#

дўзах ўтидан қутқариб қолиш учун қилинг

​​​​Бир аёл савол билан шайхга мурожаат қилибди:
- Эй шайх! Фарзандларимни уйқуси қаттиқ. Фажр, яъни бомдод намозига уйғота олмай қийналаман, бу муаммони қандай хал қилсам бўлади?
Шунда шайх:
- Мабодо фарзандларингиз ухлаб ётган хонада ишлаб турган мукайф (совутгичдан) ўт чиқиб, хонада ёнгин кучайишни бошласа нима қилган бўлар эдингиз?
Аёл:
- Уларни дархол уйғотишга киришаман.
Шайх:
- Лекин уларни уйқулари жуда қаттиқку?
Аёл:
- Аллоҳга қасамки, бўйинларидан тортқилаб бўлса ҳам уйғотаман!
Шунда шайх:
- Мана бу ишингиз уларни дунё ўтидан қутқариб қолишингиз учундир. Энди айнан мана шу ишингизни (фарзандларингизни) дўзах ўтидан қутқариб қолиш учун қилинг, деб жавоб берган экан.

#Umr manzaralari#44#qolish#uchun#qiling
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика