#

ҲУКМ ЧИҚАРИШГА ҲЕЧ ҚАЧОН ШОШИЛМАНГ…

Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, оҳиста қизидан сўради: “Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?” Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани ҳам тишлаб қўйди. Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, ҳафсаласи пир бўлди лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дарҳол тишланган олмалардан бирини онасини қўлига тутқазиб, шундай деди: “Ойижон, мана буниси Сизга, ШУНИСИ ШИРИНРОҚ ЭКАН”. Сиз ким бўлсангиз ҳам, қанчалик ҳаёт тажрибангиз кўп бўлса ҳам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб ҳисобласангиз ҳам, ҲАР ДОИМ ҳукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга ИМКОН беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса ҲАҚИҚАТ бўлмаслиги мумкин. ҲEЧ ҚАЧОН бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг. Юқоридаги ҳикояда агар она шошқалоқлик ёҳуд ғазаб билан қизига қўполлик қилганда ёки юзига тарсаки туширганга қиз қанчалик руҳий синишини тасаввур қилолсангиз керак. Бекорга доно халқимиз, “…берди” сини айтгунча бошини ёрмагин демаган…

#Boshqalar#28#hech#qachon
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика