#

Мисрлик қизнинг ҳаётий ҳикояси…

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Мен ёшлигимда ўртача ҳуснли қиз бўлган бўлсам ҳам аммо дин аъмаллари ва ахлоқ борасида жуда ҳам гўзал эдим. Йиллар бирин кетин ўтар, аммо негадур ҳееч мени сўраб келадиган совчилардан дарак бўлмас эди. Ёшим 34 га етди. Мендан ёш бўлган қизлар алла қачон узатилиб, болалик бўлишга ҳам улгуришган эди. Аммо мен эса… Кунлардан бир куни мендан бор йўғи икки ёшгагина катта бўлган, бирон бир нуқсони бўлмаган йигитдан совчи келади. Ўша лаҳзаларда қувончим ичимга сиғмас, гўёки бахт оғушида энг саодатли аёл суратида яшаётгандек эдим. Сўнгра фотиҳа маросимига тайёрлана бошладик. Бир куни у ўзи баъзи никоҳ ҳужжатларини поёнига етказишини айтиб паспортимни сўраб қолди. Мен ҳам бунга монелик кўрсатмай бериб юбордим. Орадан икки кун ўтгач, унинг онаси менга қўнғироқ қилиб, иложи борича у билан тезроқ учрашишимни айтади. Онаси билан кўришдим. Сўнгра у паспортимни ҳамёнидан чиқариб туғилган санамга ишора қилиб ҳақиқий ёки ҳақиқиймаслигини сўрайди. «Ҳа, ҳақиқий» деб айтдим. Шунда у менга:
- Демак, ёшингиз 40 га яқинлашиб қолган эканда?! Унга мен жавобан:
- Менинг ёшим 34 да, деб айтдим. У:
- Бунинг фарқи йўқ, 30 дан ошдингизми, демак туғиш фурсатидан ўтдингиз дегани. Мен эса ҳали невара кўришни истайман! Хуллас йигитнинг онаси фотиҳамизни бекор қилиб, ҳеч қандайин тўй бўлмаслигини дангалига айтди-да, мени сўзларимни эшитмасдан ҳам тезгина жўнаб кетди. Орадан аламли 6 ой бирин кетин ўта бошлади. Мен эса ҳудди қачонлардир самоларда сузиб юрган ва бирданига ерга қулаб тушган қушчанинг аҳволидек эди холатим. Кекса отам бу холатимни кўриб, Аллоҳнинг уйида қайғу аламларимни ювиб келишим учун мени умрага жўнатади. У ерга боргач ҳарамга кириб ўтириб Аллоҳим Ўз ҳузуридан менга раҳмат беришини ва ишимни Ўзи ўнглашини сўраб дуо қилдим. Намозларимни ўқиб бўланимдан сўнг бир аёлнинг чиройли овозда Қуръон тиловат қилиб ўтирганини кўриб қолдим. Ва у бир ояти каримни қайта қайта ўқий бошлади. «Ва (шу билан) сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди» (ан-Ниса 113) Бу оятни эшитган сарим кўзларимдан дув-дув бўлиб ёш ўз-ўзидан қуйилиб келар эди. У аёл ўзининг гўзал овози ила мени ўзига ром этган эди. Унинг олдидан сираям кетгим келмай қолди. Шунда у яна Аллоҳ таолонинг бошқа қовлини қайта такрорлай бошлади. «Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан» (ад-Дуҳа 5) Аллоҳ ҳаққи, ҳудди мен бу оятларни умрим давоми бўйлаб биринчи бор тинглаётгандек эдим гўё. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, анча тинчлана бошладим. Умрам ўз поёнига етгач, самалётга миниб юртимга қайтиб келдим. Аэропортда мени дугонам умр йўлдоши билан кутиб олгани чиқишган эди.Уларни аэропортга қадрдон дўсти машинасида олиб келган экан. Дугонам билан ҳали тузукроқ саломлашишга ҳам улгурмаган эдим, умр йўлдоши ва унинг дўсти келиб қолдилар. Уларга салом бергач дугонамдан отамнинг аҳволи ҳақида сўраб, суҳбатимизни давом эттирдим. Ва ниҳоят уйга етиб келгач, бир қанча вақт дам олиб ётсам, дугонам қўнғироқ қилиб қолди. Айтишича, умр йўлдошининг дўсти мени жуда ҳам ёқтириб қолган ва шу кунларда уйимга совчиларини жўнатмоқчи эканлигини айтган экан. Бундай кутилмаган хабардан юрагим эшитилар даражада гупиллай кетди. Орадан кўп ҳам ўтмай йигит совчиларини юбориб, фотиҳамизни ҳам бира тўласи ўтказиб кетишди. Бир ойдан сўнг эса тўйимиз бўлиб ўтди. Мен жуда ҳам бахтиёр эдим… Саодатли ва бахтиёр келинларнинг ҳаёти сингари менинг ҳам келинларга хос ўзгача ва янги ҳаётим бошланган эди. Мен орзу қилган ҳислатлар яъни нафислик, ҳимматлик, мулойимликни умр йўлдошимда кўра бошладим. У оиласига ва менинг аҳлимга нисбатан жуда ҳам меҳрибон эди. Орадан бир неча ойлар ўтгач мен ҳавотирга туша бошладим. Чунки ёшим 36 га етиб қолган эди ҳамки хомиладан эса ҳали ҳануз дарак йўқ. «Фарзанд кўра олмасакчи» деган ўй ҳаёллар мени сира ҳам тинч қўймас эди. Ахийри умр йулдошимга қўрқишимни ва тезроқ шифокор кўригидан ўтишим кераклилигини айтдим. Кейин биргалашиб аёл-қизлар шифокори ҳузурига бордик. У мени бир қанча анализлар топширишим кераклилигини айтди. Биринчи анализимнинг натижаси тайёр бўлгач шифокор аёл:
- Қолган анализ ларни топширмасангиз ҳам бўлар экан. Муборак бўлсин, сиз хомиладор экансиз! Хомиладорлик ойларим бирин кетин омонликда ўта бошлади. Фарзандимнинг жинсини билишга эса унча ошиқмадим. Чунки Роббимнинг ато этгани энг афзали ва хайрлисидир дедим. Хомилам борган сари ойига нисбатан катталашиб борар эди. Буларнинг бари ёшимнинг катталиги ва хомиламнинг кечикканлиги туфайли бўлса керак деган ҳаёлга бордим. Вақт соатим етгач мени шифокорлар амалиёт хонасига олиб, кириб кетишди. Амалиётдан сўнг хушимга келгач аҳлим ва умр йўлдошимнинг аҳли атрофимда ўтириб, менга кулиб боқишар эди. Мен улардан фарзандим:
- Қизми ўғилми, деб сўрасам улар бир овозда:
- Қиз ва ўғил, деб айтишди. Ўзимга ўзим пичирлаб «ЭГИЗАКЛАР» деб айтишим билан қувониб кетганимдан кўз ёшларим юзимни ювиб туша бошлади. Шу он ҳарамдаги аёлни эсладим: «Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан». Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида: «Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан». (ат-Тоор 48) ✨ Ҳикматлар чашмасидан ✨ Юсуф сураси менга ўргатган нарсалар:
- Бемор одам шифо топиши;
- Узоқ вақт йўқ бўлиб кетган одам қайтиб келиши;
- Маҳзун бўлган одам бир кун шод ҳам бўлиши;
- Аллоҳнинг изни билан ғам-аламнинг кўтарилиши;
- Қийинчилик билан бирга осонлик ҳам бўлиши;

#Boshqalar#34#qizning#hayotiy#hikoyasi
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика