#

МЕН АНИҚ ЎЗГАРДИМ…. (ўқинг, жуда ибратли)

Туни билан ухлолмадим. Кечаги пиво хожатга чиқишга қистайвериб, уйқу бермади. Нега ичдима, биламан ичиш яхшию, туни билан ухлатмайди. Эҳҳ, тургим келмаябди, эринчоқлигим тутиб кетди. Ҳали уйқуга тўймадиму.Бирдан эринчоқлик тарк этиб кўчага чиқдим. Лекин негадир ҳожатга боргим келмай қолди. Енгил сездим ўзимни. Атрофга қарасам атроф ёп-ёруғ. Қизиқ қачон улгурибди тонг отишга. Қайтиб кириб ухламоқчи бўлдим. Йўқ, ухлаб қоламан. Ундан кириб ювинаман. Ваннага кирдим. Тиш ювиш пастасини олмоқчи бўлдим, во ажаб, қўлим уни тутолмай, ўтиб кетаябди. Ойнага қарадим, рангим ғалати. Жойимга қайтиб бордим. Даҳшат! Танам диванимда чалқанча ётарди. Нима бўлди. Наҳот вафот этдим!? Наҳот бу кўчага чиқиб, ваннага кириб келган руҳим? Соатни кўрмоқчи бўлдим, телефонимни олай десам қўлиб ўтиб кетаверди. Шу пайт аёлим уйғонди. Телефонига қарадида, “дадаси туринг, соат 7 бўлибди”, дея диванда ётган танамни турта бошлади. Танам қимирламайди. “Мен бу ердаман” деб олдидан ўтаябман, мени кўрмайди, овозим ҳам чиқмайди. “Турмасангиз сув қуяман” деб чиқиб кетиб, ҳовучида сув олиб келиб танамни юзига қуя бошлади. Танам “миқ” этмади. Ҳавотир аралаш танамни пульсини ушлади, юрагига қулоқ тутди. Даҳшатдан қичқириб юборди. Наҳот ўлган бўлсам. Ишонгим келмади. Бир пасда хонамга ота онам, укаларим қариндошлар тўлиб кетди. Ким ўлик ювувчига, ким гўрковга, ким тобутга югуриб қолди. Мен ташқарига чиқдим, ажабоооо учаябман! Ана энди ўлганларни бемалол учратсам керак. Қизиқ, Бугун Брюс Ли билан кўришаман. Йўқ, у билан кейинроқ, Гагарин билан учрашаман, ўлимини сабабини сўрайман. ия, тўхта, русчани ҳам хитойчани ҳам билмайсан, қандай гаплашасан улар билан, дедим ўзимга. Бирдан миямга бир фикр келди. Намозхон танишлар айтарди: “ўлим олдидан ўлим фариштаси келиб ёмон бўлсанг қийнаб, яхши бўлсанг мулойимлик билан жонингни олади” деб. Лекин ҳеч ким келмадику. Ман на ёмон, на яхши эдим, ўртача. Ҳмм тушундим, демак ўртачаларни жонини индамай олаверади. Уйга қайтдим. Онам ҳушидан кетиб ётибдилар, отам дераза ёнида мункиллаб ўтириб қолибдилар. Ўғлимни жияним уйларига олиб кетаябди. Болам: “дадамни кўраман” деб йиғлаябди. Лекин уни танамга яқинлаштиришмади. Аёлимни изладим. У ўғлимизни хонасига кириб эшикни қулфлаб олиб, “пиқ-пиқ” йиғлар. Альбомни олиб суратларимизни бағрига босарди. Олдига келиб ўтирдим. Унга раҳмим келди. Тўхта, нега иму жим ўлиб кетавераман? Ахир бир кун олдин огоҳлантиришмайдими, эртага кунинг битади деб? Ман ўнгимни қилиб олишга бир кун вақт бергин эй Аллоҳим! Ахир ҳали тавба қилмадимку! Бир кун вақт бергин, ман аниқ ўзгараман.
***
Бир кунгина бер, ман ўзгараман, мумкин дунёдаги энг яхши мусулмон бўламан. Қасам ичаман, ман ўзгараман. Қизиқ, бир кун умр берганда нима қилган бўлардим? 1 — Хотиним ва ўғлимга уларни ҳаётидаги энг яхши кунни тақдим этардим. Кунни мен истаганимдек эмас, улар истагандек ўтказардим. Уларни бахт самосида учишини бир марта бўлсада кўрардим. Эҳ шу пайтгача бир марта ширин сўз айтмабмана хотинимга, ўғлимни бир марта тиззамга ўтказиб эркаламабман. Доим эрта кетиб, кеч қайтиб, овқатланиб ухлардим. Лекин шу бир кун берилса уларга бир умрга татийдиган бир кунни тақдим этардим. 2 — Ота онамга телефон қилиб улардан ҳол-аҳвол сўраб, уларни жуда - жуда яхши кўришимни айтардим. Тўплаганларимни ярмини олиб бориб, ойижон энди сиз фаррошлик қилманг, дадажон, сиз ҳам уйда ўтиринг, бу сизларга кўп йилларга етади, деб уларни рўзғорини бут қилиб бериб келардим. 3 — Дўстларимга телефон қилиб уларни кечирардим ва кечирим сўрардим, ҳатто қарздорларидан қарзларимни сўрамай кечиб юборардим. 4 — Хушторларим.нақд учтая, улардан ҳам кечирим сўраб, пулга зорларига пул бериб, энди ўзгарганимни, мен аёлига вафодор эр бўлганимни айтиб уларга ҳам насиҳат қилиб келардим. Барибир кечиришмаса керак уларга қилган аҳмоқликларим учун. 5 — Кимни алдаган бўлсам, кимга кўзбўямачилик қилган бўлсам, ҳаммасига телефон қилиб, уларни алдаганимни айтиб, нега бундай қилганимни тушунтириб, талафотларини тўлаб, кечириб сўраб ўзгарганимни айтардим. 6 — Доим мискинларга, йўқчилларга ёрдам қилишни орзу қилардим. Мана ўша орзуни амалга ошириш муддати келди. Шаҳардаги ҳамма етимхоналар, қариялар уйи, беморхоналарни айланиб, муҳтожларни эҳтиёжини қондириб келардим. 7 — Тоғамда нечта фарзанди бор, билмайман, аммамни кўрмаганимга кўп йиллар бўлиб кетди, юзини кўриниши ҳам эсимдан чиқиб кетган. Уларга қўнғироқ қилиб, қариндошлик алоқаларини тиклардим. 8 — Масжидга борардим, тавба қилиб тўйиб намоз ўқирдим. Шунча пайт ман ўзимни алдаб келибман, асосийси кўнгил тоза бўлсин, деб. Намоз дейишса мен тижоратчиман, сизларга ўхшаб масжидда ўтирсам менга ким беради, осмондан ташлайдими Худо, дердим. Кечир Аллоҳим, мен ҳамкорларимдан уялардим намозхон бўлишдан, улар устимдан кулишмасин, “ҳа гуноҳларингга тавба қилаябсанми” демасин деб, намоз ўқимасдим, одамлардан уялиб ўқимай юраверибман, лекин Сендан уялмабман, кечир Аллоҳим, манга бир кун бер.ҳаммасини ўзгартираман, ўзим ўзгараман, фақат бир кунгина бер 9 — Қасам ичаманки, ҳеч кимдан ҳафа бўлмасдим, ҳеч кимни ҳафа қилмасдим, биров билан тортишмасдим, нега аввал шундай қизиққон бўлган эканман, сал нарсага осмондан келиб, камига уйга келиб аламимни аёлимдан олиб. Қанчалар аҳмоқмана. гуноҳларим кўз олдимдан ўта бошлади, улар шунчалар кўп эканки, энди уларни баралла кўра бошладим, оқибатимни ўйлаб додлаб қичқирдим: “Эй Аллоҳ бир кунгина бер”
***
Бирдан уйғониб кетдим.турсам тер босиб кетган, қўлларим дир-дир қалтираб, юрагим бўғзимда урарди. Атрофга қарадим, ёнимда хотиним ухлаб ётарди, телефонимни ушладим, қўлим

1 2 »

#Qo'rqinchli voqealar#72#aniq#oqing#juda#ibratli
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика