#

Дадажон ҳалол пул қанақа, ҳаром пул қанақа бўлади?

10 ёшли бола отасидан 1000 сўмлик билан 5000 сўмлик пулни кўрсатиб, савол сўраяпти.
-Дада 1000 сўм кўпми 5000 сўм кўпми?
-Албатта 5000 сўм кўп.
- Нима учун акамга 10 минг топма минг сўм топ дейсиз?
-Биласанми болам, биз ҳалол пул топиб ҳаромдан ҳазар қилишликка буюрилганмиз.
-Дадажон ҳалол пул қанақа, ҳаром пул қанақа бўлади?
-Бировларни алдамасдан, норози қилмасдан, оиласига зарар етказмасдан топилган пул Ҳалол бўлади. Бир нарсани унутма болам, ҳалолдан топилган 1000 сўм, ҳаромдан топилган 5000 сўмдан ортиқдир, бу масалада математика ўқитувчингни қоидасига зид юришга мажбурман.

#Boshqalar#113#boladi
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика