#

ПИНҲОНА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ (детектив ҳикоя) 2 - қисм

Одатдаги иш тунларининг бири эди. Мурод отел ишчиларининг уй уйига тарқалаётган палласида фоеда эди. Тунги иш бошқарувчи Самуэль амаки ва фаррош Никанорани айтмаганда отель бефайз масканга айланиб қолган. Хозир хамма туристлар кетиб бўлишган ижарага яшаётган ғарубий * (бу ерда Zafaroff сўз ўйини қилган. Ғарубий тараф биринчи маъноси Ғарб (Ғаруб) тарафда жойлашган тўрт қаватли бир хонали уй; иккинчи маъноси эса "ғариб " энг арзон нарҳдаги ижара уйлари)) блокдаги яккам дукам кимсалар эса унини хам чиқармай уйқуга тараддуд кўрмоқда. Ғарубий блокда асосан бир ойлик ёки уч ойлик муддатга ижарага хона олиб истиқомат қилувчи қариялар ва чет эллик мухождир ишчилар яшардилар. Отельнинг ортидаги пастак девор тарафга қараб қоровуллик хам вазифасини ўз зиммасига олган Мурод андак хаёл сурганча тикилиб турди. митти оролчани эслатадиган бу ўтлоқ марказида ўртача катталикда бассейн мавжуд бўлиб у ерда чўмилишга изн берилмай қўйганди. сабаби у ерда балиқлар боқилиши учун суннъий муҳит яратилганди. Аммо шу чоқ бинафшаранг чироқлар нури липиллаши остида ховуз тарафда кимнингдир шарпаси сезилди. Мурод ажабланиб қолганича у тарафга юрди. <<Бундай кеч бўлганда кимнинг ҳаёлига балиқ боқиш келиб қолдийкан? >> Кимдир тўрсимон чўмичи билан ҳовуз сувини мавжлатар, кўринишидан жиккаккина озғин кимса эди. "Эхтимол ғарубий блокдаги бирорта ижарачи маст аласт бўлиб ховуз ёнида турганича қайт қилаётгандир ?" Шубҳалар кўп эди шунинг учун Мурод қадамини тезлатди. Мурод секин ўтлоққа қадам босди. Ховузга яқинлашаркан кимсанинг аёл киши эканлигини кўрди. Аёл сув юзасига энкайганча ала нималарни минғиларди. Аёл битта қўлида миттигина ичида бир иккита капалак балиқ солинган шарсимон аквариумни тутиб турар, иккинчи қўлида митти тўр чўмич бор эди.
-Кечирасиз
хоним. паст овозда гапирди Мурод Аёл дарҳол юзини буриб чўчиб кетди.
- Бу ерда ким бор? Аёл қалин шиша кўзойнаклари орқали йигитчага тикилиб турар, кўринишидан ғарубликларга хос акцентда талаффуз этаркан аёлнинг осиёлик хам араб хам эмаслиги кийган кийимидан хам маълум эди. сочлари оқ оралаган олтмиш ёшларга бориб қолган мулойим чеҳрали сиймо.
- Сиз кимсиз? сўради аёл
-Янги дарбонман
ҳоним. Нима қилаётганлигингизни билиш учун келгандим.
-Ўз балиқларимни тутаябман
дея аёл аквариумидаги учта сарғиш яшил балиқчаларини кўрсатди.
-Мени маъзур тутинг хоним. -ҳурмат билан сўз қотди Мурод -Аммо бу балиқлар отелимиз бошлиғи жаноб Беняминнинг балиқлари. У киши балиқларини истиқомат қилувчи мехмонлари овлашини билиб қолса ёмон бўлса керак.
-Сизга хаммасини тушунтириб берсам бўларкан. майин жилмайди аёл -Бу учта капалак балиқ менинг балиқларим. Мен Тиранага (Альбания пойтахти) кетган чоғларимда уларни (яъни балиқларни) жаноб Беняминнинг балиқларига қўшиб қўйиб боқтираман. Биз у билан келишиб олганмиз. Чунки у киши хар куни ўз балиқларини боқади. мен эса бир ой бу ерда бўлмаеман кейинги ойгача эса балиқларимнинг ахволига ким ачинади?
-Ана бўлмаса - дея Мурод ўзи ёдлаган инглиз лахжасида чўзиб гапираркан. уялди
-Мен буни билмасдим. у бошидаги қалпоғини қимирлатиб узр сўраган бўлди - Безовта қилганим учун мени кечиринг хоним.
-Сира хам ҳижолат бўлманг. Сиз мени ўғри бўлса керак деб ўйлагансизда. Бу аҳир сизнинг бурчингиз. Билмаганингизни сўраб олиш айб эмас. Бир соат олдин аэропортдан келдим. Балиқчаларимни олиб хонамга олиб кетаман. ахир тез орада совуқ тушуши мумкин.
-Улар совуқдан қўрқишарканда.
- Ха йўқ у қадар эмас аммо мен шу ерда эканман уларнинг ёнимда бўлгани маъқулроқ дея ўйлайман
Мурод мулзам бўлганча ховузга маъюс тикилди. Биринчи курслигида ўзича тилла балиқ боққани ёдига тушди.
- Бир пайтлар мен хам балиқ боққанман. Миттигина олтин балиқчалар эди. Бир куни ўқишдан қайтиб келсам улар сув юзасида тўнтарилиб қолганича жонсиз сузиб юришган экан. Менимча ўшанда уларга кислород етмаган бўлса керак.
-Қандай даҳшат! -ингради аёл -Эссиз аквариумингизга денгиз ўтларини эктиришингиз керак эди. Улар сувни кислородга тўйинтирардилар. -Сўнг эса Муродга шубҳа билан қараб қўйди - Сиз уларни ҳар куни боқармидингиз ?
-Албатта хоним
Менимча чиндан хам сув ўтлари йўқлигидан ҳалок бўлишган. Кампирча дабдаба билан бошини чайқаб қўйди сўнг тўрни олдида хайрлашди.
-Мaйли мен борай уларни емини беришим керак. Ҳайрли тун.
-Ҳайрли тун хоним. Сизни боя чўчитганим учун узр сўрайман. Аёл мулойим чеҳрасида кулимсираб кўксига аквариумини маҳкам сиққанича ғаруб блоккига қараб илдам юриб кетди. << Менимча ёлғиз ўзи яшайди. шу балиқчаларига ўрганиб қолган. Баъзан ёлғиз кимсалар бирор жонивор мушукми ёки итми боқиб олишади. Ўз боласидек уни парваришлаббор меҳрини беради. Ўзимизда Ўзбекистонда эса бор меҳр қўрини фарзандига баҳшида этган ота оналаримиз балиқ боқиш у ёқда турсин мушугига хам оддий сичқон тутурдек муамала қилади.>> Шу чоқ Мурод кампирчанинг мулойим чеҳрасида ўзининг бувисини кўргандек хўрсинди - Ватан соғинчи унинг яна томоғини бўғди. Йиғлагиси келди аммо бундан не наф? Ғаруб тарафдаги тўртинчи қаватнинг сўнгги хонасида чироқ лип этиб ёнди. Аёл ўша хонадонда яшаркан. Дераза ёнида аёл ўзи учун қимматбаҳо бўлган аквариумини токчага қўяётганини Мурод кўрди. Сўнг эса ҳаёлидан ўзи ижарага турган иркит бир хонали кваритирасида бир-иккита балиқ боқишини дилига тугиб қўйди. <<Зора мана шу айбсиз митти жониворлар унинг нурсиз ва маъносиз турмушига ёруғлик келтиришса?>> (давоми бор)

#Qo'rqinchli voqealar#35#pinhona#qotillik#qissasi#detektiv#hikoya#qism
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика