#

хозир факат энг охиргисини айтмокчиман, гарчи у жуда гайритабиий булмасада, лекин энг охиргисида!

Салом. Мени Хайотимда куп сирли ва гайритабиий вокеалар булади. Мен буларни хаммасини айтиб беролмайман, хозир факат энг охиргисини айтмокчиман, гарчи у жуда гайритабиий булмасада, лекин энг охиргисида! Бизнинг ховлимиз кишлокда, тог йон багрида жойлашган. Ховлимизнинг бир томони жарлик, дарахтзор, худди урмонга ухшайди. Тахминан 2 хафта олдин ховлимизнинг уша (дарахтзор, жарлик ва эски чикиндилар ташланадиган) жойида Давуча (пишмаган урик) терятгандим, галати вокеа содир булди. Менда 6 чи хиссийот (кунгил сезиши, интуитсия) яхши ривожланган. Уз хайолларим билан давуча терятган пайтимда, бирдан хайолимда ортимда мендан 3 кадам нарида Каттагина ва танаси кенг, устки кисми чирип корайган Бед дарахтининг ортидан худди кимдур мени кузатиб тургандек туюлди. Шу онда яшин тезлигида ортимга, дарахт томон карадим ва хеч ким юк эди. Аммо Ички сезиш кобилиятим "ТРЕВОГАДА" эди. Худди фавкулодда холат булятгандек, мен эса этибор бермай давуча теришда давом этдим. Кейин шамол турди атроф шовкинларга бой булди, шохлар, барглар шамол овози. Шу пайтда куз олдимда (хайолимда) бир махлук куринди: "у менинг ортимда бед дарахти оркасидан мени пойлаб турганди". Бу нарса хайолимда тусаттан пайдо булди. Мен "хавф"-ни сездим, ва узим хам куркувга тушип колдим. Ички кобилиятим эса мени бу ердан кетишга мажбур киларди. Атрофдаги шовкинлар (шамол овози,.) ва ички туйгуларга кулок солиб кетмокчи булдим. Аммо узимга узим яна 2та давуча олай, кейин кетаман дедим. Нафс устунлик килди. Охирги 2та давучани олмокчи булиб дарахт шохига чузилганимда худди белимга кимдур текганлигини сезиб колдим. У аник менга тегинди. Тезда ортимга карадим, хеч кимга юк эди, балки шамол булиб шох текгандир деб уйладим, атрофни яхшилап текширдим, аммо шамол булиб белимга тегиши мумкун булган шохнинг узи юк эди. Ички туйгуйим эса шок холатига тушип колганди. Шунда зудлик билан жарликдан чикдим. Кейин хеч кандай муаммо булмади. Лекин, бугун куп нарсаларни эсладим, болалигимда туш кургандим, айнан шу жойда мени бир махлук ойогимдан ушлаб олганди. Якиндагина туш кургандим, айнан шу жойда мен шахсий буйумларимни юкотибман, буйумларимни кидирип юрган эмишман. Шу жойда биз анча йиллардан бери ахлат-мусур ташлаймиз. Болалигимда шу жарликдан куркардим, сабаби тунда уерда илюзия булади, нурлар уйнаши туфайли шарпалар куринади, лекин бу илюзия. Яна бир кизик нарса эсимни энди таниятган пайтдимда бир куни сахардан энди йоруглик чикятган вактда уйкудан уйгониб ташкарига ховлига чикгандим, ва уша жарлик томонда бир шохча (узунлиги 20-30см чикса керак) осмонда 1-2метр баландликда учиб юрганди. Билмадим у туш эдими йо хакикат. Аммо хакикатга ухшарди, чунки уша пайтда жуда куркганман, хозир эсласам худди тушдек. Ховлимизда жуда куп сирли вокеалар булади. Хатто бир марта мени кимдур чакирганди. Аммо хеч ким юк эди. Лекин ховлимиз эски эмас, биздан олдин хечким яшамаган. Хайронман нега бунча сир? Илтимос дустлар айтинглар мен жарликда тасавуримда курган нарса нима булиши мумкун? Бизнинг ховлимизда нима борки, бунча сирли вокеалар куп булади?

#Qo'rqinchli voqealar#48#fakat#juda#lekin
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика