EHTIROSLI.RU
Folbin va Bolakay
Бир фолбин кўчада юрганида орқасидан бир болакай келиб тош отди. Фолбин болакайга қараб: Эй, болакай нега менга тош отдинг? Болакай: Онам қачон шайтонни кўрсанг унга тош от деганлар. Фолбин: Сенга ким айтди мени шайтон деб? Болакай: Онам хар бир ёлғончилар шайтондир деганлар. Фолбин кулиб: Эй, болакай хозир сени ураман мендан қўрқмайсанми? Болакай хам кулиб: Онам Аллохдан қўрқадиганлар бошқа хеч кимдан қўрқмайди, улар учун хавф хатар йўқ деганлар. Фолбин йиғлаб болакайни пешонасидан ўпиб: Сени шундай тарбиялаган онанга минг рахмат! Фолбин йўлда кетаётиб нахот шу жажжи болакайчалик Аллохдан қўрқмасам. Хар куни ўлимдан қўрқиб, жон олувчи фариштани жонимни азоблаб олишини кутиб яшайман деб Гунохларига тавба қилиб ерга тиз чўкиб Аллохдан ўзга хеч қандай илох йўқ деб сажда қилибди.
Boshqalar
164
bolakay
O'xshash hikoyalar
Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади. Ибратли Хикоя
129
Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим...
ЎҒРИНИ ҚАРОҚЧИ УРДИ
905
ЎҒРИНИ ҚАРОҚЧИ УРДИ Чақалар, тангалар, бели синмаган долларлар, дуру жавоҳирлар, Эсимни таниганимдан буён ҳамён урардим, чўнтак бўшатиб, уйларни шип-шийдон қили...
Ehtirosli.ru