#

Микроавтобус ҳайдовчисининг қизи…. (Мисрнинг Александрия номли шаҳарида содир бўлган гўзал воқеа.)

Гўзал ва ажойиб ҳикоя сал узунроқ экан, аммо таржимага кетган вақтим учун асло пушаймон эмасман. Чунки, диндош биродарларим ўқиб, ибрат олса бундан фақат кўнглим шод бўлгай! Мисрнинг Александрия номли шаҳарида содир бўлган гўзал воқеа. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. ★Микроавтобус ҳайдовчисининг қизи★ 7чи аудиторияга тиббиёт фанлари доктори (аёл) кириб келди. Талабалар бир овозда: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ. Домла:
- Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ. Барчангизни янги ўқув йилининг иккинчи семестри билан табриклайман. Ушбу семестр давомида мен сизлар билан бирга бўламан. Ўзимни таништиришимдан аввал эса сизларга муҳим бир нарсани айтиб қўймоқчи эдим. Орангизда китобимни сотиб олишга қурби етмайдигонлар бўлса хуллас шароити кўтармаса, марҳамат дарсдан сўнг исм шарифини қоғозчага ёзиб, хонамга келтирсин. Биз ин шаа Аллоҳ унга ёрдам берамиз. Сўнгра талабалардан бири деди:
- Қанақасига домла… сиздан аввал кирган домлаларнинг бари бизга «китобларни олмаган талабага йиллик натижалар қўйилмайди» деб айтишган эдику. Домла илиқ табассум билан:
- Менинг биров билан ишим йўқ. Гап менинг китобларим ҳақида кетяпти. Шунда бир талаба кулимсираб деди:
- Бунақада домла ҳамманинг шароити оғирлашиб, ҳеч ким китоб сотиб олмайдиган бўлади. Домла табассум қилиб деди:
- Ҳеч қиси йўқ. Мен кечиримлиман. Бугун дарсимизни биринчи куни экан, келинглар яхшиси сизларга гўзал бир воқеа айтиб бераман. Чунки мен биринчи кундан шарҳлагим келмайди, аксинча талабаларим билан яқиндан танишиб олгим келади. Сўнгра домла воқеани сўзлай бошлади. «Бундан чамамда 20 йил аввал микроавтобус ҳайдовчиси бўлган экан. Исми Аҳмад Абду Товваб. Унинг сизлар тенги бир қизи бўлиб, у Университетда биринчи курс талабаси экан. Микроавтобус ҳайдовчиси Аҳмад амаки тонг саҳарлаб қизига:
- Фотима қизим, бутербродингни олишни унутмагин, ўқишда нонушта қилиб оларсан. Фотима кулиб деди:
- Биринчи семестрдан бери менга «бутербродингни ол» деб айтасиз. Олишга оламан-ку, охири яна ўзим билан қайтиб келади-да. Мактаб ўқувчисимидим ўзим билан бутерброд олиб кетаман. Ахир Университетда биринчи курс бўлсам. Аҳмад амаки:
- Биринчи курс бўлсанг нима қилибди. Ўзинг билан оволгин-да, нонуштангни қилиб ол. Фотима:
- Дада, дадажоним ўзимни, тўғри тшунсангизчи ахир, дугоналарим кўриб қолса мени мазаҳ қилишади ахир. Аҳмад амаки:
- Ундай бўлса, мана бу 50 жунайҳни олгинда нонуштангни қилиб ол. Қайтишингда кечки овқатга у бу нарса сотиб оларсан. Фотима:
- Хоп бўлади, ўзимнинг меҳрибон дадажоним. Биламан, онам раҳматли вафотларидан сўнг фақат менинг қўлимдан овқатланасиз. Аҳмад амаки:
- Раҳматли 5 ёшлигингда сенга ҳеч нима ўргатмай оламдан ўтган бўлса ҳам, сен пиширган таомлар онангни таомларига жудаям ўхшашиб кетади. Фотима кулиб:
- Ўзингиз айтмаганмидингиз, онанг тайёрлашни билмагани учун ўзим унга ўргатганман деб. Ҳудди шундай менга ҳам ўзингиз ўргатгансиз-ку. Демакки пиширган таомларим ҳам онамники каби ширин ва мазали бўлиши шарт. Аҳмад амаки кулиб деди:
- Ҳеч ким онангчалик бўлолмайди. Мен сен учун шундай деяпман холос. Фотима ҳам кулиб жавоб берди:
- Албатта, албатта, ахир улар анча йиллардан бери қалбингиздан жой олиб келганлар. Аҳмад амаки хўрсиниб чуқур нафас олди ва деди:
- Бўлақол қизим. Машинамни матори алла қачон қизиган бўлса керак. Сени ўқишингга ташлаб ўтаман. Фотима қиз дадаси билан унинг машинаси томон йўл олди сўнгра миниб деди:
- Дада, эсингиздами ҳар йили мени мактабим эшигига қадар кузатиб қўяр эдингиз. Бу йилдан эса Университет эшигига қадар кузатиб қўя бошладингиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, онам икковингизни орзуларингизни амалга ошира олдим. Аҳмад амаки:
- Аллоҳ раҳмат қилсин, амийн… қизим, сени олиб кетгани соат нечида келай?
- Қачон дарсдан бўшашимни билмайман ҳали дада, қандай дарсларим борлигидан ҳам хабарим йўқ. Бўлмасам, дарсларим тугагач тўғри сиз турадиган бекат томон ўтаман.
-Яхши қизим, ин шаа Аллоҳ сени кутаман. Фотима ўқишига кириб кетди, дадаси Аҳмад амаки эса ўзининг эски микроавтобусида навбат олиш учун Александриядаги «Даманҳур» номли бекат томон кетди. Бекатда навбатда турган Жалол амаки Аҳмад амаки билан сўрашиб:
- Бўлажак профессорнинг дадаси, қалайсиз энди? Аҳмад амаки кулиб:
- Аллоҳга шкур яхши Жалол ака. Менинг навбатим нечанчи экан? Жалол амаки:
- Худо хоҳласа сиз бешинчи бўласиз. Аҳмад амаки:
- Ин шаа Аллоҳ. Жалол ака:
- Бугун об-ҳаво яхши эмас. Ёмғир ёғади дейишяпти. Маршрутлаям кам бўлади энди. Аҳмад амаки:
- Ҳа майли, ёғаверсин. Ёмғир бу ризқ. Бугун мен фурсатдан фойдаланиб кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Жалол ака:
- Аҳмад, Аллоҳ ҳамроҳинг бўлсин. Орадан анча вақт ўтгач, Фотиманинг дарслари тугади. У йўловчилар билан миниб, «Даманҳур»даги кичик уйига етиб олиш мақсадида, дадаси турган бекат томон йўл олди… Йўл-йўлакай Фотима дадаси билан суҳбати давомида:
-Дада, эртага 350 жунайҳ олиб боришим керак экан. Баъзи бир китоблар, қон босимни ўлчаш учун тонометр ва оқ халат сотиб олишимиз керак экан. Аҳмад амаки:
- Эртага олишинг шартми қизим?
- Ҳа дада, профессорлар шундай деб айтишди. Маблағни қаердан олишни билмай ўйланиб қолган Аҳмад амаки:
- Аллоҳ Ўзи осон қилсин, қизим… етиб келдик. Тушлик қилиб бўлгач, дарсларингни қилгин. Мендан хавотир олма. Бугун кечгача ишлайман. Фотима хавотир олиб деди:
- Дада, об-ҳавога қаранг яхши эмас. Бугун уйга эртароқ қайта қолинг. Аҳмад амаки:
- Паноҳида асровчи Аллоҳ, қизим.

1 2 3 4 »

#Boshqalar#84#sodir#bolgan#gozal#voqea
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика