда қийналяпсан. Бошқалар каби оғриқ бераётган тишдан дарҳол қутулиш ўрнига уни сақлаб қолишга уринаётганингдан хурсандман. Мен бенуқсон аёлни излашдан тўхтаб, ўзим бенуқсон эркак бўлишни истаган куним бувингни топганман.

#Boshqalar#527#baxt
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика