#

— ҚАНИЙДИ, ЭШИКНИ ОЧОЛСАМ ЭДИ. (руҳий–триллер) + 16

Мени асраб олишганди. Мен ўзимнинг хақиқий ота онамни эслай олмасдим. Балким жуда миттилигимдаёқ мени ташлаб кетишган бўлса керак. Аммо менга ўзимнинг асраб олишган оилам жуда ёқарди. Улар менга шу қадар меҳрибон ва саҳий эдиларки мен асранди эканимдан асло куйинмасдим. Бу уйда иссиқ меҳрда мен талтайиб ўсар эдим. Руҳсат берсангиз оилам билан сизларни таништирай. Энг биринчи бўлиб менинг онам, исмлари Жаннат опа. Мен уни хеч қачон она деб чақирмаганман ёки шунга ўхшаш бошқа ном билан хам аташга тилим бормаган. Аммо бундан у асло ҳафа бўлмас, шунчаки осмондаги фариштани ердаги сояси эди. шу қадар меҳрибон ва яхши аёл. баъзан у ўз боласиданда азизроқ кўриб мени бошимни силарди. Кўпинича биргаликда телевизор кўрганимизда у мени олдига ўтқазиб олиб меҳр билан елкамни силаб қўярди. Иккинчи таништирадиганим, менинг дадам. Унинг ҳақиқий исми Равшан, аммо ростини айтсам мен унга сира ёқмаган бўлсам керак ки мен гоҳида унинг меҳри мухаббаитини қўзғаш учун дада деб кўрдим, аммо бундан унинг парвоси келмасди. Ана шунда мен бир ҳақиқатни англаб етдимки у мени хеч қачон ўз пушти камаридан туғилган фарзандидек севиб ардоқламас экан. бу аччиқ ҳақиқат баъзан менга азоб берарди. Шу сабаб севги меҳрни мажбурлаб тортиб ола билмас экансан. Бироқ шунақа қаттиққўлиги ортида асил оталик салобати хам бор эди. У ўз туғишган қизи шўхлик қилса хам қўрқмасдан уни жазоларди. Мен шўхлик қилсам куу ухху бажонидил калтакларди. Хеч қиси йўқ, бу унинг табиатида
мен нима хам қила олардим. Ва ниҳоят менинг опачам. Кичкинагина Эъзоза. Мени асраб олишганида у кичкинагина эди. Кейинчалик у анча катта бўлиб улғая бошласа хам барибир мен учун у жажжигина Эъзоза бўлиб қолаверади. У мендан катта бўлиб кетса хам барибир ўзимнинг энг яқин туғишганимдек уни яхши кўрардим. Шунчаки у билан бирга ўйнаш, вақти чоғлик қилиш жуда яхши эди. Биз унча бунча опа укалардан кўра яқинроқ ва ахилроқ эдик. Биз жуда кеч бўлиб кетса хам ухламасдан суҳбатлашиб ўтиришни яхши кўрардик. У валақлашни жуда ёқтирар, менга эса жимгина уни тинглаб ўтириш жуда ёқарди. Чунки мен уни шунақа хам яхши кўрардим. Биз яхши опа ука эдик! Бизнинг уйда хоналар кўп бўлса хам мен мехмонхонада ётишни истамасдим. У эса гох гохида хонасида ухлашимга изн берар, ва бу мен учун энг ёқимли дамлар бўларди. Мен уни хонасида ухлаганимда доимо негадир халоват ва ҳимояни хис этардим Аммо кунлардан бир куни хамма яхши кунлар бирдан барҳам топди. Мен уйда ёлғиз эдим. Улар биргаликда қаёққадир кетиб қолишган экан мен эса ухлаб қолгандим. Эшик секин очилиб Эъзоза ва дадам ва онам бозордан қайтиб келишди. Мен эркаланиб Жаннат опани ёнига чопиб бордим. Онам Жаннат опа хам мени мехр билан силаб “Яхши ухлаб турдингми?”- деб сўраса. Мен севинчдан сўз тополмай нимадир деб ҳаяжондан пишилаб юбордим “Онангга унақа пишилама!”-деб дадам бақириб берди. у эшикни хаст билан ёпиб, пальтосини илгичга осди. Сўнгра кеч тушди. Мен Эъзоза билан унинг хонасида бирга суҳбатлашиб ўтирардим. У хар доимгидек тинмай гапирарди. Мен эса жимгина тинглардим. Кейин эса иккимиз теликдан “Discovery”, “Animal Planet” ва “Natural Geographic” телеканалларини томоша қилдик. Эъзозага мультик ва сериаллар сира ёқмас, у табиат одами эди. менга хам шу каналлар жуда ёқарди. Жуда кеч вақт бўлганди. Хонага Жаннат опа (онам) кириб. “Эъзоза. Телевизорни ўчириб ётиб ухла. Сен хам хонангга бор”,- деб менга хам буйруқ берди Ээзоза теливизорни ўчириб мени кетишимни истамади. мен хам уни ташлаб кетгим келмасди. Негадир аллақандай жуда мубҳам ва қаттол нарсани кўнглим сезиб турарди. Эъзоза хона чироғини ўчирди. У ўчириши билан кўзим қири билан дераза тарафга қарадим. Аммо улгурмадим. Сал аввал дераза ортида турган нарса бир лаҳзада кўздан ғойиб бўлганди. Шу сабаб мен опачамни хавфсизлигини ўйлаб ухламай бедор тунни ўтказишга ахд қилдим. Мен зулмат ичида хонада жимгина ётардим. Баъзи баьзида ташқарида чироқ нурлари хонага элас элас тушиб хира ўчиб кетарди. Вақт ўтгани сари мен хамма товушларни хис эта бошладим … ташқарида хамма нарса ўзгача ва ғалати эди. япроқларни шитири, синган шохлар садоси, кийимни кечакнинг шипилаши, ва онда сонда тер ва қон хидини сезаётгандим. Бу кеча мен ухламаслигим шарт. Кейин эса овозлар тинчиб хидлар хам йўқолди. Ва ниҳоят ҳаловат топдим деб суюниб кўзимни юмдим ва ухлай бошладим. Аммо тўсатдан уйнинг нариги томонида анчагина кучли шовқинни эшитдим у бир сонияда дик этиб ўрнимдан туриб кетдим. Онгимда фақат бир садо янграрди “УЙДА КИМДИР БОР!” – мен инграб юбордим ва бу талваса бутун танамда отилиб чиқа бошлади. “УЙҒОН, ЭЪЗОЗА!”- мен вахима билан Эъзозани туртиб уйғота бошладим ва у ўрнидан чўчиб турганида иккимиз хонадан ўқдек отилдик ва ота онамиз хонаси томон югурдик … Дадам аллақачон ўлган эди. Унинг бўйни кесиб ташланган каттагина қонли кўлмак унинг теграсида халқоб бўлиб турарди. Мен ванна эшиги ёпиқлигини кўрдим. Эшик ёнида жуда ғалати бир эркакнинг гавдасини кўрдим. У жуда баҳайбат эди. у угирилиб мен томонга қараганида илк марта унинг юзини кўрдим. Мен хеч қачон уни унута олмасам керак. Унинг жуда майда тугмадек келадиган кўзчалар қаҳрли ва қўрқинчли қараб турарди. Юзи рапидадек катта ва қуюқ ўсган соқоли ва юзига қон сачраганди. Мана қаёқдан келди бу жирканч хид. Бу сафар бу хид мени кўнглимни оздирарди У мени кўрганида дахшатли қозиқ тишларини кўрсатиб жуда қўрқинчли тиржайди унинг сап сариқ қўрқинчли тишларини мен бир умр эсимдан чиқармайман. Унинг бу табассумидан бутун баданимда титроқ турди. Мен энди аниқ ўлсам керак, деган маъшум ҳаёл калламга келди. аммо шу онда у менинг борлигимга парво хам қилмай ваннахонага

1 2 »

#Qo'rqinchli voqealar#56#qaniydi
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика