#

ДЕРАЗА - қисқа реал ҳикоя

Ўжарлигим ва тантиқлигим сабабли 25 ёшга тўлганимда уйдан аразлаб чиқиб кетдим. Мустақил ҳаётда яшаб кўраман, дея ижарага ўзимизнинг даҳалардаги тўрт қаватли уйнинг тўртинчи қаватидан бир хонали уйда яшай бошладим. Касбим ўқтиувчи. Атайлаб кечки сменага ўтиб олганман. Сабаби уйқуни яхши кўрсам керак тушгача ухлашни яхши кўраман. Ҳозир ишдан жуда кеч чиқдим. Эвазига ўртоғим Шодимулк билан эртанги саккизинча март байрамига унинг севган қизчасига совға излаб саккиз марталаб дўкон айландим. Ўзим хали бўйдоқ аммо ўлай агар севган қизим йўқ. Ха бу бошқа масала. Шодумулк билан ўзимнинг автобус бекатимда хайрлашиб дарахтлар оралаб уйимга қайта бошладим. Оқшом ўрнини қоронғулик эгалаб бўлган. Аммо атроф муҳитни яхшигина илғаш мумкин эди. Менинг квартирам энг сўнгги падъезда эди. Ҳаёл сурганча йўлкадан кетиб борарканман. Йўлак тарафга қараган менинг тўртинчи қаватдаги деразамдан ғира шира аллақандай каллани шарпасини кўриб қолдим. Очиғи баданим бирдан музлаб кетди. Сабаби мен бир ўзим ёлғиз яшайман. Хонамни қулфлаб чиқиб кетганим эсимда. Унда хонага кириб олиб деразадан ташқарига қараётган ким ёки НИМА эди? Мен шу кеча она уйимга қайтиб кетдим. Эрталаб хам кейинги кун хам ижарадаги уйимга қайтиб келмадим.

#Daxshatli voqealar#114#qisqa#real#hikoya
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика