#

«ЁЗГИ ОРОМГОҲ » СИНДРОМИ (рэтро)

— Бугун мен ўзимизнинг клубда бўлдим. Оҳирги марта эсингда бўлса сен билан бирга боргандик. (йигит маъсум қиёфада дўстига қаради)
— Ҳўш, менга салом йўллашдими? (дўсти эса аксинча шаддод қув кўзлари билан тикилди) (у чуқур ҳўрсиниб қўйди )
— Менда гўё мен бутунлай бегона ва бошқа жойда юргандек бир ҳис қамраб олди. (енгил нафас олиб дўстига секин қараб олди) — Аслида хаммаси аввалгидек туюлса хам, нимадир бошқача бегонадек сезиларди. (дўсти мардонавор қиёфада ақллилик қилиб унга қаради):
— Бу «Ёзги оромгоҳ » синдроми. Йигит эса асабий аммо меҳр билан кула олди :
— Бу сенинг навбатдаги фалсафий назариянгми?! Дўсти эса минғилаганча тўтиқушдек сайрай кетди :
— Сен оромгоҳга борасан. ту ту ту. (йигит дўстининг бу фикрларидан асабийлашиб хам мийиғида кулади) :
— Яна бошланди.
— Сен у ерда мазза қилиб хушчақчақлик қиласан! Шодон отиб хаккалайсан. (дўсти хамон қағалашдан тинмасди) — Ва бу сенинг ҳаётингда «ЭНГ ЯХШИ ЁЗ» бўлиб қолади… Куз келгач Сен уйга қайтасан ва йил бўйи ёз келишини ва яна хаммаси яна қайтадан такрорланишини интиқиб кутасан. (дўсти маъюс ҳўрсинди) Ва сен етиб келасан. Аммо хаммаси ўзгарган. Гуруҳбоши хам, болалар хам, дўстларинг хам бошқача бегона бўлиб қолгандек. Қанақадир бошқача. (йигит тушунгандек бош ирғиди ғуссали кўзини дўстидан уза олмасди)
— Ва хаммаси шу
— деди (( вижилдоқ дўсти ўз нутқини тамомлади) — Энг Яхши Умринг ўтиб кетган. Уни қайтара олмайсан
(йигит секин шивирлади) :
— Сен ҳар доимгидек ҳақсан. (дўсти секин сўз бошлади) :
— Сен халиям ўзингни айбдор сезаябсанми?
— Билмайман.
— Сен ўзингни кечиришинг керак. Энг муҳим ҳаёт мазмуни шу. Шундагина бу ҳаётингда тўлиқ яшай биласан. (кейин секин уялиб сўради) :
— Сигаретинг бўлса битта чекай. (йигит довдираган ва ақлдан озгандек дўстига қаради) :
— Сен ҳеч қачон чекмагансан. ку ?
— Ха/я! (хохолаб кулди дўсти)
— Ха ростанам а! (кулди дўсти) Сўнг йигит ёлғиз ўзи турган қабр тошини майин силади ва исми ва туғилиш ва ўлиш санаси ёзилган совуқ мармарни силади :
— Сен ҳеч қачон чекмасдинг.

#Daxshatli voqealar#112
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика