"mEROboy"dan ilk hikoya Maktabdagi unutilmas voqealar ...( davomi 2qism)415
... Hamshiralikni xam bir amallab bajardi , unga hakamlar hayati "5"4"4"5" baxosini berishdi .Undan keyin sinfdoshim Mahliyo chiqdi, 1 va 2 shart
Reklama bo'limi:

Севганига янга бўлган раққоса....

.....
Атрофга қоронғулик чўккан, фақат чироқлар ёғдуси
ва ойнинг хира нурларигина ёритиб турган майдон
одамларнинг гулдурос қарсакларидан ларзага
келарди. Барча раққосаларнинг чиқишини интизор
кутарди. Кутилган дақиқалар келиб, бирин-кетин
раққосалар гўзал ишвалар билан саҳнага чиқишди.
Қарсаклар янада авжига чиқар, турли
масканлардан ташриф буюрган томошабинларнинг
қийқириқлари ҳар ерни тутиб кетган эди. Олти
раққосанинг рақси яримлаганда эса саҳнага
еттинчи раққоса нозик қадам босиб, кириб келди.
Одамлар орасида бепарво ўтирган Салим еттинчи
раққосани кўрди-ю, негадир жонланиб кетди.
Қотмадан келган, буғдой ранг, баланд бўйли бу
йигит
машҳур араб оилаларидан бирининг арзандаси
бўлиб, бугунги кечага фақатгина отаси ва
акасининг раъйига қараб ташриф буюрганди. У
еттинчи раққосадан кўз узмай ўтираркан, ҳатто
кеча ниҳояланганини ҳам фаҳмламай қолди.
Одамлар қувноқ кайфиятда тарқалиб,
машиналарига ўтиришаётганда, у ўша раққоса
томон шошилди.
— Саломалейкум, — деди Салим. Унинг
кўзларидан муҳаббат учқунлари таралаётганди.
— Ва алейкум салом, — деди асли ўзбек бўлган
Мадина хиёл жилмайган кўйи. Мадина Салим
билан соф араб тилида осон гаплашаркан, ўзининг
бошқа миллатга мансублиги, бу ерларга ўз
санъатини намоён қилиш учун келгани ҳақида ҳам
айтиб берди.
— Танлаган йўлингиз ўта нозиклигини билсангиз
керак? — деди Салим қиздан кўзларини узолмай.
— Одатда, раққосаларга… Нима десам экан?..
— Ёмон кўз билан қарашади, — Салимнинг гапини
илиб кетди Мадина. — Нима демоқчилигингизни
тушуняпман. Бироқ моҳир раққоса бўлишни ният
қилганман.
— Сизга ёрдам бермоқчиман! — деди Салим
дабдурустдан ҳаяжон билан. — Ишонинг, буни
жуда хоҳлаяпман. Гапларим самимий!
Уларнинг шу тариқа танишиб қолганига ҳам уч
ойдан ошди. Мадина ҳар ишда Салимдан дўстона
ёрдам сўрар, Салим бу қизга нисбатан қалбида ишқ
аланга олгани учун унга беминнат кўмак берарди.
Фақатгина давраларда унинг рақс тушишини
истамас, отасига ҳам айни шу важдан Мадина
ҳақида айта олмаётганди. Аммо отаси тезроқ тўй
қилишни истар, Салимга ҳам, акасига ҳам турли
қизларни тавсия этишни бошлаганди. Вазият бошқа
томонга ўзгаришидан қўрққан Салим, ниҳоят,
отасига Мадина ҳақида айтди.
— Эсингни еб қўйибсан, Салим, раққосани икки
дунёда ҳам келин қилмайман! — деди шайх Тоҳир
ғазабдан оқариб.
— Лекин у жуда яхши қиз…
— Қўйсанг-чи, бўлмағур гапларни! Тузук қиз бўлса,
мингта эркакнинг ёнида ишва билан қоматини кўз-
кўз қилармиди?! Сен бола ҳеч акангга ўхшамадинг-
да, — деди ота қошларини чимириб.
Салим ота-онасига бўлган ҳурмати туфайли ортиқча
гап айтмади. Мадинанинг рақс бўйича малакали
мутахассис бўлиш ҳақидаги орзулари дадасини
заррача қизиқтирмаслигини Салим яхши биларди.
Шунинг учун ҳам севгилисини оқлаб ҳеч нарса
деёлмади.
— Мени кечир, Мадина. Сенинг ёнингда ўзимни
ниҳоятда уятли ҳис қиляпман. Лекин шу пайтгача
отамнинг гапи менга қонун бўлган, — деди Салим
Мадина билан учрашувларининг бирида.
— Наҳотки севгингиз учун курашмасангиз?!
— Қўлимдан келганча курашдим! Балки, рақсни
ташласанг, ўшанда…
— Ҳеч қачон! — деди Мадина қатъий оҳангда. —
Рақсдан ўлсам ҳам воз кечмайман. Оила қуришга
келсак, менга кўнгил қўйган бошқа бир йигит бор.
Унга кўнглим йўқ бўлишимга қарамай, у менга
уйланмоқчи. У ҳам обрўли оиланинг фарзанди. У
ҳам ота-онасини қаттиқ ҳурмат қилади. Лекин у
имконини топди. Бизда бир гап бор «Қаловини
топсанг, қор ҳам ёнади».
— Бизда ҳеч ким отасини алдолмайди. Шундай
қилган тақдиримда ҳам, отам сени таниб қолганда-
чи?! — деди Салим кўзларини ердан олмай.
— Етим бўлганим сабаб ортимда кутадиганим,
бахтимни тилайдиганим йўқ. Ўтган ойлар ичида
сизга жуда ўрганиб қолгандим. Наҳот қўрқоқлик
қилсангиз?! Севги йўлида не-не машаққатлар
бўлади. Уларни босиб ўтганларгина бахтга етади.
Сиз эса отангизнинг бир гапи билан ортга
тисариляпсиз.
— Иложим йўқ! Кечир. Нима ҳам дердим, сўнгги
гапим — ўша йигит билан бахтли бўл!
Салим сўнгги русумдаги машинасига ўтирди-ю,
ортида қолган қизнинг кўз ёшларига юраги
ачинганча дўстлари ёнига равона бўлди.
Кунлар Салим учун жуда секин ўтар, у гоҳ холаси,
гоҳ аммаси тавсия этаётган қизлар билан
учрашувга чиқарди. Энг муҳими, отаси доим
айтганидай «Оилаларига келин бўлиш учун
арзийдиган қиз»лар билан икки оғиз гаплашаркан,
улардан Мадинани қидираверарди. Шундай
кунларнинг бирида Салим уйига оқшом маҳали
кириб борди. Қасрнамо уйининг ҳовлисида бегона
машиналар қаторлашиб турганди. Йигит хавотир
аралаш ҳайрат билан уйига кириб борганида,
юзида қувонч жилванаётган отаси уни қучоқ очиб
кутиб олди.
— Салим, ўғлим, хушхабар! Аканг уйланяпти.
Бўлажак келинимиз ночорроқ қиз экан. Мени
биласан, ҳеч қачон келиним бой оиладан бўлсин,
демаганман. Муҳими, онангга ҳам ёқибди.
Салимнинг бутун ўй-фикри Мадинада бўлгани учун
у бўлажак янгаси ҳақида қизиқмади ҳам. Бутун
оила келиннинг суратига тикилиб Каримни
табриклаётганида, акасининг кўнгли учун «Бахтли
бўлинглар, ака, келин сизга жуда мос экан», деб
қўйди, холос. Аслида эса суратга бир қур назар
солиб ҳам қўймаганди. Салим фақат бир нарсани
Мадинани кўришни, у билан гаплашишни истар,
лекин отасининг гапларини эслаб, Мадинани яна
умидвор қилишдан қўрқарди. У Мадина
яшайдиган уйи атрофида айланиб юрганида, унинг
дугонаси Ҳанифани учратиб қолди.
1 2 »
• Teglar: yanga (3), bolgan (22),
• Bo'lim: Jalablar bilan
• O'qildi: 458 marta!
Boshqa hikoyalar
Россияда560
Салом бу вокеа бир танишимни хаетида булиб утган уни номидан эрим Билан Россияга ишлагани келдик мани исмим Шахло 26 ешдаман эримики Алишер 29 ешда эрим такси хайдарди ма
Бунакаси хали бумаган!562
Мани исмим Жахонгир, 26 ёшдаман. Силага этмокчи буган вокеам 2 хафта олдин булди. Хаммаси телеграммдиги группага кеган битта кизни номеридан бошланди. Киз мани нмасидир б
Bosh sahifa Яндекс.Метрика
© Ehtirosli.ru - Erotik hikoyalar to'plami!
stats


# # # # #