#

Гудак ноласи.

Дада, дадажон мени ташлаб кетманг. Йук, йук. Янги ойим ёлгон гапирдилар. Сизга яхши киз буламан. Хамма ишларингизни киламан. Эшитилаёткан овозлар Насибанинг калбига нишдек санчилди. Бу кечагина келган 4 ёшли Нигинанинг овози эди. У секингина эшикдан муралади. Кизалоклар уйкуда. Тахмин килганидек факатгина Нигина эшик олдида хунг хунг йиглаб утирар, кандайдир расмни юз кузларига суртарди. Насиба кизалокнинг сочларини аста силади. Жажжи кулларидан тутканча, багрига босди. Аммо мургак калб йиглашни куймас, аламли ёшлардан кизарган мунгли кузлар унга умидли бокарди. Даг даг титраёткан лаблар эса тинмай Дадам албатта келадилар а мени олиб кетадилар а? дея такрорларди. Насиба кандай ёлгон гапиради, нима деб далда беради, билмайди. Факат чукур хурсинади холос. Жажжи кулчалари аёл суратини силар Ойижон, нега мени ёлгиз ташлаб кетдингиз, дадам мени яхши курмас эканлар, дея уни махкам багрига босарди.
Камолиддин Курбонович.

#Umr manzaralari#44
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика