#

ПИНҲОНА ҚОТИЛЛИК ҚИССАСИ (детектив ҳикоя)

Мурод айни йигирма етти ёшли ёвқур ва чапдаст йигитча " Анлантис Пальм" мехмонхонасининг тунги холлида тик турганича ташқаридан визз визз ўтаётган ҳашоротлар галасидек машиналар тўдасига тикилиб қолганди. Жумейра Бейчдан ғарубга қараб кетган буулкан машиналар карвони соҳил бўйи дам олувчилари учун нақ жаннатнинг ўзгинаси бўлган тунги Дубай манзарасини жонлантириб турарди. Вақти вақти билан кимдир газга зўр куч берса яна кимдирнинг баланд тезликдаги лимузини межмонхона остонасида таққа тақ тўхтаб қоларди. худди пойга машинасидек тилларанг ва кумушранг баъзан қизил Феррариларда жон жахти билан рулга ёпишган жундор билакли эркакларнинг ғазабнок сигналлари янграйди. Йўл йўлакай оқиш ва фил суюги рангли узун жомасида бошига салла ўраган эркаклар юзига хижобсолган аёллар шунингдек қайноқ денгиз офтобида қорайган ғайридин эркак ва аёлларнинг қизарган чеҳралари кўзга ташланади. Ғаруб тарафдан денгиздан туз аралаш намҳуш шабода елади. Муроднинг иш вақти тугаган хар хафта кунора тунги навбатчилик билан тунги дарбонлик қилар, кечаги оғир кундан сўнг бугун каталакдек ижарага олган уйчасига саккизинчи қаватнинг энг чеккасидаги ғамгин кваритирасига йўл олмоқда. оломон ва машиналар карвони орасида Мурод мехмонхона йўлакчасидан кетиб бормоқда. Оломон қайнагандан қайнаган.Бойлик ва нафс хиди уфуриб турган бу об ҳаводан симираркан ўзига ўзи ҳаёл қилди : " Одамлар яшашни биладилар. улар бир оқшомги танавул қиладиган митти ликопчадаги чиғаноқ ёки шиллиқ денгиз малюскалари ва салатлари унинг нақ бир ойлик маошига тенг бўлган рестаран ёнидан ўтганида янада хўрлиги келди. Соат атиги тунги тўққиз бўлган ҳаёт эса энди қайнай бошлаган бу шаҳарда у яккаю ёлғиз. Ўтган йили Жаҳон тиллари университетининг инглиз тили қулиётида 2инчи курсида таҳсил олаётганида октябрь ойида отаси шўрлик иккинчи курси кантракт шартнома пулини ярмини амал тақал қилиб қарзга ўғлига жўнатгач пул солинган целоффан ҳалта ичидан отасининг мактуби хам чиққан. унда иккинчи курсининг қолганини тўлашга оилада бир тийин хам пул қолмаганини энди ўзи ишлаб то баҳоргача (у вақтида бир йиллик шартнома пулини икки бўлиб тўларди) ўз нони ўзи ишлаб топишини уйдан ортиқ ёрдам кутмаслигини баён этганди. Мурод таваккал ўша кантракт пулини олдида тўппа тўғри Россияга чипта сотиб олди. У ерда нақ бир йил яқин дўсти Шавкат билан магазинда ишлаб кун кўрди. Шавкат биринчи йилданоқ олийгоҳда ўқишни ташлаб Россияга суриб юборган фейсбукда Муродни "қачон келасан?" дея тинмай савол беравериб ахийри ёнига чақириб олди. Бу хам етмагандек бир йил ўтар ўтмас Мурод йиққан пулини тўплаб Дубайга Амирликларга жўнаб қолди. Рублдан кўра Долларнинг исига ўрганган нафси ҳакалак йигитча нақ бир ой сарсон яшади. ебичишга йиққан пули адо бўлаёзган бир паллада "Антантик Пальм" мкхмонхонасининг шундоқ қабатидаги кичикроқ отелга тунги дарбонлик ишчиси излашаётгвнлиги ҳақида газетада ўқиб қолдиюоёғини қўлига олиб чопди. арзимаган чойчақага пулса кун ўтиши учун ишлашга рози бўлди. Отел хўжайини жаноб Бенямин бир хафта хеч бир ишдан бўшаш аризаси ёзмай изсиз кетиб қолган собиқ дарбонидан сўнг бу йигитчани истаган арзон нархига ишга рози бўлганидан нақ хазинани топгандек ичидан севинди. Иш бошлаганининг иккинчи ҳафтаси бошланган. Мурод хиёбон бўйлаб махзун кетиб бораркан бахтиёр тўкин сочин одамлар галасига тикилади. Дубайнинг қайноқ кечасида у ўзини энг бахтсизў кимсага ўхшатди. Унинг ватанга қайтиб кетишга на ортиқча пули бор ва на қайтгани билан академик таътил олганию чала қолган ўқишини давом этиришига шартнома пули бор эди. Мана шу ерда ёр биродарларсиз бир ўзи кун ўтарга қимирлаб туришга мажбур бўларкан қандайдир бир мўжиза содир бўлишига хам ишонмай қўйганди (давоми бор

#Qo'rqinchli voqealar#45#pinhona#qotillik#qissasi#detektiv#hikoya
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика