#

ҚАЛБИМ “ТОЗА”…

Олийгоҳлардан бирининг катта ўқитувчиси айтади: “Бир куни студент қизлардан бири дарсга жуда ҳам очиқ-сочиқ кийиниб келди. Мен унга: “Дарсга бунақа кийиниб келмагин!”, деган эдим, у энсасини қотириб: “Менинг қалбим тоза, шундай экан, қандай кийинишимнинг нима аҳамияти бор, муҳими қалбнинг тоза бўлиши-ку?!”, деб жавоб берди. Шунда мен унга: “Ҳа, қалбинг тоза бўлса, эртадан яланғоч келавер”, дедим.
* Ҳа, қалб кечинмалари инсоннинг либосида, ташқи кўринишида намоён бўлади. Қалб – инсон аъзоларининг подшоҳидир. Аъзолар қалбнинг истагини бажаради. Тил гуноҳ сўзни айтса, қўл гуноҳга узатилса, оёқ гуноҳга қадам ташласа, демак, қалб шу ишларга ташаббус кўрсатгандир. Ёки тил Аллоҳни зикр қилса, қўл ўзгаларга ёрдам қилса, кўзлар ёш тўкса, булар ҳам қалб хоҳлагани учундир. Шунинг учун “Агар қалб қўрқса, аъзолар ҳам қўрқади”, деб бежизга айтилмаган. Қалб худди тарозига ўхшайди. Агар у бузилиб қолса, нотўғри ўлчайдиган бўлиб қолади.

#Boshqalar#46
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика