#

АҚШнинг айрим штатларида ҳомилани о (Ў)лдиргани (аборт қилдиргани) келган онага:

1. Алоҳида бир хонада доктор ҳомиланинг о (Ў)лдирилиши сабабли келиб чиқадиган, онага таъсир қиладиган зарарларни тушунтирар экан…!
2. Агар аёлга бу тушунтиришлар кор қилмаса ва у болани о (Ў)лдиришни яна талаб қилса, унга боланинг о (Ў)лдирилиш жараёни, боланинг ҳар бир аъзоси алоҳида алоҳида кесилиб, парчалаб олиниши видеоси кўрсатилар экан…!
3. Аёл яна кўнмаса, унга боланинг ўзини УЗИ жиҳози орқали кўрсатилар экан…
4. Аёл яна ўз мақсадидан қайтмаса, энди аёлга боланинг юрак уриши эшиттирилар экан…! Жажжигина мурғакнинг юрак уриши! Ушбу услуб орқали болаларни о (Ў)лдиргани келган оналарнинг 90 фоизи ўз фикридан қайтиб, болани туғишга азм қилаётган экан! Нимагадир айрим давлатлар фарзанд кўпайтириш ғамидаю, айримлари эса фарзанд камайтириш ташвишида! Илгари ўнта туқса «Қаҳрамон она» ёрлиғини бериларди! Бугун учтадан кейин туғмаслик чоралари кўрилмоқда!… Жоҳилият даврида қиз фарзандлар тириклайин кўмиларди, дейилса бугуннинг замонавий шахсияти бу ишларга ажабланиб қарайди. Наҳотки, дейди! Ваҳоланки, ушбу шахсият бугун нафақат қизларни, балки қизу ўғилни ажратиб ўтирмай тириклайин парчалаб ташланмоқда ва буни одатий ҳолдек қабул қилмоқда! Азизлар, тирик фарзандларни ўлдирмайлик!Аллоҳдан қўрқайлик! Ахир бундан сўраламиз!

#Boshqalar#120#kelgan
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика