#

ПИНҲОНА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ (детектив ҳикоя) 4 - оҳирги қисм

Эртаси куни Мурод ўзини қўярга жой топа олмай юрди. Ҳар сафар ғарубий блокдааги деразаларга тикилиб қолса у ердан алла қандай маъжусий бир таровват сирли бир оҳанграбо ялтираб кетар, ха бу ўша бувижоннинг қимматбаҳо тақинчоқлари сеҳри эди.Аммо бир тарафдан юрак юраклари пора бўлган онахоннинг "Сенга ишонгандим ку? " дея ёлвориб қарашлари унинг келажакда тушларида таъқиб этишидан виждони қийнала бошлади. "Йўқ.Йўқ.Мен у кишининг ишончига содиқ қоламан. Бунақа разиллик қила олмайман!" Йигитча туни билан ухламай тулғониб чиқди. Эртага навбатчилиги бошланадиган тун.Тўйиб ухлаши керак аммо калласининг бир бурчагида шивирлаётган нафс қурғурнинг васвасаси уйқу бермасди. Қимматбаҳо кумуш ва олтинлар. Жавоҳиротлар. Ҳеч қандай қўриқлаш йўқ.Калитни тиқда эшикни очиб олиб кетавер! Янги оқшом бошланганида Мурод маъюс холатда фоедан ўтлоққа кейин ҳовуз бўйига яқинлашди. Онахоннинг капалак балиқлари билонглаб сузиб юришибди. Уларга мазза қоринлари тўқ ва ҳотиржам.Ижара учун ёки емиши учун бир доллар хам тўлашмайди улар. На келажакдан ташвишланишади булар? Ва на қора кунлардан. Мурод чироғи ўчган энг оҳирги хона деразасига тикилиб қолди. Уйда уни ота онаси хар кун қарғаб ёзғириб эслашади. Касал бувисининг соғлиги қандай экан. Олийгоҳчи? курсдошлари аллақачон тўртинчи курсда ўқишаётган бўлса керак. Бу ёқдан ёш хам ўтаябди.Уйланиши керак. Катта акаси ку ун заводда ишлаб бир амаллаб тўй қилиб келин туширди. ундан кейин турмушга чиқмаган синглиси хам бўйи етиб қолган. яна кенжа укаси хам бор. Бошқа уй топиб чиқиб кетиши керак. Ўртанча ўғилнинг қисмати шу. "Агарда, пулим бўлганда эди. Нафақат ўқишими тиклардим. Сўнгра эса уйланардим. алоҳида уйим бўларди. Синглимни хам турмушга берардим. Укамни хам ўқитардим.Касал бувимнинг кўз операциясига пул хам тўлардим. Пулим бўлганда. Аммо бунга жуда кўп пул керак! Жуда кўп пул. " Мурод гўё жавобни биладигандек рўпарасида мунғайиб тўқ сиёҳранг тусда қораётган деворларга қоп қора ойнага тикилиб қолди. Мурод майин жилмайди. Аввалига кампиршони тунаб кетиш у учун жирканч ва номуссиз ишдек туюлган бўлса, эндиликда кўз ўнгида ўзи истаган янги келажак ярақлаб тилла ва кумуш рангда жилва қилганида севиниб ҳиёбон тарафга қаради. Бу гал ҳиёбон унда иложсиз туюладиган ғамгин ва қашшоқ ҳаёлларни чақирмади. "Мен хам одамга ўхшабяшашни истайман!" У бир қарорга келиб бўлганди. Кампиршо хали бери Ватанидан қайтмаса хам у иложи борича шошиличи керак. Дубай қонунлари жуда оғир. Аммо қимматбаҳо бумлар савдосида эркинлик бор. У хатто бир икки марта ижарада турадиган квартираси ёнидаги "қора заргарлик" дўконларидан нақ олтитасини санаб чиққанди. Навбатчилиги тинч ўтди. у илк марта ўзини жуда бахтли сеза бошлаган эди. Шерикдош дарбон Вилли билан ўрин алмашаркан унга омад тилаган бўлди. Сўнг эса уйига ғизиллади. У шошмаса бўлмасди. Аҳир хамма ҳужжатлари тахт бўлмоғи битта хам нуқсон бўлишини истамасди. Майдалаган пулларни Вестерн Юнион орқали бўлиб бўлиб юбориб туриши унга тинчлик бермас, шунча пулни қисқа вақт ичида жўнатиб бўлмаслигини у яхши биларди. Шу сабаб вақтинча шу мамлакатда подшоҳлардек яшашни истаб бошқа шаҳарга масалан Шаржа ёки Абу Дабига қочиб ўтишга имкони бор. Ўзбекистонга кейинроқ бориши мумкин. Кийимларини асосан энг яхшиларини олди. кўп юкни нима қилади. Барибир тез орада қимматбаҳо кийимлар кийади ку. ўзи йиғиб қўйган пулини чамалаб кўраркан, бугунги лаззатига етишини ҳисоблаб чиқди Бу оқшом у бўлажак бойлиги учун мазза қилиб ўзига ўзи зиёфат берди. қимматбахо омар ва италянча гўштли қовурдоқ буюртма қилди. анчадан бери тотишни орзу қилган фақат пештахталарда кўрадиган қимматбахо француз шаробидан бир шиша олди. уйига қайтаркан хонасига кириб эртанги бахти учун қадаҳ кўтарди. шу кеча у туғилганидан бери энг ширин уйқусини топди.Бирам лаззатли уйқу эдики. Тонг эса унданда фараҳли бошланди. Астойдил меҳр билан кийинди. Кўзгуда кўзларида бахт порлаётган йигит жилмайиб турарди. Мурод учун энди фақат мана шу кундуз ўтиши муҳташам кеча келишини сабр билан кутиши керак эди. Аммо бу хам унга милиионлабмарта қувончли лаҳзаларни берар, кутиш бу қадар ширин бўлишини тасаввур этиб тўймасди. Кампиршо қайтиб келмаган менимча у ТИранасида касал синглисининг бошида оҳ воҳ чекаётган бўлса керак. Бу унинг муаммоси. Муродга бунинг асло қизиғи йўқ. Агарда умуман қайтиб келмаса бошқа шаҳарга кўчиб кетишни хам хожат бўлмасди.Аҳир мангу бойликларни фақат кампир ва у биладида. Жаноб Беняминга балиқларини ишониб топширгани билан ўз ҳазинасини ишонмаслигини дарров пайқади. Ха анча доно кампир экан. Итдек содиқ болакай турганда нафси оч эркакка ишониб бўладими? Аммо "болакай " у қадар содда эмас. ана ўша "болакай" айни дамда тун чўкиши биланоқ хоналар қўриқлашини кузатиши учун отелда гир айланиб юрарди. Аксига олиб жаноб Беняминнинг оилавий зиёфати чиқиб қолиб эрта ишдан кетгач, Никанора хам буйрагини оғриётганини айтиб фаррошлар хонасига беркиниб олди. Жуда соз иш хам сокин хам мароқли. Мурод оҳиста қадам ташлаганча ғарубий блок лифтидан тўртинчи қаватга кўтарилди. Бу ер чиндан хам анча ғариблар учун махсус ошён экан. арзон гулқоғозлар ёпиштирилган деворлар эшиклари хам одми. Бу қаватда атиги иккита одам ижарага яшаётганди. Кекса немис Герхарт амаки бир соат аввал ҳиёбондан одатдаги кечки сайридан қайтиб келганди. Демак одатдагидек уйқу дорисини ичган-у, таппа ухлаган қўйган. Ҳозир бу қаватда фақат Муродгина бедор ва уйғоқ. Навбатчиларда ҳар эхтимолга қарши қўшимча калитлар бўлиши шарт. Қўлидаги кампиршонинг калитини секин тутганича йўлак сўнгига қараб етиб келган Муроднинг негадир илк марта юрагида қўрқув

1 2 »

#Daxshatli voqealar#303#pinhona#qotillik#qissasi#detektiv#hikoya#ohirgi#qism
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика