#

ПИНҲОНА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ (детектив ҳикоя) 3 - қисм

Орадан бир икки ҳафта ўтди. Вақт ўтган сайин кекса аёл билан яқинлашиб анчайин "она-бола" тутинишга улгурганди. Кўпинча аёл ҳовуз бўйида ўтирганча у билан соатлаб суҳбатлашар ўткан умри вафот этган эри ва ташлаб кетган сирли равишда ғойиб бўлган ўғли хақидаги қайғули ҳотираларини сўзлабберар, Мурод хам бувисидек бўлиб қолган кекса онахонга ўзининг "тентакона " қилмиши сабаббу ерларда сандирақлаб юрганини айтиб берди. Одатда ҳар оқшом бир хил вақтда балиқларига емиш бергани ховуз бўйига келарди. Шу сабаб айни шу соатларда Мурод хам қадрдонини кутиб унинг олдига ошиқарди. Бир куни онахон қанчадир кунга кўринмай қолди. Мурод унинг ховуз бўйида кўришга улгуриб қолгани сабаб ғалати бўлиб юрди. Жаноб Бенямин эса аёлнинг Тиранага кетганини шу сабаб балиқларини ташлаб кетганини айтиб қўйди. Одатдаги оқшомларнинг бири эди. Мурод кечки овқатни танаввул қилиб ховуғ бўйига қайтаётганида қора либос кийган кекса аёлни кўриб қолди. Аёл анча хорғин ва алланечук хафа кўринарди.
- Салом ҳоним! Бирор нима рўй бердими? мулойим саломлашиб хол ахвол сўради Мурод.
-Ҳеч нима. Қўйи Дубай чайқов бозоридаги балик емларининг нархи кўтарилиб кетганидан бироз жаҳланиб юргандим. Бу ерда балиқ боқиш хам қимматлашиб қолди.
-Кейинги хафтагача емишлари етмай қоларканми? -ташвишланиб сўради Мурод
- Ха шундай, маъюслашди онахон - Фақат уч тўрт кунга етади халос
- Сиз уларни яхши боқиб келаётгандингиз.Ранглари хам жанобимизнинг балиқларидан ёрқинроқ. Муроднинг мақтовидан аёлнинг юзи бироз ёришди. Аммо онахоннинг ҳаёли бошқа ёқда эканни ошкор сезилиб турар, олис денгиз соҳилларига қараб ўйланиб қолганди.
- Мурод, - кутилмаганда унга юзланди аёл - Мен тез орада яна ватанимга ыайтишим керак. У ерда синглимнинг соғлиги оғирлашган. узоғи билан бир ойгача қайтмаслигим мумкин. Аммо кундалик рўзномаларда ёзилаётган отель ва уйлардаги майда ўғриликлардан чўчиб турибман. Мурод беҳафсала жилмайди
- Ҳавотирингиз бефойда
Атлантис Пальм ёнидаги ҳеч бир уйда хам отельда хам бундай жиноятлар бўлмайди. Бизда қўриқлаш кучли йўлга қўйилган.
-Мен хам ўзимни ҳотиржам тутардим аммо биласизми, мен йўқлигимда хонадонимга кимдир киришидан қўрқаман.
- Улар нимани хам ўмаришарди? - билмай валдираб юборди Мурод -капалак балиқларингизни қанча пулга хам пуллашарди? Аёл ошкора хафа бўлгандек ховуз ёнидан кетмоқчи эди Мурод тилини тишлаб узр сўрай кетди. Онахон аразлагансимон қиёфада унга қаради.
- Сизни ўғлимдек яқин олиб ишонишим мумкин бўлган ягона одам дея дилимни ёзсам, сиз бўлсангиз мазаҳ қилишга ўтдингизми? Билсангиз агар мени тунаб кетишга арзийдиган қимматли нарсаларим бор
Мурод уни ранжитгани учун астойдил мулзам бўлди.
- Марҳум эрим заргар эди. Унинг асосан кумуш ва қимматбаҳо тошли майда тақинчоқларга ўчлиги сабаб, Жумейра битчдаги уйимизда хеч нарса сақламасдик. Иккимиз ўз хавфсизлигимиз сабаб мана шу қашшоқ ижарадаги хонага хазинамизни сақлардик. Аммо энди эрим йўқ ,ўзим эса шартим кетиб партим қолди.
- Йўға, Сиз халиям ёш ва хушрўй кўринасиз.
-Мурод соҳта мулозамат кўрсатаркан бу антиқа тарихни жон қулоғи билан тингларди
- Шундай қилиб мен бу сиримни синглимдан бошқа фақат сизга айтаябман. Мен сизи мана шу уч ой давомида обдон кузатдим ва.Сиз ишонса бўладиган ҳалол йигит эканлигизни тан олдим. Мурод бунақа мақтовдан боши кўкка етиб довдираб қолди.
- шу қадар қиммат экан. Уларни суғурта қилиб қўйсангиз бўлмасмидими?-Мурод аёлга юзланди
- Албатта шундай қилсам бўларди. Бунга вақтим бор эди хам. Аммо қиммат нарсаларни суғирта қилишдан аввал унинг қийматини хам текширадилар. Мен эса эримдан ёлғиз ёдгорликларни аллақандай бегона сассиқ араб искаб текширишини истамайман. Аёл яна ҳўрсинлди - Аксига олиб мен бу ерда вақтинча яшайман деб ўйлагандим. Зора синглим вафот этса мен буткул Дубайда қоламан. Унгача эса
Сизга муҳим топшириғим бор
Мурод жон жон деб онахонга қулоқ тутди. Онахон атрофга боз тикилиб ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач пичирлади.
- Мурод, Мен йўқлигимда хар оқшом эшигим бутун ёки бутунмаслигини, талончилар босқин қилмаганлигидан ҳабардор бўлиб тура оласизми,? Бу бир набиранинг бувисининг олмлсларини қўриқлагандек гап. Мен сиздан бағоят миннатдор бўлардим. Мурод шошиб қолди -Албатта, ҳоним! Менга бемалол ишонсангиз бўлади. Сизнинг йўқлигингизда хонадонингиздан кўз қулоқ бўлиб тураман.
-Балиқлардан ҳавотирим йўқ.
Улар мен келгунча ховузда жаноб Бенямининг балиқлари билан яшаб турадилар. Ахир уларни кундалик равишда жаноб боқиб тура олади. Фақат хонам.
- Мен айтдимку ҳавотир олмаган. Хоним.Мен бор эканман. Ташвишланмай кетаверинг.
- Бўпти унда ҳайрли тун. Менинг самолётим эртага учади. деди онахон ва Мурод меҳр билан хайрлашди - Хайрли тун.
- Хайрли тун хоним. Мурод улкан фоеда бир ўзи қолди. Сигарет чеккиси келиб чўнтагини ковлади. Оҳ, эрталаб сўнгги сигаретини чекиб тумомлагани ёдига тушди. Эртага берилидиган чой чақага эса уйга танаввул қилишга озиқ овқат сотиб олиши кераклигини эслаб,яна бир ҳафта тамакисиз яшашини ўйлаб эзилиб кетди. Қўли калталиги ва нақадар қашшоқлигидан битта сигаретга хам чўнтагида хемири қолмаганидан ўкиниб балиқлар билонглаб сузиб юрган ховуз тубига термулиб қолди. Айни дамда у хўжайинларининг берадиган емишини кутиб оч қолган балиқчаларданда ҳоли ҳароб эканилигини сезиб турарди. (давоми бор)

#Daxshatli voqealar#98#pinhona#qotillik#qissasi#detektiv#hikoya#qism
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика