#

Улар инсонми йо фаришта, ибратли хикоя

Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди, -деди. Холид унга:
- Бу унинг саҳифаси. Уни ҳоҳлагани билан тўлдираверсин, — дедилар. Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сизни сўкди,
- деди. Ваҳб унга:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?! — дедилар. Ҳасан раҳимаҳуллоҳга бир киши:
- Фалончи сизни сўкди,
- деди. Ҳасан унга:
- У отган ўқ менга тегмаган эди. Сен уни олиб келиб юрагимга санчдинг, -дедилар. Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши келиб:
- Фалончи сиз ҳақингизда ёмон гапларни гапирди, — деди. Имом унга:
- Агар рост айтган бўлсанг сен чақимчисан. Агар ёлғон айтган бўлсанг сен фосиқсан, — дедилар. У хижолат бўлиб қайтиб кетди. ©

#Boshqalar#496#ular#ibratli#xikoya
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика