O'z umr yoldowimni topganim
Avvalom bor assalom alaykum hurmatli saytdowlar men sizlarga hayotimda bolgan va hozir ham davom etayotgan voqeani aytib bermoqciman.ismim asror 1997 yilda tugilganman oi

Bolgan voqea (tasirli)

Bo'limi: Zo'rlashlar
O'qildi: 106 marta
Биз орамизни енгилтаклик ва манманлик жамлаган уч дуст эдик. Йўк тўртта эдик... Тўртинчимиз шайтон эди… Биз содда кизларни ўзимизнинг мулойим, ширин сўзларимиз билан алдаб-сулдаб чекка далаховлиларга олиб чикардик… У ерда эса биз тўсатдан йирткич бўриларга айланар, уларни ялиниб ёлборишларига хам парво килмасдик…Чунки бизнинг калбларимиз, хисларимиз ўлган эди… То унутилмас ўша кун келгунча, бизнинг куну-тунларимиз мана шундок тарзда, далаларда, чодирларда, денгиз киргокларида машиналарда ўтиб борарди… Бир куни одатимиз бўйича, далаховлига чикдик… Хамма нарса хозирланган эди…Хар биримизда биттадан «нихол», лаънати ичкилик хам етарли... Лекин егулик олиш хаммамизнинг ёдимиздан чикибди…Бироздан cўнг ичимиздан биттамиз кечки овкат олиб келиш учун ўз машинасида кетди. Соат тахмиман, кечки еттилар эди. Негадир, орадан бир неча соат ўтса-да ундан дарак бўлавермади...Соат ўнларда безовта бўла бошладим ва ва машинамда уни ахтаришга тушдим…Бир вакт не кўз билан кўрайки, йўлда…Етиб борганимда дўстимнинг машинаси бир ёнга агдарилган кўйи алангага бурканиб ёниб ётарди…Эсим огиб колаёзган алфозда, югуриб, машина ичидан дўстимни чикаришга харакат килдим… Деярли танасининг ярми кўмир каби корайиб, куйиб кетган дўстимни кўрганимда, бир муддат серрайиб котиб колдим…Хали хаёт аломати билиниб турган танани кўтариб, ерга еткиздим…Бир неча дакикалардан cўнг кўзини очди ва «Олов! Олов!» дея алахсирай бошлади. Машинамга ёткизиб, касалхонага олиб боришга ахд килдим, лекин у: «Фойдаси йук…Барибир етиб бормайман…» деди инграган овоз билан. Кўз олдимда жон бераётган дўстимга караб турарканман, кўз ёшларим сел каби окарди… Бирдан у бакира бошлади: «Энди нима дейман унга…Нима дейман унга?» Унга дахшат билан карадим ва: «Ким у?» деб cўрадим. Чукур кудук каъридан келаётган каби овоз билан: «Алло-о-о-х» деди. Чакмок ургандек сесканиб кетдим…. Кутилмаганда дўстим охирги нафасларини жамлаб, бир кичкирди-да, бўшашиб колди…Кунлар ўтсада, ёдимдан ёнаётган олов ва вафот этган дўстимнинг: «Энди нима дейман унга…Нима дейман?» деб кичкираётган манзараси чикмас, кайта-кайта хаёлимга куйилиб келаверарди. Ўзимга ўзимга савол бера бошладим: «Мен нима дейман Унга?» Кўзимдан ёшлар куйила бошлади. Шу вакт муаззиннинг бомдод намозига айтаётган нидоси таралди: «Аллоху акбар! Аллоху акбар…Хаййа алас солат…Бу нидо хоссатан мен учун, мени нур ва хидоят йўлига чакириш учун деб хис килдим….Гусл килиб ювиндим ва тахорат олдим. Йиллар давомида тўпланиб колган разилликлардан жисмимни покладим… Намозни адо этди... Ўша кундан бошлаб фарзларни тарк этмай адо кила бошладим. Аллохга хамд айтаман чунки, Ундан бошкаси хамдга лойик эмас… Бошка инсонга айландим… Ахволларни ўзгартирувчи Зот кандай хам пок… Аллох изни билан умрага тайёрланаяпман…Иншааллох, хажга хам ният бор, яна кайдам, ахир умрлар Аллох субханаху ва таолонинг кўлида-ку.» Бу Абу Абдуллохнинг тавбаси киссаси эди. Аллох хаммамизни динда собит килсин. Ёшларни факат огохликка, сергакликка чакирамиз…Ва Аллох белгилаган хад-худудларни саклашга монеълик киладиган хар кандай сухбатлардан эхтиёт бўлишга чакирамиз. Абу Абдуллохнинг хикоясида ибрат бор. Борми ибрат олувчилар?!
» Teglar: bolgan (22), voqea (89), tasirli (3),
Boshqa hikoyalar
Extirosli qasos 2qism(JS)
2bob Sinfda sitor va doni haqida mish mishlar boldi har xil yomon gaplar aytilda.bularning aksariyati haqiqat edi.2 oyca doni sitorni wu zaylda tortib yurdi.bu orada jam
Tanlov uchun. Tasodif yoki taqdir.
Salom. Bu meni birinchi hikoyam, kamchiliklar bo'lsa aytasizlar... ...Onam ,,1ta quyonni so'yolmasang nima qilib yuribsan, bugun mexmonlar keladi uyda go
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020