#

ЭСКИ ЭРТАК

Бу воқеа ростанам бўлганми ёки чала эртакми бунисини билмайман. аммо мен хар сафар шуни эшитсам қўрқув босади. Ўтган йили амакимларнинг дўмида бир Одина деган қиз яшаркан. Ёши 18 ларда бўлган бу қиз сал одамови ва телбароқ экан. Доим ёлғиз ўзи юраркан. На бирорта дугонаси ва на таниши йўқ экан. Оиласида хам тўрт киши туришаркан. Отаси, онаси, ўзидан икки ёш кичкина укаси ва ўзи. Оиласидагилар жуда банд ва одамови бўлишгани сабаби унинг уйда бор ёки йўқлиги хам сезилмас экан. У шу қадар ёлғиз экан. Бирдан бир овунчоғи хонасидаги компютери экан. У соатлаб Интернетда ўтираркан. Йўқ шу виртуал оламда яшаркан. Аммо бир куни. Қиз ўқишдан қайтиб келиб (қайси билим юртида ўқишини ўзидан бошқа ҳеч ким билмас экан) лекин у хам 41- автобусга минишини кейинчалик жияним ўчига чиққан бабник Фаёзбек айтиб берганди. Ха, майли, «ўтлаб кетдим». Одина ўқишдан қайтиб келганида. Уйида хамишагидек хеч ким йўқ хамма ишда ўқишда. Қорни хам оч тўқлигини сезмабди. Сумкасини бир четга қўйиб чопиб севимли компютери томон ошиқибди. «Қўшув» тугмасини босганини биларкан монитордаги ёзувни ўқибди: "Хеч нарсани тушунмаябсанми, энди сен Дўзахдасан." Ё тавба, нима бу аҳмоқона ҳазилми? – ҳаёл қилибди қиз. – Менимча укам мен билан ҳазиллашган кўринади! Ха албатта доим шунақа қилади у, дея шоша пиша Скайпга, Вконтактга, Одноклассники сайтига кирибди. худди одатдагидек худди аввалгидек. бироз ўтиб зерикибдими, компютерини ўчирмоқчи бўлибди. Аммо, компютер жин урсин ўчмасмиш худди қотиб қолгандек, шунда Одина сира ажабланмай бир тўхтамга келибди – Хеч қиси йўқ! Разеткадан ўчираман. – ўрнидан туриб резеткадаги симини узибди аммо компютер шунда хам ўчмасмиш. Одина ўйланиб қолибди - Ғалати, хеч бунақа бўлмасдику. эхтимол бу қанақадир вирусдир? Балким. – шунақа ўй билан қиз компютер ёнида узоқдашишга мажбур бўлибди. Чунки уни *си келаётганди. Ҳожатхонага кириб не кўз билан кўрсинки деворда ғалати ёзув (унинг устига қон билан ёзилган): "Ҳеч нимани тушунмаябсанми, энди сен Дўзахдасан." Вой - қўрқиб кетибди энди қиз, -бугуннинг ўзида иккинчи марта. Дахшат. Одина иложи борича ўзини дадил тутишга уриниб хожатхонадан бир амаллаб чиқиб олибди. Не кўз билан қараса, компютери хали хам ёниқ эмиш. Дахшааат! қиз қўрқанида доим қорни очқаркан шу сабаб чопиб ошхонага ўтибди. Музлатгини очса ичида каттагина колбаса булагига пичоқ билан ўйиб : "Ҳеч нимани тушунмаябсанми, энди сен Дўзахдасан." деган ёзув туширилганмиш! Қиз вахима билан кўчага чиқиб кетибди. Атрофни қоронғулик қоплабди. Оҳир оқибат қиз анча ўзига келиб уйга қайтишга қарор қилибди. Қулоғига МР3 плеер қулоқчини тиқиб севимли тинчлантиргувчи қўшиқларини эшитиб кетаётса уйига яқин ҳиёбон йўлкасида бўш ўриндиқни кўриб қолди. Сеикн унга ўтириб ҳаёлга берилибди. Атрофда ҳеч нарса йўқ эмиш. Ҳозир ёниб турган чироқ ёруғи ўрнини қоронғулик эгалабди. "Дахшат, хозиргина хиёбонга кирганимда одамлар бор эди, чироқ хам ёниқ эди." Шу пайт қулоқлари остида мусиқа садоси пишиллаб ғижир ғижир этганча нотаниш куй чалинибди сўнг эса кимнингдир овози эшитилибди: "Ҳеч нимани тушунмаябсанми, энди сен. “ қиз оҳирги сўзни олдингиларидан баландроқ янграганини эшитиб дахшатга тушибди "Дўзахдасан!" Одина плеерни ерга ирғитиб ташлаганча чопганча қочиб кетибди. Олдинда одамлар, ҳайвонлар кўринар, аммо яқинлашганида эса улар йўқолиб қолишарди. Одина чораҳагача чопиб борди. у шу қадар қўрқиб кетган эдики бу ҳақиқий дахшат эди. у буларнинг хаммаси дахшатли туш бўлиб чиқишини жуда истарди. Хозир кўзини очади
—ю, иссиқина тўшагида ётган бўлади. Аммо бундай эмасди. У узоқ югурди жуда узоқ. шу яқин ўртадаиги дўконга етиб келди. Ичкарида одамлар шовқини келар, тириклик аломати бор дея умид билан ичкарига отилди. Аммо хамма бирдан тош қотганди. Ҳисобидан тортиб қўриқчигача хаммаси бўм бўш ўлик кўзлари билан унга тикилиб қолишганди. Худди Ажал диёридан қайтиб келган арвоҳга қарашаётганди улар. Одина чийилиганча яна кўчага отилди. Ота она уйга қайтганда Одина уйда йўқ эди. Милицияга ҳабар беришди. Тез ёрдамга хам. барча ўликхоналарга одам юборишди, касалхоналар хам излаб суриштирилди – у ҳеч қаерда йўқ эди. Орадан бир ой вақт ўтди. Умид борган сари сўлиб ниҳоят қизларини йўқлигига амин қадар кўнишга мажбур бўлдилар. Қизнинг ғойиб бўлиши ўзи билан бирга совуқ оилага яна аввалги ахил иноқликни қайтарганди. Отаси хам онасига кўпроқ эътибор берадиган, яккаю ягона қолган боласига хам меҳрибон бўлиб қолганди. Қаердан билин, ёнимизда шунча пайт пайқамаган одамингизни фақат уни йўқотгач сезиб қоларканмиз. Аччиқ ҳақиқат бу. Кейин улар қишлоққа ўз ота уйига кўчиб кетишди. Шахар уларга Одинани эслатарди. Кунларни бирида Одинанинг бувиси онасига ордоқдан икки банка мураббо олиб кел, деб юборади. Одинанинг онаси юқорига чордоққа чиқади. ва биласизми нимани кўрибди? Одинанинг мурдаси арқонга осилиб тураркан. Унинг жасадини чордоқдан осилган холатда топишади, кўкрагига қон билан ўйиб : "Мен ҳеч нимани тушунмаябман, энди мен Дўзаҳдаман." деб ёзилганди. ЖҚБ ва рухият ҳодимлари буни ўз жонига қасд қилиш дея хулоса қилдилар, аммо қизнинг ота онаси асло қизларининг ўз жонига қасд қилганлигига ишонгилари келмасди. Хамма Интернетда санғийди ивирсийди, хатто бу беҳуда вақтичоғлик бўлиб туюлса хам. Аммо ҳақиқий қотилни барибир топиша олишмади.

#Daxshatli voqealar#107#eski#ertak
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика