#

ILONLAR TO'G'RISIDA

Бу воқеани бир курсдошим гапириб берганди. У доим аллақандай ирим-сиримлар важин-ажиналар ҳақида гапиргани учун Иримнисо деб лақаб қўйиб олгандик. Ўша Иримнисо билан бир хонада турардим. Сессия пайти бўлгани учун вақт алламаҳал бўлгунча дарс қилдик. Уйқуга ётар пайтимиз Иримнисо одатига кўра ваҳимали воқеалардан гап очди.
— Уф-ф,яна бошладингми? Одамни қўрқитиб қўйиб, ўзинг қотиб ухлайсан, мен эса қўрққанимдан туни билан ўтирибчиқаман.
— Ишонганингда, қўрмасдинг.
— Ўзи, бунақа ваҳимали воқеаларни қаердан биласан?
— Қишлоқ жойда ваҳимали воқеалар кўп бўлади. Аслида ҳар бир қишлоқнинг ўз олабўжиси бор. Масалан, бизнинг қишлоқда.
— Сенинг қишлоғингда битта эмас, ўнта олабўжи бўлса керак. — Ҳазиллашмаяпман, рост. Қишлоғимиз четида бир дўнглик бўлиб, момом, кун пешидан ошганда унинг атрофида ўйнама, жин чалса, оғзинг қийшайиб қолади, деб тайинларди. Лекин ўзингдан қолар гап йўқ,таъқиқланган нарса доим қизиқ бўлади. Ҳар эҳтимолга қарши эҳтиёткорликни ҳам унутмай, эрталабдан ўшатепаликка қараб югурардим, кун пешин бўлгач, эса дарров ортимга қайтардим. Мени қизиқтиргани шуки, ўша тепалик билан қўшилиб бир ҳовли жойлашганди. У ерда қишлоқдошларга қўшилмай яшайдиган Очил чўтирнинг эса оғзи тўғри эди! Агар момомнинг гапи рост бўлса, Очил чўтирнинг оғзи аллақачон қийшайиб қолган бўлиши керакэди. Шунга ақлим етган куни момомдан сўрадим. “Унинг уйига умуман яқинлашма! палакати ўзига бўлсин, қора илонларни боқади у!” дедилар момом негадир чўчиб. Мен эса табиийки, эртаси куни Очил чўтирнинг ҳовлисига мўраладим. Қарасам, ҳовлидаги чорпояда Очил чўтир чўзилиб ётар, ҳар замонда инграб, ёрдамга чақирарди. Беихтиёр унинг бошига югуриб бордим, менга кўзи тушган чўтир “сув” деди томоғи қақраб. Тезда челакдан косага сув олиб келиб қўлига тутқаздим. У ютоқиб сувга ёпишганди ҳамки коса қўлидан тушиб кетди. Мен эса яна сув олиб келмоқчи бўлгандим челак ёнида турган илонга кўзим тушди. Қўрққанимдан додлаганча қочдим. Кун пешиндан ўтгандан кейин қишлоқни қора тутун қоплади, одамлар ваҳима билан Очил чўтирнинг уйи томон югуришди. Ўтни ўчириш учун ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, уй ёниб култепага айланди, уй эгасининг жасадини ошхона остонасидан қўли чўзилган ҳолда топишди. Ўт нимадан чиққанини ҳеч ким аниқлай олмади. Шу кундан бошлаб қишлоғимизнинг тинчи йўқолди. Ёз бўлгани учун кўпчилик ҳовлисида ухларди. Очил чўтир ўлган кундан бошлаб тунда бир шарпа изғиб юрадиган бўлди. Одамлар тунда кимнингдир “сув, бир қултум сув” деган овозини эшитганини, уйғониб кетиб қарашса, бир киши қўлини чўзганча тикилиб турганини гапира бошлашди. Ҳамма бирхил гапиргани учун буни ёлғон деб бўлмасди. Кампирлар Очил чўтирнинг уйи атрофида аллақандай ирим-сиримларқилмоқчи бўлишганди, лекин култепадан бирин-кетин ўрмалаб чиққан илонлардан чўчиб, бу фикрдан қайтишди. Илонлар култепани тозалашга ҳам қўйишмади. Шарпадан қўрққанидан бир эркакнинг юраги хуруж тутиб қолди, бирҳомиладор келинчак эса муддатидан олдин болали бўлди. Бу гапларга ишонқирамай юрган кунларимнинг биридаярим тунда уйғониб кетдим. Кимдир “сув бер, сув” деб илтижо қиларди. Беихтиёр ўрнимдан турдим, ошхонага кириб, челакдан бир коса сув олдим ва ўз-ўзидан овоз келган томонга кета бошладим. Оёқларим Очил чўтирнинг уйига бошлади. Борсам, култепага айланган уйнинг устида қўлини менга чўзганча бир шарпа муаллақ осилиб турарди. Очил чўтирнинг илтижоли нигоҳидан кўз узмай тўғри ёнига бориб, косадаги сувни узатдим. Шарпасувни ютоқиб ичди, кейин миннатдор жилмайиб косани қайтариб берди.
— Юрагингга қойил-ей! — деб юбордим зўрға нафасим чиқиб.
— Бу ёғини эшит, аслида воқеа бошқача бўлган экан. Тунда ўз-ўзидан ўрнимдан туриб ошхонага йўл олганимни кўрган бувим ортимдан кузатибди. Мени тун қоронғусида йўлга тушганимни кўриб, қайтармоқчи бўлса, қайтмапман. Бувимнингайтишича, мени кимдир бошқараётгандек, ҳаракат қилганмишман. Қишлоқ итлари ҳуриб йўлимни тўсса ҳам, одамлар қўлимдан судрашса ҳам ҳаммани итариб-суриб Очил чўтирнинг уйи томонга кетаверибман. Онам мени илон чақиб ўлдиради, деб қўрққанидан ҳушидан кетибди. Лекин мен етиб борганимда култепанинг илонлари йўл берибди, лекин бошқаларни ўтказмабди. Култепани ялангоёқларим билан босиб ўтиб, косани юқорига қараб узатибман, бирозданкейин эса ортимга қайтибман. Очил чўтирнинг ҳовлисидан чиқишим билан шилқ этиб йиқилибман. Шу ётганимча бир ҳафтада касалхонада ўзимга келибман. Шундан кейин шарпа қайтиб қишлоқни безовта қилмади. Илонларни ҳам бошқа кўрмадик. Ҳамон бу воқеанинг тагига ета олмайман, момонинг айтишича, очил чўтир одамларни ёмон кўрган бўлсада, илонларни яхши кўрган. Шунинг учун илонлар унинг охирги тилаги амалга ошишига ёрдам берган эмиш. Яна ким билcин?

#Qo'rqinchli voqealar#40
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика