#

- РЎЁ. (рэтро-мистика)

Мени беҳуш ҳолатда йиқилган холатда топишибди. Кўзимни зўрға очганимда мени йўлак бўйлаб замбилда олиб кетишарди.
— Қаёққа? — сўрабқолди ҳамшира икки барваста замбил кўтарган йигитлар ортидан ҳалослабкелаётган бошқа ҳамширага. — Балким, алоҳида хонагамас, балким умумийгадир? Мен ташвишга тушаман.
— Нима учун умумийга ётишим керак, агарда алоҳида ўрин бўлса? Ҳамшира опалар менга шу қадар ачиниш нигоҳи билан қарашдики, мен бу сўзсиз истиқболга асло тушунмадим. Бу қарашларни кейинроқ тушунибетдим, алоҳида палатага ётқизиладиган беморларнинг ўлими яқинлиги сабаб бошқа беморлар кўрмаслигини таъминлашган экан.
— Шифокор алоҳида хона деди, — такрорлади менинг ҳамширам. Мен ҳотиржам бўла қолдим. Кароватда кўзларимни очганимда эса ўзимни шу қадар ҳазин ва дилгир сездимки, энди менга ортиқ ҳеч қаёққа шошилиш керакмасдек, ўзим эса ҳеч кимга муҳтожлик кўрмаётгандек таасуротда қолгандим. Мен даъфатан бутун мавжуд борлиқдан айро тушиб қолгандек ҳисга чўлғандим, ва ташқи оламимдаги ҳар бир ходисот энди менга асло қизиқмасдек туюла бошлади. Мени энди ҳеч нима ва ҳеч ким қизиқтирмай қўйганди. Гўё мен ваниҳоят ором топиш учун етиб келгандим. Бу ҳис жуда фараҳбахш эди. Ваниҳоят мен ўз ўзим билан танҳо қолдим, ўз руҳим ва ўз шаҳсий ҳаётим билан. Танҳо Мен ва Мен. Барча муммоларим хам, ташвиш-у икир чикирлар буткул менинг ҳаётимдан чиқиб кетганди. Мана шу митти ва қисқа муддатли елиб-югуришлар Бутун Азал Коинот олдида арзимас бир заррадек туюлибқолди. Ва мен Ўлим ва Ҳаёт оралиғида сонияда унутиладиган рўё эканимни ҳис қилдим… Ана шунда борлиғимда чин Ҳаёт порлаб кетгандек бўлди! Бу ҳатто жуда ёқимли ва қойилмақом ҳол эди: субҳидамдаги қушлар сайраши, дераза ва девор бўйлаб караватим узра заррин таралаётган офтоб нурлари, деразам ойнасидан менга шитирлаётган дараҳтларнинг тилларангга кирган барглари, кузги тўқ зангори тусдаги осмон хам, уйқудан уйғонаётган шаҳар шовқини — машиналар чинқириғи, ишга ўқишга шошаётган пошналарнинг асфальтдаги садоси, ерга тўкилиб қисирлаётган кузги ҳазонлар шивири… Аллоҳим, нақадар бетакрор Ҳаёт! Мен буни фақатгина ҳозир англабетган эдим…
— Ҳўш нима қилибди, — ўзимга ўзим гапирдим. — Асосийси кеч бўлса хам англаб етдимку. Ҳали бир қанча куним бор, чин дилдан лаззат топишимга умрим етади. Руҳимдаги бу қадар енгиллик ва сокин бахтдан бутун вужудимда ёқимли титроқ турди- Аҳир менга хамма неарсадан кўра Худо энг яқин бўлган экан. Кеч бўлса хам буни тушуниб етдим-ку!
— Аллоҳим! — севиниб кетдим. — Менга Ҳаётни нақадар яхши ва тотли эканлигини билдирганинг учун уни севиб қолишимга изн берганинг учун беҳисоб шукур! Алҳамдиллоҳ. Энди менга Ўлим хам қўрқинчли эмас, ёқимли бўларкан! Мени мангу ҳаловат ва сокин бахт шу қадар қамраб олган эди. Оҳиста баландлик узра учиб кетаётгандек эдим. Зарҳал ранг Илоҳий Ишқ нурлари мени тобора юқорига кўтариб боришарди. Вужуд руҳимни илиқ қувват оқиб кираётгандек эди. Гўёки, бу Ишқ буюк уммон тўлқинларидек zafaroff менинг оёқларимга сарғуш урилар, оғир ҳаво хам тўсатдан енгил ва ширин ела бошлади. Ўзимча ҳис этдим, мени қуршаб олган ҳар бир борлиқ қувват оқимига чўлғанганча мени ўраб олди. Мен Ошиққа айланган эдим! Бу Ҳаёт ва унинг бутун шакли шамойилига бўлган гўзал ишқ эди. «Ўткир даражали тўртинчи босқичли лейкоз», алоҳида палатага хамма нарса имкониятли эди. Сабаби бемор исталган вақт жон бермоғи мумкинлиги сабаб, унинг ҳузурига ҳар бир яқини эркин кира олишар эди. яқинларим (ота онам ўткан йили вафот этган, қолган укам ва опам, бувим ва амаким ва кеннайим тоғам ва холамлар) тез орада муқаррар бўлган мотамга ҳойибона тараддуд кўришар, аммо видолашиш учун ҳузуримга киришганида ўзларидан ясама қиёфа кийиб олишарди. Мен уларнинг азобини ҳис қилардим: ўлаётган одам билан нима ҳақида гаплашиш мумкин? Устига устак ўлажагини беморни ўзи хам билса. Мен уларнинг ҳотиржамликка уринаётган чеҳраларига қараб кулгим қистарди. Аммо мен уларни хаммасини кўриб турганимдан ғоят шод эдим: хатто йиллаб юз кўрмас бўлиб кетган кенжа амаким ва энг яқин дўстим бўлган ва тақдир синовлари сабаб кўчиб кетган дўстим Муҳаммад Исо хам ҳабар топиб келишган эди! Аммо хаммасидан кўра мен уларга ўзим кашф этган Олий Ишқ сирини — Бахт лаҳзаларини баҳам кўргим келарди! Улар хам бахтли бўлишини истардим чин юракдан ахир. Мен улар билан турли хил латифалар сўзлар, ҳаётимда бўлган ва айтишга уялган кулгули ва баъзан ҳижолатли ҳотираларимни сўзлаб завқланардим. Улар чин дилдан яйрашар, йиллар давомида чўккан ғуборлари тарқабилк марта мени ростманасига кўриб туришгандек ҳотиржам бўлиб қолардилар. Таҳминан учинчи куни тўшакда ётаверишдан зерикдим, мен караватимдан туриб палатамда сайр қилиб юра бошладим, дераза токчасига ўтириб ташқарини томоша қила бошладим, мени кўрган шифокорим эса фиғони фалакка чиқиб даҳшатга тушди сўнг эса туришим мумкинмаслигини зап куч билан уқтира кетди. Мен ростманасига ажабланардим:
— Бу нимани ўзгартиради, аҳир?
— Йўқ, — шунда шифокорим асабийлашарди. — Барибир юришингиз мумкин эмас
— Нима учун?
— Сизга тана ўлими ташҳиси қўйилган. Сизнинг яшаш имконингиз йўқолаётганда сиз бемалол ўриндан туриб юрибсиз. Орадан тўртинчи кун хам ўтиб кетди — менга белгилашган муддат. Мен эса ўлмаётгандим, унинг ўрнига иштаҳа билан бананга қўшиб шоколадли қайлани пок покиза туширардим. Мен ўзимни яхши ҳис қилардим. Аммо шифокоримнинг аҳволи ёмонлашди: шўрлик ҳеч нарсага тушунмаётганди. Таҳлилларим ўзгармаган, қоним хамон рангпар пушти тусда лак лак томчилаб турар, мен эса бемалол залга тушиб телевизорда севимли "Севги Изтироби" сериалимни томоша қилардим. Шифокорим ҳижолатдан

1 2 3 »

#Qo'rqinchli voqealar#70
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика