#

— ШАМОЛ — (Qo'rqinchli xikoya)

Ўша куни оқшом маҳали соат олти яримларда телефон жиринглади. Декабрь кириб келган, Томпсон гўшакни кўтарганда ташқарига аллақачон қоронғу тушганди.
- Эшитаман.
- Алло. Герб?
- Ха, Аллин, бу сенми.
- Рафиқанг уйдами, Герб?
- Албатта, уйда. Нима гап ўзи?
- Хеч гап йўқ, шунчаки ўзим. Герб Томпсон ҳотиржам гўшакни ушлаб турарди.
- Тинчликми, ўзи нима бўлди? Овозинг ўзингга ўхшамаябди, сал ғалатироқ.
- Меникига шу оқшом келишингни хоҳлагандим.
- Биз меҳмон кутаётган эдик да.
- Бугун меникида тунаб қолсанг яхши бўларди. Рафиқанг қачон кетади?
- Кейинги ҳафтада,- жавоб қилди Томпсон.- Огайода ўн кунча бўлади. Қайнонам касал бўлиб қолибди. Ана шунда сеникига бораман.
- Бугун келсанг яхши бўларди.
- Қанийди, қўлимдан келсанг, бажонидил. Меҳмонларни ташлаб кета олмайманда. Нозик мехмонлар. Хотиним нақ ўлдиради, кетиб қолсам.
- Жуда хам ўтиниб сўрайман.
- Ўзи нима гап бўлаябди? Яна ўша шамолми?
- Йўқ. йўқ.
- Ростини айт: шамолми? -яна тирғалиб сўради Томпсон. Гўшак томондан хира овоз эшитилди.
- Ха. Ўша, шамол.
- Аммо. Осмон мусаффо ку, шамол деярли йўқ!
- Мавжуд нарса учун етарли сабаб бор. Мана у, деразамни чертиб ўтди, сал қолса панжарасини синдирай деди. Мен сезишим учун шуни ўзи етарли.
- Тўхта, мени эшит, нега бизникига кела қолмаябсан, уйимизда ётиб қолардинг? -гапира кетди Герб Томпсон, чароғон мехмонхона полидан бир зум кўзини узаркан
- Нималар деябсан. Энди кеч бўлди. У мени кўчада тутиб олиши мумкин. Йўл эса жуда узоқ. Таваккал қила олмайман, аммо таклифинг учун рахмат, ўттиз милья (тахминан қирқ беш километр) йўл бор а. Рахмат.
- Уйқу дори ичиб ёт.
- Мен бир соатдан ортиқ эшигим тутқичини ушлаб тик турибман, Герб. Ғаруб тарафдан уфқ узра ғалати ғалати булутлар йиғилаябди. Шунақа қўрқинчлики уларнинг бирортаси аниқ мени парча парча қилиб юбориши мумкин. Муқаррар бўрон туради, аниқ сезаябман.
- Бўпти, сен фақат уйқу дорини эсдан чиқармагин, ҳўпми. Ха истаган вақтингда менга қўнғироқ қилишинг мумкин. Хоҳласанг бугунни ўзида хам қўнғироқ қилавер.
- Истаган вақтда я? - боз сўради унинг овози.
- Бўлмасам чи.
- Майли, сим қоқаман, аммо келсанг яхши бўларди да. Йўқ, сени кулфатга йўлиқишингни истамайман. Аҳир сен менинг энг яқин дўстимсан, таваккал қилиб жонингни ҳатарга қўйишингни истамайман. Яхшиси, бу қийинчиликка бир ўзим рўпару бўла қолай. Сени безовта қилганим учун, кечир.
- Бээ. Ахир биз дўстлармиз ку! Ундан кўра, айт чи, бугун нима билан банд бўласан? Нимага биорз бўлса хам ишламайсан? -Герб Томпсон, мехмонхона залида оғирлигини бу оёғидан у оёғига олиб тиранди.- Ана ви ўзингнинг Ҳимолайинг у Шамоллар водийсига қўшилиб барча бўрону ўрамаларингдан чалғирмидинг. Ва қарабсанки навбатдаги чала қолиб кетган сайёҳатларинг хақидаги очеркингни ёзиб тугатиб олардинг.
- Уриниб кўраман. Балким фойдаси тегар, яна билмадим. Таваккал. Катта рахмат сенга, сени безовта қилишимга изн берганнинг учун.
- Жинни бўлса, ҳеч қиси йўқ. Ха, бўпти, гаплашамиз. Хотиним кечки таомга чақираябди. Герб Томпсон гўшакни қўйди. Стол яқинига келиб ўтирди; хотини рўпарасида ўтирарди.
- Аллин қўнғироқ қилдими? -хотини қизиқиб сўради. У бош ирғиди.
- У учун уруш йиллари Ҳимолайда жуда оғир кечганлигини биласанку,-жавоб берди Герб Томпсон.
- Наҳотки сиз унинг ўша ғалати водий ҳақидаги чўпчагига ишонасиз?
- У буни шу қадар ишонч билан сўзлаб берган ки.
- Гап йўқлигида тўқиб чиқарган хаммасини. Бу эркакка хам ҳайронман, тоғма тоғ юриб хар хил эртакларни ўйлаб топади да, сўнг эса ўзини ўзи қўрқитиб ўтиради?
- Бўралаб қор ёғган экан,-деди Герб Томпсон.
- Аслида чи?
- Ёмғир хам уриб турган. Бу ёқда дўл хам. шамол хам. хаммаси бир варакайига. Ўша водийда бўлган хаммаси. Аллин менга бу ҳақида жуда кўп бора сўзлаб берган. Роса мароқ билан айтиб берарди да ўзиям. Қаёққа қарама дахшатли булутлар гирдоби эмиш. бутун водий момақалдироқдек гумбурлармиш.
- Қанақасига, - хотини ишонмай сўради.
- Бу шунақа вахимали увуллаш эмишки у ерда бир эмас жуда кўп шамоллар учираман дермиш. Бу ёруғ дунёдаги хамма шамоллар бир жойга тўпланган эмиш.-У санчқини оғзига олиб келди.- Аллин менга шундай деганди.
- Зарилмиди унга у ёқларда сандирақлаб юриш,- деди аёл.- Изғигани изғиган. Хамма ёққа бурнини тиқади. Сўнг эса ўтириб олиб қайдлар у очерклар ёзади. Уни пайига тушган шамоллар ҳақида ваҳима қилиб юради.
- Уни устидан кулма, у менинг энг яқин дўстим ,-Герб Томпсоннинг ростакамига жахли чиқди.
- Ахир бу аниқ кўриниб турган ваҳима ку!
- Ҳақиқатми ёки йўқми, ўшандан кейин неча марта шунақа хужумларга учради! Бомбейдаги бўрон, икки ой ўтиб Янги Гвинея қирғоғида бўлган тўфон. Корнуелда бўлган бўрон ҳақида нима дея оласан?
- Калласини туб тубигача шамоллар у бўронлар эгаллаб олган бу эркакни ҳеч қачон тушунмасам керак. Айни шу дамда телефон жиринглаб қолди.
- Гўшакни кўтарманг,- деди хотини.
- Эхтимол бирор муҳим иш бўлса чи!
- Бу тағин сихнинг Аллинингиз. Ўн марта қўнғироқ бўлган бўлса хам иккиси хам ўрниларидан жилишмади. Ниҳоят қўрғироқнинг уни ўчди. Улар кечки овқатни еб тугатдилар. Ошхонада енгилгина шамол эпкини чиб кирди да пардарани шитирлатди. Шу пайт яна телефон жиринглади.
- Ортиқ чидаб туролмайман,-деди у ва гўшакни олди.- Ха эшитаман, Аллин!
- Герб! У шу ерда! Уйимгача етиб келди!
- Сен нақ гўшакни тубигача гапираябсан. Сал микрафондан нарироқ туриб гапир. (Davomi bor )

#Daxshatli voqealar#29#qorqinchli#xikoya
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика