#

ОРЗУ ҚИЛИШ БИЛАНГИНА.

Бир одам Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам)ни тушида кўришни ОРЗУ қиларди. Бунинг йўлини ИЛМЛИ кишидан сўради.Олим айтди:
- Уйқу олдидан шўр балиқ еб ёт, аммо <<СУВ>> ичма! Киши ҳайрон бўлди. Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам)ни тушда кўриш билан шўр балиқ ейиш орасида қандай боғлиқлик бор?! Лекин шундай бўлса-да, ОЛИМ айтган ишни қилди. Қанчалик чанқамасин, сув ичмади. Саҳаргача тушига фақат чашмалар, булоқлар кирди. Уйғонди-ю олимнинг олдига югурди:
- Менга Пайғамбаримиз (саллолоху алайхи васаллам)ни кўрасан, деган эдингиз. Бироқ тушимга СУВдан бошқа нарса кирмади-ку!
- Бунинг учун орзунинг ўзи кифоя қилмайди,-табассум билан деди олим.
- Расулуллоҳ (саллолоху алайхи васаллам)га бўлган МУХАББАТ тузли балиқ еб, сувга ТАШНА* бўлгандек "ЖОНИНГНИ ЁНДИРСИН"! Шундагина У ЗОТни кўрасан,-дея жавоб берган экан.

#Hayotiy hikoyalar#37#orzu#qilish
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика