#

Бугун қабристонда, чамаси 15-16 ёшлардаги йиғлаётган болага кўзим тушиб қолди.

Бугун қабристонда, чамаси 15-16 ёшлардаги йиғлаётган болага кўзим тушиб қолди. Яқинларидан бири ўтиб қолган шекилли деб ўйладим. У қабристонни бу бошидан у бошига борар ва адамни қабрлари қаерда деб йиғлар эди. Бошида ҳеч нимага тушунмадим. Атрофига одамлар йиғила бошлагач, мен ҳам гап нимадалигини англаш учун яқинлашдим. У йиғилганлардан “адамни қабрларини топишга ёрдам беринглар”, деб ёлворарди. Ўзини йиғилганларга уни маҳалладоши эканлигини айтган бир бола, яқинда ушбу болакай авто ҳалокатга учрагани, шундан кейин ҳотираси паст бўлиб қолганини айтди. Билишимизча, ҳар жума куни келиб отасининг мозорини бошида Қуръон ўқиб кетишни ўзига одат қилган экан. Автоҳалокат сабаб ҳотираси панд бериб, бу гал отасини қабрини топа олмаётганини англадик. Одамлар унга, шу ерда ўтириб Қуръон ўқиб кетсанг ҳам бўлади болам, савоби отанга боради деганларига қарамасдан йиғлашда давом этарди. Тўғриси мен ва атрофдагиларни дилларимиз хуфтон бўлди. Маҳалладошидан уни уйига телефон қилишни ва отасининг қабри жойлашган жойни сўрашини илтимос қилдик. Гўшакни кўтарган аёл киши бизга қабрнинг тахминий жойлашув жойини айтди. 20 киши бўлиб қабрни излашга тушдик ва ниҳоят топдик ва худди тирик одамни топгандай хурсанд қувондик. Ҳаммамиз биргаликда отасини шаънига дуо ўқиб ўз йўлимизга равона бўлдик. Болакай отасининг ёнида қолди. Бир амаки кетар экан, “ўғлим келган нуқтамизга қара, баъзилар тирик отасини бориб кўришга вақти йўқ, бошқалар отасини қабрини излаб юрибди”, деди хўрсиниб. Уйга келдимда, жумадан энди қайтган отамни икки юзидан ўпиб қўйдим. Мадина Шукурова киритди.

#Hayotiy hikoyalar#97#bugun#kozim#tushib#qoldi
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика