#

Men uchun ham duo qiling.

Ҳар доимгидек бизни кириш имтиҳонига тайёрлаётган домланинг уйидан чиқиб, ўша ердаги яқин МАСЖИДга кириб аср намозини ўқидим. Аср намозини ўқиб бўлгач, соатга қарадим, адашмасам 15-20 дақиқадан сўнг ШОМ* намози вақти кирадиган бир пайт эди. Ўзимга ўзим:
- “Уйга бориб нима ҳам қилардим. Шомни ўқиб, уйга бораман”, -дедим. Сўнг масжиддаги китоблардан бирини олиб ўқий бошладим. Лекин масжид бурчагидан ора-сирада келиб турган, йиғи овози фикримни чалғитар эди. Табиатимдаги қизиқувчанлигим туфайли бўлса керак, йиғи овози келаётган бурчакка бориб,“Бирор ёрдам кекакми амаки?”, деб сўрадим. Шуни айтишим керакки ўша пайтларда менинг диний саводхонлигим паст бўлгани учун шу ишни қилган эканман. Чунки қўлини дуога очиб, йиғлаётган одам Аллоҳдан бир нарса сўраётган бўлар экан ва бу ҳолдаги одамга ёрдам керакми, деб айтилмас экан. Ҳалиги одам сўзимни эшитмагандай йиғисида давом этиб, "ДУО" қилар эди. Мен бояги саволимни яна такрорлаб:
- “Амакижон бирор ЁРДАМ кекар эмасми”, дедим. Кўп ўтмай дуо қилаётган амаки, қўлларини юзига суртиб дуосини тугатди ва кўз ёшларини артиб олди. Кейин менга қараб:
- “Исминг нима”, деди. Мен исмимни айтдим. Амаки масжиднинг тўрт томига қаради ҳеч ким йўқлигини кўриб, “Агар менга чин дилдан ёрдам қилмоқчи бўлсанг, менинг ҳаққимга ДУО қилиб қўй, Аллоҳ гуноҳларимни кечирсин”, деди. Мен диний саводим камлигидан: -— “Нима гуноҳ қилгансиз”, деди. У яна масжиднинг тўрт томонига қараб, “Майли сенга айтганим бўлсин. Менинг сенга ўхшаган учта ўғлим бор эди. Биз ҳаммамиз катта бир ҳовлида яшар эдик. Бундан 4 йил олдин. Мен жуда катта хато қилиб қўйганман. Ҳамма иш манна шу воқеадан кейин бошланди. Ўша куни иккита ўртоғим билан одамлар уйига тарқалишини кутдик. Мен ва яна битта ўртоғим масжиднинг ташқарисидаги катта тут дарахти орқасига яшириниб олган эдик. Битта ўртоғимиз эса масжидда намозхонлар билан бирга хуфтон намозини ўқиб чиқди. Ҳамма уйига тарқалиб кетгач, чамаси икки соат яна кутдик. Ҳамма жой сукунатга айланди. Ҳалиги хуфтон намозини ўқиган ўртоғимиз масжид эшигини тақиллатди. Масжид қоровули эшикни очмасдан, “Ким бу”, деб сўради. Ўртоғим масжид қоровулини исмини одамлардан сўраб билиб олган экан. У:
- “Менман …. бобо”, деди. Қоровулни ўз исми билан чақиргач, ТАНИШ* одам экан деб, эшикни очган эди, ўша заҳоти оғзига қўлини қўйиб, бир уриб уни беҳуш қилиб қўйди. Кейин кириб учаламиз масжид қуттиларидаги барча пулни олдик. Пулни ўзаро бўлишиб олдик. Ҳа ҳали ҳам ёдимда, биз бу ўғиликни сешанба куни қилган эдик. Орадан уч кун ўтиб "ЖУМЪА" куни уйда телвизор кўриб ўтирган эдим, тўсатдан аёлим йиғлаб кириб келди. Нима бўлди, десам, у кичик ўғлингиз мактабдан қайтаётганида афтаҳалокатга учрабди, деб ҳушидан кетди. Аёлимни касалхонага ОЛИБ БОРГУНИМЧА* болам оламдан ўтди. -— "Аёлим КОМАДА, у битта АППАРАТ* билан яшаб турган эди. Агар ўша апаратни ўчиришса, у ҳам ўлар экан. Шу йўсунда уч ой яшадик. Уч ой ичида мен ЖИННИ бўлишимга оз қолди. Чунки ишлаш учун Россияга кетган катта ўғлимни мурдасини бирга ишлаган ўртоқлари олиб келди, айтишларича иккита урушаётган одамни ажратаётганда, билмасдан пичоқни менинг ўғлимга суқиб юборибди ва воқеа жойидан ғойиб бўлибди. Унинг устига бир неча кишидан ҚАРЗ* олиб кетган эди. Шу қарзларни тўлаш учун, катта ҳовлини сотиб, ўғлимнинг қарзларини тўладим. Ҳозир ўртанча ўғлим билан «ИЖАРАДА» яшаяпмиз. Ўзим эса тандирсозлик касбим бор эди. Ҳозир тандирсозлик билан шуғулланяпман”, деди. Мен: - “Хотинингизга нима бўлди”,- деб сўрадим. У киши:
- “Бечора хотин емаган сомсага ПУЛ* тўлаяпди. У ҳали ҳам комада”, деди. Мен:
- “Амаки қандай қилиб НАМОЗХОН* бўлдингиз”, дедим. У киш:
- “Ҳовлини сотиб қарзлардан қутулдим. Ижарага яшай бошлаганимизда, бир куни АЖИБ бир «ТУШ» кўрдим. Тушимда бир нуроний инсон ОППОҚ кийимда: - “Эй фалончи. Шу кунгача жуда КУП* гуноҳ ишларни қилдинг. Лекин мана бу охирги қилган ишинг энг катта гуноҳ эди. Сен Аллоҳ таолонинг мулкини, «АЛЛОҲГА ТЕГИШЛИ» бўлган нарсани ўғирладинг. Ахир ўзинг айтчи, Аллоҳга ҚАРШИ ЧИҚИШ* мумкинми?! Бандалари ғафлатда қолганида уларнинг мулкига тажовуз қилар эдинг. Эй аҳмоқ банда нима сен Аллоҳни ғафлатда қолдирмоқчи бўлиб, унинг мулкига тажовуз қилдингми?! Аллоҳни ҒАФЛАТДА* қолади деб ўйладингми?! Бошинга келган барча БАЛОЛАР* мана шу қилган -> ОХИРГИ ИШИНГ туфайли. Кўзингни ОЧ ва ТАВБА қил”, деди. Ўша кундан бери мен НАМОЗХОН бўлдим. Тандир ясаб топган пулимни ярмини Аллоҳ ЙУЛИДА* сарфлаяпман. Ўғлим сен ҳам - ДУО қил Аллоҳ мени КЕЧИРСИН ва аёлимни дардига ШИФО берсин”,- деб кўз ёшларини артдилар. Яна битта нарсани сўрамоқчи бўлганимда МУАЗЗИННИНГ “Аллоҳу Акбар”,- деган овози эшитилди.

#Boshqalar#494#uchun#qiling
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика