"XOMLADOR AYOL BN JINSIY ALOQA"
Ҳомиладор аёл билан қачонгача жинсий алоқа қилиш мумкин? Жавоб: эркак шариат қайтарган вақтлардан бошқа ҳар қандай ҳолатда аёлидан лаззат олиши мумкин. Шариатимизда ҳайз
Reklama bo'limi

Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари

Bo'limi: Jinsiy faktlar
O'qildi: 341 marta
oldin chiqqan bo'lsa uzur bitta joyda o'qb qoldim wuni silagaxam taklif qilaman
Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлариЭр ўз аёлидан зерикканлигининг
аломатлари Баъзи оилаларда эр-хотин муносабатларининг совиши кузатилади.
Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Ушбу мақоламизда ўша сабабларни, яъни,
эркакларнинг ўз аёлидан зерикиши, совишининг баъзи белгиларини ёритишга
ҳаракат қилдик. Аёл киши эридаги ўша ўзгаришларни дарров пайқаб, уларни
бартараф этиш чорасини кўришга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда бу совиш
чуқурлашиб бориб, ўрта бутунлай бузилиши, охир оқибат ўша оила инқирозга

юз тутиши мумкин. Шунинг учун аёллар бу борада ҳушёр бўлишлари лозим.
Ўз ўрнида эркаклар ҳам ўз аёлларида қуйида зикр қилинадиган белгилардан
бирортасини сезсалар, бу муаммодан қутулиш йўлини излашлари лозим бўлади.

Токи оилалар бузилмасин, аксинча, эр- хотин бир-бирига меҳрли, илтифотли бўлиб,
оилалари мустаҳкам, турмушлари обод бўлсин. Шундай қилиб, мазкур аломатлар
қуйидагилар: 1. Эр аёли билан бирга ўтирганда ҳеч гаплашмай, жим ўтириши.
2. Аёли бирор ишни чиройли қилиб, тезда бажарса ҳам, уни рағбатлантиришга,
кўнглини кўтаришга уринмай, бепарво бўлиши. 3. Хотинининг қилган ишларини кўп танқид қилиб, турли айблар топиши. 4. Хотинининг арзимас, кичик хатоларини ҳам катталаштириб гапириши. 5. Хотин ўз ота-онасини кўргани бориб, у ерда узоқ қолиб кетса ҳам парво қилмаслиги. 6. Эр оғайнилари билан кўчага ҳадеб чиқиб кетавериб, ўйида, аёлининг ёнида жуда кам бўлиши. 7. Эр уйида бўлганда ҳам аёли билан гаплашмай, ҳадеб телевизор кўриши ёки компютер ёнида узоқ ўтириб, интернет билан банд бўлиши 8. Хотинининг сарф-харажатларига пул сарфлашни хоҳламаслиги ёки жуда оз миқдорда сарфлаши. 9. Уйда бўлган кезларда аёлининг юзига ҳеч назар солмаслиги. 10. Хотинига фақат жинсий алоқа вақтидагина эътибор қаратиши. 11. Эр аёлига ўзининг чарчаганлигини, толиққанлигини ҳадеб ошкора айтавериши.
12. Аёлининг берган саволларига жавоб
бергиси келмаслиги. Хўш, эркак нега
аёлидан безади? Баъзи эркаклар аёлининг
хулқи ёмонлиги учун ёқтирмай қолса,
баъзилари аёлидаги жасадий камчиликлар
сабабли ёқтирмай қолади. Никоҳдан олдин
бўлажак турмуш ўртоғи билан учрашувга
чиққанда, қиз унинг кўзига жуда чиройли,
тенги йўқ, бир сўз билан айтганда идеал
жуфт бўлиб кўринади. Тўй ўтгандан кейин
эса, учрашув пайтида сезилмаган ундаги
айрим камчиликлар, номутаносибликлар
кўзга ташлана бошлайди.
Деярли барча қизлар учрашувга
чиққанларида ўзларидаги қусурларини,
хулқий камчиликларини яширишади. Комил
инсон бўлиб кўринишга ҳаракат қилишади.
Натижада, тўйдан кейин кўп ўтмай йигит
қизнинг асл “юз”ини кўргандан сўнг ундан
совий бошлайди. Айрим оилаларда бу
совиш ажралиш, талоқ билан ниҳоясига
етади. Баъзи эркаклар эса тақдирга тан
бериб, ўша жуфтлари билан бир умр чидаб
яшашга қарор қилишади.
Хотин ўз эрига унча эътибор бермаслиги,
унинг хоҳишлари билан ҳисоблашмаслиги,
бўлар-бўлмасга эрини пул сарфлашга
мажбур қилиб, уни ноқулай аҳволга солиши,
итоатсизлик қилиши ҳам эрнинг совишига
сабаб бўлади.
Эр ўз аёлининг кўчаларда, бозорларда
юрганида келишган йигитларга бақрайиб,
ёмон кўз билан қарашини ёки телевизорда
чиқадиган хушбичим, чиройли эркакларга
суқланиб назар солиши сезиб қолса ҳам
аёлидан кўнгли совиб, ундан бутунлай
музлаб қолиши мумкин.
Ўз ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки,
юқорида келтирилган аломатлар аёлда
сезилиши, эр аёлидан эмас, аксинча, аёл
эридан зериккан, совиган бўлиши мумкин.
Шунинг учун мазкур аломатларга эркаклар
ҳам эътиборли бўлишлари, хотинларида
улардан бирортаси сезилса, дарҳол унинг
чорасини ахтаришлари керак. Аёлнинг
эридан зерикишига юқоридагидек, учрашган йигити тўйдан кейин у қадар
идеал бўлиб чиқмагани, унда ҳам турли камчиликлар, номуносибликлар борлиги
сабаб бўлади. Бундан ташқари эр аёлининг
ёнида бегона аёл-қизларга тикилиб қараши
ҳам аёлининг совишига олиб келади.
Сўзимиз ниҳоясида Аллоҳ таолодан
1 2
» Teglar:mavjud emas!
Boshqa hikoyalar
Birinchi nikoh kechasi haqida 2-qism
Bokiralik pardasi saqlanib qolsa... Ajablanmang, shunaqasi ham bo‘ladi. Aslida, iffat pardasi qin dahlizi va uning bo‘shlig‘i orasida taxminan 1,5-3
Farzand jinsini rejalashtirish mumkinmi? (Copy)
Bilamizki, bo’lajak farzandning jinsi ona bo’yida bo’lish jarayonidanoq aniq bo’ladi. Spermatazoid tuxumdon bilan uchrashgan payti bolaning jinsi
Reklama bo'limi
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020