#

ВАСВАСА.

(бу қиссадаги воқеалар реал ҳаётдан олинган бўлиб, қаҳрамонлар шахси ва исмлари ўзгартирилган) Уч кундан бери Султоновларнинг хонадонидан одам аримаябди. Уч кундан бери хонадонда чироқ ўчмаябди. Бугун гоҳ у қариндоши гоҳ бу оғайниси кўнгил сўраб ташриф буюрар, келаётганларнинг қадами узилмасди. Сабаби бу ҳонадон бошига дахшатли мусибат соя солган. Уч кун аввал (ўша куни хам бугунгидек осмон кўм кўк, қуёш чарақлаб турган эди) Кенжатой ўғли Фарҳод (унинг ёши 19 га чиққан, шу улкан бадавлат хонадоннинг ягона вориси) ўзидан ўзи йўқолиб қолди. (Узр, эхтирослилигим сабаб сал бўртириб - кўпиртириб юбордим.) Уч кун аввал эрталабки соат тўққизларда Фарҳод усталардан ҳабар олиш учун отасининг буйруғи билан шундоқ икки даха наридаги янги участкаларидаги қурилишга кетди-ю, қайтиб уйга келмади. Ҳамал ойи аллақачон кирган бўлса хам қурилиш ха, деганда давом этмаётганди. Ўткан йили қурилиши бошланиб асосий бино скелети қуриб битказилган эди. Том хам қимматбахо черепецадан ёпиб бўлинган, фақат ичкари хоналар сувоққа ундан сўнгиси эса безак ва жиҳоз ишлари қолганди. Янги усталар эса икки кун олдин келишиб жойлашишганди. Якшанба куни уйларига кетишгани сабаб ўзи тенги битта мардикор болага у ёқ бу ёқни тозалашни буюраётган Фарҳод нимадир сабаб билан энг юқори қаватга чиқиб кетади. Шу билан уни хеч ким қайтиб кўрмади. Аммо хамма мусибат мана шундан бошланди. Бу воқеага хатто милиция (ИИБ) (ФҚБ) шахар Руҳий касалликлар шифохонасидан Фарҳодни аммаси Ҳадича амма хам, хатто Фаҳриддин аканинг (бу киши Фарҳодни отаси) Миллий Ҳавфизликда ишлайдиган синфдош дўсти Полвон ака хам аралашди. Сабаб жуда қалтис эди. Қурилиши тўхтаб қолган бу кошонанинг учинчи қаватидан нотаниш йигитнинг ўзини осган жасади топилди. Жасад нақ уч кун ўша серқуёш якшанба кунидан бошлаб қолиб кетган. Фарҳоднинг йўқолишига хам нақ уч кун бўлганди. Албатта бутун шаҳарча остун устун бўлиб кетишга улгурган, шаҳарнинг энг катта бойвуччаси ҳисобланмиш Султоновнинг қўли анчагина «узун», шу сабаб истаган жойига етар, аммо бугун икки марта юрак ҳуружига учрашга улгурган Фаҳриддин ака ҳовлидаги суянчиқли ўриндиқда холсиз ўтирганча, хамма нарсани хам бойлик билан ҳал қилиб бўлмаслигига ақли етганди. Биринчи аёли Сора ая бефарзандлиги сабаб иккинчи марта уйланиб ундан бир қиз ва шу кенжатой ўғил Фарҳодни туғиб берган рафиқаси Ясмина ая хам бир кечани ўзида яримжон бўлди қолди. Тоғалари-ю амма, хола, хеш -уруғ хамма шу ерда, хамма дуода : « ишқилиб Фарҳоджоннинг жони омон бўлсин! » Хаммага айнан бир савол тинчлик бермасди. Хатто Полвон ака хам қайта ва қайта рейд қилиб мардикор бозордаги ишчи-ю, хаммолдан тортиб сотувчиси-ю аравакашидан хам қолмай ўша якшанба тонгида Фарҳод исмли кумушранг Nexia минган йигитча (Фарҳоднинг нақ уч хил суратини тезлик билан кўпайтиришга улгуришгандилар) қандай кўринишдаги мардикор болани ўзи билан машинасида олиб кетганини сўраб суриштирди. «Хеч ким билмайди? Хеч ким эслолмайди! Нақадар дахшат!» Оҳирги марта Фарходнинг ўзи отасига қўнғироқ қилиб гаплашган суҳбатидан хам Фаҳриддин аканинг шоҳидлиги аён: «Мардикор бозоридан бир талаба йигитчани участкага тозалашга олиб кетаябман», дея айтиб қўйган экан. Демак, улар участкага икки киши келишган. Бири албатта Фарҳод бўлган, машинаси аҳир участка ёнидан топилган. Ўзи ҳайдаб келган. Рулда унинг бармоқ излари аниқланди. Унда ёнидаги шериги ким бўлган? Кейин у қаёққа ғойиб бўлган. Ундан ва на из ва на белги топилди. Ва энг мудҳиш синоат: учинчи қаватда мурдаси топилган жасад ким?
***
Кун чошгоҳга етганида дарвоза тақиллаб ранги бўздек оппоқ бир йигитчани олиб киришди. Хамма бирдан оёққа қалқишди.
— Фарҳоджон! Болам! Ўкириб йиғлаганча хаммадан олдин Ясмина ая чопиб чиқди. Хай хайлашганча хамма уни қуршаб олганча Фаҳриддин ака ва Полвон акани хам хайрон қолдиришган ИИб ходимлари йигитчани яъни Фарҳодни ўзини хонаси томонга етаклаб кетишди.
— Ўзи нима гап бўлябди? Фарҳодни қаердан топишди? Ховлиққан куйи уларга эргашган Фаҳриддин акани Полвон ака елкасидан тутганча ушлаб қолди.
— Бола тилдан қолган. Фалаж бир холатда ўша ўлик осилиб турган учинчи қаватдаги энг чекка хонадан топдик. Тахминимизча мурданинг шахси аниқланди. Бу мардикор бозорда Фарҳод билан савдолашган талаба бўлган. «Унда у нега ўзини ўзи осган? Фарҳод шунча пайт қаерда юрганди? Ахир хамма жойни синчиклаб кузатдик-ку? »
— Менимча йигитчанинг руҳиятида бузилиш бўлган. Уни зудлик билан.
— Хечам –да! — жахл қилди Фаҳриддин ака (хатто ўшқириб берди, кўзи чақнаб)
— Болам соппа соғ! Жиннихонага олиб бормайман! Бир икки кунда ўзига келиб қолади. (дея нуқул опаси Хадича опага маъноли кўз ташлайди). Мана мени айтди дейсиз! Аммо бундай бўлмади. Қош қорайган бир пайт эди. Фарҳодга уйқу дори беришиб ухлатишган ўзи битта-ю битта опаси — Фарангиз укасидан кўзини узмай қараб ўтирганди. У укасидан 3 ёш катта аллақачон Шахар автобазасининг бошлиғининг кенжа ўғлига турмушга чиққан. Битта қизчаси бор. Уч кундан бери ота уйига келиб олиб ота онасига далда бўлиб ўтирганди. Салгина кўзи кетибди. Сал аввал эри Абдумалик хам келганди. Фарҳод топилганидан севиниб қайнотаси билан бир соатча ховлида суҳбат қилиб қолганди. Мана шу пайт кўзини сал юмган экан Қулоғига алланимани хириллаган овози келди. Чўчиб уйғониб кетди.
— Бу менинг ҳаётимдаги энг қўрқинчли манзара бўлиб қолди, дейди ўшандан бери Фарангиз кўрган билганларга бу воқеани сўзларкан. Укаси Фарҳод шундоқ ундан икки қадам нарида юзи хаддан ташқари чўзилиб кетган, кўзлари чақчайган холатда оғзи ярим очиқ тишлари гириҳ бўлиб иржайганча ўз қўллари билан бўйнини махкам бўғаётган

1 2 3 »

#Qo'rqinchli voqealar#58
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика