#

.20 ЙИЛ ТУПРОҚ ОСТИДА ЖАСАДИ ЧИРИМАГАН ЙИГИТ.

.Лойиҳада қабристон ўрнига шоҳ йўл тушиши керак экан. Ҳамманинг боши қотиб қолади. Маҳаллий аҳолининг билдиришича, бу қабристонга 20 йилдан бери ҳеч ким дафн қилинмас экан. Маййитлар ҳозирда янги қабристонга қўйилади. Шунга асосланиб, диний жиҳатлардан фатво, давлат идораларидан рухсат олингач, қабристон бошқа ерга кўчириладиган бўлди. Гўрларга қайта кетмон солиниб, марҳумлар суяги эҳтиёткорлик билан оҳиста нақл қилина бошланди. Шунда ҳаммани бирдан даҳшатга солган ҳодиса рўй беради. Кутилмаган бу ғаройиб ҳолатдан ишчилар қўли ишга бормай қолади. Офтоб зарбидан сарғайиб кетган эски бир қабрни очишаётганда, янги қўйилган мурдага дуч келишади. Гўрков ва қурувчилардан иборат ишчи гуруҳ бошлиғи ғазаб аралаш ҳайрат билан гўрковдан сўрайди: – Йигирма йилдан бери бу ерга ҳеч ким дафн қилинмаган, – деган эдингиз-ку. – Шундай, саййид. – Унда бу нима?! – Валлоҳи, билмадим, саййид. – Сиз билмасангиз, унда ким билади? – Ўлимдан хабарим бор, бу нарсадан хабарим йўқ. – Маййитнинг юзини очиб кўрилса, кўп нарса ойдинлашади, – деб гапга аралашади тепада турган маҳалла оқсоқоли. –Тўғри айтасиз, – оқсоқол сўзини тасдиқлайди бошлиқ. Мурда юзидан тупроқни олиб ташлашга гўрковдан бошқа ҳеч кимса ботинмайди. Кунда қанча-қанча маййитни қўлдан ўтказавериб дийдаси қотиб кетган гўрков номаълум мурда жасадига қўл узатаётганда аллақандай нохушликни сездими, ёки уни ҳам бошқалар қатори қўрқув чулғадими, нимагадир безовталанди. Ўликларнинг ҳайбати бўлади деганларича бор экан. Суяги гўристонда қотган одам шунчалик титраса, қолганларга нима дейиш мумкин? Фавқулоддаги бу манзарадан кимдир юзини олиб қочди, кимдир кўзини узмай қараб турди. Мурданинг юзини очишганда, бояги қўрқинчдан асар қолмайди. Ҳамма мурдага термилиб қолганди. Кўзини олиб қочган юраги йўқ кўнгли бўшлар нима бўлаётганини тушунмай, аста юзларини мурдага қаратишади. Ўликка қараб улар бирдан донг қотади. Қабр тепасида турганларнинг ҳаммасини ҳайрат ўз домига тортганди. Бу бир хил ҳайратнинг омили икки хил эди: ишчи гуруҳни худди янги куёвга ўхшаб ухлаётган йигитнинг нурли талъати ҳайратлантирса, маҳалла мўйсафидларини ўзларига таниш йигитчанинг чиримаган жуссаси ҳайратга солганди. "Маша Аллоҳ! Астағфируллоҳ, Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ" калимасини тинмай такрорлаётган бояги оқсоқол кўзини йигитдан узмай, ўйчан ҳолда: – Бу, фалончининг ўғли. Отаси тирик. Ҳозир анча кексайиб қолган, – деди. – Дафн қилинганига қанча бўлди? – сўрайди бошлиқ. – Чамамда 20 йилдан ошди. Йигит ҳаёт бўлганида ҳозир 40 ёшга кирган бўлармиди. – 20 йил?! – гапиришга юраги дов бермай турганлар тилга кириб, оқсоқолга бақрайиб қарашади. – Ҳа, 20 йил, балким ундан кўпроқ бўлса, ажаб эмас, – деб, ёшлардан бирига вазифа топширади: – Ҳой жиян, сиз тез бориб, машинада марҳумнинг отасини бу ерга олиб келинг. Кўрган-билганларингиз ҳақида ломмим деманг. Ўзим ётиғи билан тушунтираман. Оқсоқол йўқлаяпти, десангиз кифоя. Иш тақатақ тўхтаган. Ишчилар ўз кўзлари билан кўриб турган илоҳий каромат олдида бошларини ерга қаратиб, сўзсиз жим ўтиришарди. Йигирма йил олдин кўмилган жасад чиримай, қандай қўйилган бўлса, шундай ётибди. Бунинг солиҳ бандага нисбатан илоҳий каромат эканини ҳодиса гувоҳларининг бари англаб етди. Бу ёш йигитча Худога манзур бўладиган қандай иш қилиб кетган эканки, бу неъматга эришди, деган савол уларни ўйлатиб қўйганди. Оғзидан ҳеч сигарет тушмайдиган, доим лабига битта, қулоғига битта сигарет қистириб юрувчи қурувчилардан бири шу пайтда сигарет тутатгани ҳижолат чекди. Қулоқ орасидаги тамаки ўралган қоғозни сездирмай қўлига олиб, мажағлаб-мажағлаб киссасига солиб қўйди. Дарвоқе, чимилдиққа кирмай қабрда куёвга ўхшаб ухлаётган тупроқ тубидаги нурли талъат ҳикоя бошидаги йигитдир. Бир зумда унинг отаси қабристонга етиб келади. Ҳодиса билан танишгач, кўзида ёш қалқийди. – Бу дунёда ўғлим билан қайта дийдор кўрсатган Аллоҳга ҳамду сано айтгум. Ўғлим, бизнинг сафаримизам яқинлашиб қолди. Илоҳо, ҳаётимизни сизнинг каби ҳуснулхотима билан якунлантирсин. Тупроқ остидан чиққан нефт мамлакат аҳлини қанчалик қувонтирган бўлса, 20 йил тупроқ остида қолиб, чириб кетмаган йигит жасади мункиллаб қолган отани шунчалик, балким ундан кўпроқ қувонтирган эди. – Биродар, айбга буюрмайсиз, мен кўпчиликни ўйлатиб қўйган савол билан мурожаат қилмоқчиман. – Бемалол. – Албатта бу – Аллоҳнинг суйган бандаларига кўрсатган каромати. Сўрамоқчи бўлганим шуки, ўғлингиз шу кароматга ноил бўлибди. Айтингчи, тириклигида у қандай бола эди? – Биҳамдиллоҳ, ўғлимиз яхши йигит эди. Ота-онасига тик боққанини, сўзимизни қайтарганини эслолмайман, – деб сўздан тўхтайди. – Яна бундан бошқа қандай хусусиятлари бўлган? – Ўғлим саҳархез {1} эди. Ҳар қачон уни бомдод намозига уйғотиш учун хонасининг эшигини очганимда, ўғлим аллақачон таҳорат олиб, масжидга чиқиб кетаётган бўларди. Бирор маротаба бомдод намозига ухлаб қолганини билмайман. Бомдод азонидан кейин уни уйғотмоқчи бўлсам, ўғлим мени табассум билан қаршилаб: "Дадажон, яхши ётиб турдингизми?" дерди. Гоҳида мен таҳорат олмоқчи бўлганимда, у масжидга чиқиб кетарди. Эртасига яна шу ҳол такрорланади. Шундай бўлишига қарамай фарзанди аржумандим бирор маротаба"Дада, бўлди, ҳадеб, эшикни қоқаверманг. Ўзим уйғонаяпманку!" демаган. Бизга ҳечам аччиқ-тирсиқ, зарда қилмаган. Ота кўзидан марвариддай ёшлар қуйилади. – Бундан бошқа яна қандай солиҳ амалларини биласиз? – Мен билганим шу. Болам беш вақт намозга маҳкам эди. – Ҳамма гап шунда. Жанобимиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам "Бомдод намозининг икки ракаат суннати дунё ва ундаги барча нарслардан яхшироқдир", деб марҳамат

1 2 »

#Qo'rqinchli voqealar#57#yigit
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика