#

Гиштлар улоктирган номалум кимса.

Шишанинг синиши ва шовкин уйкумни бузди. Шовкин гуё кулогим остида жаранглагандек эди. Каравотимдан сакраб туриб коронгуда излай бошладим. Хаммаёк тинч эди. Чирокни ёкдим. Соат тонгги турт ярим экан. Дераза орти коп кора эди. Жудаям. Ойнадан хонанинг акси куринмасди. Шундагина менга синган шиша дераза эканлиги етиб келди. Худди шундай: полда ойна булаклари ётарди. "Кандай килиб?"-деб узимдан сурайман, аммо кейинги дакикада ойнадан гишт бошимдан ярим метрлар тепарокда деворга учиб келиб урилди. Четга кочиб колиб мен бу иккинчиси эканлигини англадим: биринчи гишт ойнани синдириб хона уртасида ётарди, иккинчиси девор ёнида. Албатта бизнинг туманимиз энг тинч туманлардан эмас, бизда хам безорилар бор. Аммо мен еттинчи каватда яшайман. Учинчи гишт ойнадан бурчак остида учиб кирди. Мен ён томондаги деворга ёпишиб колдим. У шундайгина бурним олдидан учиб утди. Куркишга вакт йук эди, факат "энди янада якинрок" деган хаёлга бордим. Куп уйламай хонадан чикиб ошхонадаги телефон олдига бордим. Милицияни чакиргунимча ойнадан яна иккита тош учиб тушди. Иккиси хам эшикдан дахлизгача етиб келди. Иккиси хам деворга урилиб мен томонга келарди.Дахлиздаги гиштларни томоша килгунимча, янги гишт хона эшигидан учиб кириб, кандайдир айёрлик билан деворга урилиб келиб мени корнимга отилди. Унинг тезлиги унча баланд булмаганлиги сабаб, мен гиштнинг келиш траекториясидан чикиб олдим.
* Кушнилар чикишди. Гиштларнинг тараклаши кушниларни хам уйготиб булганди. Кушнилар кираверишда тупланиб, бир пастликтушунмовчиликлардан сунг гиштларнинг бутун хонадон буйлаб учишини томоша килдилар. Энди гиштлар деворга икки-уч кайта урилиб киравериш хонасигача учиб ета бошлади. Мен галати куйга тушдим. Гиштлар бироз тинган вакти мен югуриб хона эшигини ёпдим Эшикка дарров гишт урилди. Иккинчиси эса эшик ёнидаги деворга урилди. Учинчиси хонадаги кандилни синдирди. Анча вакт гиштлар тарак туруки тинмади. Энди кушнилар мени уйим ва менга галати караш килардилар. Бирданига хаммаси тинди. Гиштлар учиши тухтади. Ун дакикаларча кутиб хонага кирмокчи булдим. Эшикни бирозгина очгандим шу ондаёк нимадир пешонамга келиб урилди. Кузимни очсам хонадонимда милиция наряди утирибди. Пешонамга муз солинган пакет куйилган, пакет остида каттагина гурра усиб чикибди, афтимда бир талай кирилган жойлар бор. Курганларнинг айтишича бутун гишт учиб келиб мен бирозгина очган эшик тиркишидан сигмай,ёрилиб кетиб тиркишдан бир талай майда булаклари учиб кирган. Милиция ходимлари хонамда хотиржам юришарди, полда гишт уюми ётарди. Тинч эди. Мен хаммаси тугади деб уйлаб хонамга якинлашишимни биламан ундан учта гишт учиб келди.Бири эшик ёнида турган милиционернинг елкасига урилиб йулдан олди. Колган иккитаси эса дахлиз буйлаб мен томонга келарди. Мен кулларим билан узимни тусиб колдим, кулларимда бир жуфт огрикли кукарган из колди. Милиция ходимлари безориларни излаш учун кучага югуриб кетишди, йул-йулакай ёрдамчиларни чакиришларини хам айтиб кетишди. Мен ошхонада утирардим. Колганлар эса гишт факат мени нишонга олаётганлигини билиб, куркмай хонамга ойна олдига боришди. Бироздан сунг хайратланиб кайтишди. Уларнинг айтишича синган ойна ортида бизнинг туман йук. Унинг урнида эса коронгулик, бу вактда кун ёришаётганди. Барчалари буни мухокама килиб кетишди. Менда бошка. Мени бошим огрирди. Бакир-чакир эшитилди. Кушни болакай гиштларнинг бири билан кушни деразасини синдирибди, шунинг учун уни койиётган эдилар. Аммо балкондаги ойна каърида хам хонамдаги каби коронгулик булиб колди.Ва ундан хам гишт учиб кела бошлади (балкон дахлиз охирида эди) ошхонагача етиб келди. Бахтимга менга эмас кушнимнинг оркасига урилди. Бироздан сунг милиция кайтиб келди. Саккиз киши. Хамма ойнага карар, бу холатни мухокама килишарди. Менга хамдардлик нигохи билан карашарди. Тез ёрдам келди, мени врачлар текшириб куришди. Яна кимлардир келди. Милиция уларни кувиб солмокчи эди, аммо у одамлар кандайдир хужжат курсатиб милициянинг узини чикариб юбордилар. Мени тез ёрдамнинг машинасига олиб боришди, бу вактда уша одамлар икки ойнамга каердандир темир панжара топиб урнатибдилар. Мени касалхонага олиб кетишди. Миям чайкалган экан. Канча ухлаганимни билмайман, анча булса керак. Узимга келсам палатада уша одамларнинг бирини курдим. У одам шу каби гайриоддий ходисалар билан шугулланувчи жамиятдан экан,ва мени узок сурок килди. Мен аник жавоб беришга харакат килдим. Сурогини тугатгач ойналаримни олиб кетишини айтди. Чунтагидан кандайдир баллон чикарди. Мен нимадир килмокчи эдим, аммо холсиз эдим. У одам юзимга тезда баллонидан кандайдир газ сепди. Безорилар уйимга кириб мени калтаклаб, уйимни ва ойналаримни бузиб кетганигаям икки ойдан ошди. Уйимда янги ойналардан нур сочилиб турарди. Безориликлардан озор чекканлар учун кандайдир компания реклама учун текинга янги ойналар куйиб бериш билан шугулланаркан,ушалар янги ойна куйиб беришди. Мен бироз узимга келдим. Мени ёкимли дам олиш кунлари кутарди. Мени кучли тараклаш ва ойнанинг чил-чил булиб синган товуши уйготиб юборди. Кроватимдан сакраб тушиб чирокни ёкдим, товуш каердан келаётганини изладим. Янги ойналарнинг бири синган полда эса гишт ётарди.

#Daxshatli voqealar#99#kimsa
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика