#

КАСАЛХОНА СИРЛАРИ

Кечки соат 10 эди. Кимдир ухлаган, кимдир хали уйгок эди. Шундай килиб, палатадаги кроватимда ётибман. Хонадошим Контактда ёзишарди, мен эса планшетим заряд олишини кутяпман (планшет дахлизда эди). Балки булгандир деб текширгани дахлизга чикдим. У ерда хеч ким йук эди. Эхтимол, хамма уйкуга тайёрланаётгандир деб уйладим. Планшетимни текширсам 84 фоиз,оббо яна кутишим керак, деб палатага кирай деганимда галати ва тушунарсиз шовкин эшитилди, ёш боланинг йигиси аралаш кандайдир зарб товушлари хам келарди. Аввалига мен куркмадим. Ким билсин, балки укол килишаётгандир? Касалхона-ку! Палатага кайтиб кирсам шеригим халиям телефонда гаплашяпти ва менга эътибор хам килмади. 15 дакикадан сунг яна текширишга чикдим. Яна уша йиги овози. Шундай мунгли-ки,худди ёрдам сураётгандек. Мен узимда эмасдим. Аммо кизикувчанлигим галаба козонди. Мен овоз келаётган палатага якинлашдим. Эшик тиркишидан ёруглик куринди. Кулок солиб турдим: йигидан бошка хеч нарса эшитилмасди! Ота-оналар уз фарзандини тинчлантирмайдими? Мен чидолмай эшикни секин очдим. Мен хонага разм солдим ва. Хушдан кетай дедим. Хона бум буш эди. Мен калтираётган тиззаларим билан утириб кроватлар орасидан кимни булса хам топмокчи эдим. Хеч ким йук. Палатада кабрдаги каби тинчлик. Балки бу бошка палатадир деб уйладим. Ташкарига чикиб эшикни ёпдим ва яна. Яна уша йигини эшитдим. Аммо энди бу сафар у йигидан кура чинкирикка ухшарди. Энг ажабланарлиси, йиги шу хонадан эшитиларди. Асабларим дош беролмасди. Куркувдан бу бахтсиз палатадан узоклашиш максадида коча бошладим. Уз хонамга якинлашдим. Сал узимга келиб планшетимг карасам 2фоиз. Нима? Ахир бу пайтга келиб батарея тулиши керак эди-ку. Экранда эса уша 2фоиз хам йуколиб колди. Планшетим бутунлай учди ва бошка ёкилмади. Мен жуда куркиб кетдим. Тинчланиш учун хонадошим билан гаплашмокчи, унга курганларимни айтиб бермокчи булдим. Палатага кириб хайратдан котиб колдим. Кани у? Света хонадан ташкарига чикмаганди-ку! Бу вактда мен хаёлимда Миср эхромларини кура бошладим. Жин урсин! Мен саросимага тушган холда хамширалар хонасига югуриб кирдим. У ердаям хеч ким йук экан. Мен жуда куркинчли бино ичида ёлгиз колгандим. Чарчокдан ковокларим огирлашиб кетди, аммо куркув хеч бир кузимни юмилишига бермасди. Мен хамшира хонаси эшиги олдида утириб бу ердан кутулишни орзу килиб тонг отишини кута бошладим. Албатта, бундай вазиятда оёгимни кулимга олиб бу ердан кочишим керак эди. Лекин куркувдан харакатлана олмасдим. Хамма вакт бу ерда кимдир борлигини сезиб турардим. Шу алфозда беш дакика утирдим. Бирдан оёк товушлари эшитилди. Кимдир ёки нимадир дахлиз буйлаб мени ёнимдан утиб кетди. Мен ана шундан куркаётгандим. Дархол уша томонга карадим. У ерда унча паст буйли комат куринарди. Аникроги, кизчанинг комати эди. Унинг сочлари узун, коп кора эди ва у ялангоёк эди. Унинг савлати менга оркасини угириб турарди, мен юзини курмасдим. Курмаганим яхши экан! Лекин шу вактнинг узидаёк кизча угирилди. Ва мен уни курганимда хушимдан кетай дедим. Унинг юзи йук эди! Кузи, бурни, кулоклари йук, огиз урнида думалок тешик бор. Колган нарсалар урнида катта яра, чандиклар бор эди. Кизча менга икки сония караб турди-да, йиглаб юборди. Бу уша йиги овози эди. У йиглаган холда кулларини чузиб мен томонга кела бошлади. Йиги орасида:
- Ёрдам бер, илтимос!-деган сузлар эшитиларди. Мен шундай каттик кичкирдим-ки, агар кимдир касалхонада ухлаётган булса,хаммасини уйготишим аник эди. Тезлик билан зина томонга югурдим, халиги савлат мени халиям таъкиб киларди. Зиналардан югуриб тушаётганда оёгим чалишиб кетиб пастга думалаб кетдим ва хушимдан кетдим. Тонгда узимга келиб кузимни очиб атрофга карадим. Хаммаси аввалгидай эди. Врач ва хамширалар дахлиз буйлаб юришарди, кичкина болакайлар эса кувлашмачок уйнашарди. Мен кечаги нарсалар кузимга куринган булса керак, балки аклдан озаётгандирман деб уйладим. Бечора планшетимни кургани бордим. Батарея 100 фоизни курсатарди. Хуллас, касалхона хакида интернетдан маълумотлар изладим, лекин хеч нарса тополмадим. Узимда куч туплаб бу вокеани касалхона бош врачига айтиб бердим, ундан хайратланишини кутгандим, лекин у бузрайиб колди. У бир неча йил аввал вокеани гапириб берди. Бундан анча вакт олдин аварияни бошидан кечирган бир кизчани олиб келишибди. Унинг юзи афтодахол ахволда эди. Ва зудлик билан жаррохлик амалиётини утказиш керак эди. Иш эндигина яримлагач,шу каватда ёнгин бошланибди. Врачлар, хамширалар ва беморлар саросимага тушиб коча бошлашибди. Кизча эса жаррохлик хонасида наркоз таъсирида колиб кетган. Бироздан кейин кучадан калбни ларзага келтирадиган йиги ва ёрдам сураган кичкирик овозлари эшитилган. Дераза ойнасидан кизчанинг куркинчли юзи куринган. Ёрдамга келганларнинг хеч бири бинога киролмаган-кириш йуллари ёпилиб колган эди. Кизча хаёт учун курашар, ойнани такиллатарди, аммо олов кучли келди. Ёнгин сабаб уша каватда чирок ишламаган. Кизчанинг танасини нормал холатда топишди, аммо унинг юзи куйиб кетган эди ва скальпель билан кесиб ташалганди. Кизчани мозорга кумишган, лекин унинг рухи касалхонанинг уша каватида яшайди ва баъзи баъзида уша кунни эслаб тунлари ёрдам сурайди. Dunyo TARJIMASIDA.

#Qo'rqinchli voqealar#38
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика