#

Zulmatga yashiringan sir

Ярим тун. Сокинлик. Тоғ ён бағрида жойлашган Мўйдин қишлоғи ўзининг тоғидек салобат тўкиб турар, ҳар замонда итларнинг ҳуриши сокинлик қаърига чўккан тунни уйғотгандек бўлар, бироқ, кундалик ишлардан толиққан қишлоқ аҳолисининг ширин уйқусини бу шовқинлар буза олмас эди. Ҳудди ушатилган патирдек яримта ой бироз орқага ётган ҳолда, зулматнинг қора кўланкасига қарши чиққандек хира нур сочарди. Қишлоқ касалхонаси қоровули Мардон ҳам осмондаги юлдузларга тикилганча икки боласини, муштипар хотинини ўйларкан, рўзғорнинг ҳали униси кам, ҳали буниси кам деган ташвишлари уйқусини қочирди. "Ойлик маоши ҳам ҳаминқадар - энига тортсанг бўйига етмайди. Тўғри, иши қийин эмас – уч кунда бир марта тунги навбатчиликда туради, қолган кунлари уй ишлари билан банд. Қишлоғи ҳам ёмон эмас. Ерлари ҳосилдор, чўпни қадасанг дарахт бўлади. Худо осмондан ёғингарчиликни берса, бас. Ҳовлига ул-бул экиб ҳам тирикчиликни қилса бўлади. Жилла қурса иккита оқлик сигир олсаку нур устига нур. Бола чақасининг оғзи оққа етади-да. Аксига олиб бу йил ҳам худо йилдан қарашмади. Қурғоқчилик, молга ем-ҳашак йўқ. Майли, борига барака, соғ- омон юрганимизнинг ўзига ҳам шукр”. Мардон шу каби ўй-хаёллар оғушида ярим тун бўлганини ҳам билмай қолди. Гарчи ҳаётда анча йўқчиликни кўрган бўлса ҳам барибир худонинг берган ризқига шукр қилишни отаси, бобосидан ўрганган. < Мардоннинг ёстиғи бироз пастлик қилди шекилли, икки қўлини бошининг тагига олиб, ёстиқни бироз буклади. Анчайин эскириб қолган кроват ҳам тун сокинлигини бузиб ғирчиллар, бу Мардонга унчалик ёқмаса ҳам ҳар кунлик овозга бутунлай кўникиб кетган эди. "Тавба, - яна ўйлади Мардон ҳудди кўнгли бир нарсани сезгандек, - шунчалик ҳам сокин тун бўладими? Навбатчи шифокорлар ҳам беморларга тунги уколларини қилмайдими-а”. Нимагадир кўнгли ғаш бўлган Мардон эринибгина туриб, банкада турган муздай сувдан сипқорди. Чанқаган экан, хаёлга берилиб сезмапти ҳам. Лабларини енгига артиб кроватга қайтадан аста ёнбошлаётган эди, касалхонага яқин ҳовлилардан бирида ғала-ғовур овозлари эшитилиб қолди. "Тинчликмикин ишқилиб”, - ўзича ўйлади Мардон. Нима бўлганда ҳам қоровул-да, масъулиятни ҳис қилган Мардон шовқин- сурон бўлаётган жойга яқинроқ боришга ҳаракат қилди. Яқинлашгани сари аламли сўкиниш, ҳақорат овозлари эшитила бошлади. "Тўхта- тўхта ахир бу овоз Шоди бобонинг уйидан келаяпти-ку. Бу уйда қишлоқнинг ҳали бирор кишиси ортиқча шовқин бўлганини эслай олмаса керак. Қишлоқдаги энг намунали оилалардан бири- ку”. Шу хаёллар билан воқеа жойига яқинлашган ҳам эдики, милтиқ овози "варанг”лаб бутун борлиқни гўёки жаҳаннам олови тутгандек ҳамма ёқ ёп-ёруғ бўлиб кетди. Нима Zulmatga yashiringan sir Ярим тун. Сокинлик. Тоғ ён бағрида жойлашган Мўйдин қишлоғи ўзининг тоғидек салобат тўкиб турар, ҳар замонда итларнинг ҳуриши сокинлик қаърига чўккан тунни уйғотгандек бўлар, бироқ, кундалик ишлардан толиққан қишлоқ аҳолисининг ширин уйқусини бу шовқинлар буза олмас эди. Ҳудди ушатилган патирдек яримта ой бироз орқага ётган ҳолда, зулматнинг қора кўланкасига қарши чиққандек хира нур сочарди. Қишлоқ касалхонаси қоровули Мардон ҳам осмондаги юлдузларга тикилганча икки боласини, муштипар хотинини ўйларкан, рўзғорнинг ҳали униси кам, ҳали буниси кам деган ташвишлари уйқусини қочирди. "Ойлик маоши ҳам ҳаминқадар - энига тортсанг бўйига етмайди. Тўғри, иши қийин эмас – уч кунда бир марта тунги навбатчиликда туради, қолган кунлари уй ишлари билан банд. Қишлоғи ҳам ёмон эмас. Ерлари ҳосилдор, чўпни қадасанг дарахт бўлади. Худо осмондан ёғингарчиликни берса, бас. Ҳовлига ул-бул экиб ҳам тирикчиликни қилса бўлади. Жилла қурса иккита оқлик сигир олсаку нур устига нур. Бола чақасининг оғзи оққа етади-да. Аксига олиб бу йил ҳам худо йилдан қарашмади. Қурғоқчилик, молга ем-ҳашак йўқ. Майли, борига барака, соғ- омон юрганимизнинг ўзига ҳам шукр”. Мардон шу каби ўй-хаёллар оғушида ярим тун бўлганини ҳам билмай қолди. Гарчи ҳаётда анча йўқчиликни кўрган бўлса ҳам барибир худонинг берган ризқига шукр қилишни отаси, бобосидан ўрганган. < Мардоннинг ёстиғи бироз пастлик қилди шекилли, икки қўлини бошининг тагига олиб, ёстиқни бироз буклади. Анчайин эскириб қолган кроват ҳам тун сокинлигини бузиб ғирчиллар, бу Мардонга унчалик ёқмаса ҳам ҳар кунлик овозга бутунлай кўникиб кетган эди. "Тавба, - яна ўйлади Мардон ҳудди кўнгли бир нарсани сезгандек, - шунчалик ҳам сокин тун бўладими? Навбатчи шифокорлар ҳам беморларга тунги уколларини қилмайдими-а”. Нимагадир кўнгли ғаш бўлган Мардон эринибгина туриб, банкада турган муздай сувдан сипқорди. Чанқаган экан, хаёлга берилиб сезмапти ҳам. Лабларини енгига артиб кроватга қайтадан аста ёнбошлаётган эди, касалхонага яқин ҳовлилардан бирида ғала-ғовур овозлари эшитилиб қолди. "Тинчликмикин ишқилиб”, - ўзича ўйлади Мардон. Нима бўлганда ҳам қоровул-да, масъулиятни ҳис қилган Мардон шовқин- сурон бўлаётган жойга яқинроқ боришга ҳаракат қилди. Яқинлашгани сари аламли сўкиниш, ҳақорат овозлари эшитила бошлади. "Тўхта- тўхта ахир бу овоз Шоди бобонинг уйидан келаяпти-ку. Бу уйда қишлоқнинг ҳали бирор кишиси ортиқча шовқин бўлганини эслай олмаса керак. Қишлоқдаги энг намунали оилалардан бири- ку”. Шу хаёллар билан воқеа жойига яқинлашган ҳам эдики, милтиқ овози "варанг”лаб бутун борлиқни гўёки жаҳаннам олови тутгандек ҳамма ёқ ёп-ёруғ бўлиб кетди. Нима бўлаётганини идрок ҳам қила олмаган Мардон бир неча сония тахтадек қотиб қолди. Кимнингдир аламли "вой-дод, ўлаяпман” деган ўкиргани ҳушини жойига келтирди. Ўқ ҳовли олдида турган одамга аниқ теккан эди. Жон ҳолатда сим девордан сакраб ўтган у одам Мардонга

1 2 »

#Daxshatli voqealar#339
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика