#

Дўппи (ибратли воқеа)

Қўқонда машҳур, забардаст бўлган уламо Охунжон домла бўлганлар. Бир кун, шу кишининг ўғиллари бўлиб ўтган ҳикояни айтиб берди.
- Дадам билан бирга бозор айланиб юрган эдик. Олдимизда нуроний отахон бир эски кийилган дўппи сотиб ўтирган эдилар. Дадам отахоннинг олдиларига бориб: ота дўппингиз қанча туради? — дедилар. Ота эса «ўн беш сўм болам» дедилар. Дадам ҳеч қандай савдо қилмай ҳалиги дўппини сотиб олдилар. Йўлда дадамга қараб «дада, бу эски кийилган дўппини нима учун сотиб олдингиз? Уйда янги дўппиларингиз жуда купку, буни нима қиласиз?» дедим. Дадам эса «буними?» дедиларда, дўппини томимизга қараб отиб юбордилар. Сабабини тушунмай қараб турган эдим, дадам айтдилар «ўша ота зориққанидан, шу пулга муҳтожлигидан, гадойлик қилиб одамларга қўлини кўтаришдан ор қилганидан, сотишга бошқа ҳеч нарсаси бўлмаганидам шу нарсани сотиб ўтирибди. Агар уни биз олмаганимизда ҳеч ким олмас эди. У инсон эса муҳтожлигини қондира олмасди. Дўппини олмай, пул берганимизда ҳам олмасд. Шу учун сотиб олдим» деган эдилар. Базида бир чеккада кўкат сотиб ўтирган чол ёки кампирга кўзимиз тушади. Базида эса ночорлигидан уйидаги дарахтидан хурмони териб келиб сотаётган отахон ёки онахонларимизни кўриб бепарво ўтиб кетамиз.

#Boshqalar#41#ibratli#voqea
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика