#

УЗ КАДРИНГГА УЗИНГ ЕТ. (мактуб асосида ёзилди)

Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Ассалому алейкум азизларим. Сог саломатмисизлар. Хозирги сизга хавола киладиган хикоям личкамга келган мактуб асосида ёзилди. Ажойиб опамиз, хам ижодкор опамиз бугунги кунда огир ахволга тушиб колибдилар. Менга жунатган овозли хабарлари асосида ёзилди. Буни ёзишимдан максад уз кадрингизга аввал узингиз етинг.огир ахволда пайти хатто энг азиз инсонларингиз хам сурашмаслигига яна бир исботи учун ёзяпман. Келинг узингиз укиб узингиз бу ахволга муносабатингизни билдирарсиз. Ёшим хали унчалик хам катта эмас, энди 54 ёшга тулдим, лекин билмадим тусатдан мазам булмай колди. Апрелда углимни уйлантирдим шундан сунг касаллигим тезлашиб кетди, ахволим огирлашди. Духтирлар умрткада бир нарса чиккан кон айланишни нервларни кисиб куйган дейишди. Олдин узим хам ижод килиб турардим, энди факат овозли хабар жунатоламан холос. Согликни соглом вакти инсон кадрига етмаскан, качонки узи бир дардга чалинсагина билинаркан. Узим хам ёшлигимдан кун курмадим. Оилада унта фарзанд эдик, мен мактаб интернатда катта булганман. Ундан сунг катта булгач оила курдим. Биринчи турмушим ухшамади, бир углим билан ажрашиб кетдим. Кейин яна турмуш курдим. Тугриси турмуш уртогим куп ишламасди, мен узим хамма ишни килардим. Рузгор учун хам узим, рузгор ишида хам узим.сувга, чукка узимни урдим. Хозир бир карасам нафакат ишга балки харакатланишим огирлашиб колди. Турмуш уртогим хечам рузгор учун ишлай демасди. Болаларим катта булган сари рузгорда харажатлар хам катта була бошлади. Узим давлат корхонасида ишлаб икки хонали уй олдим. Яна узим ишлай бошладим. Барибир рузгорда эркак киши ишламаса бир пул экан. Шундай булса хам кулимдан келганча харакат килдим. Етишмовчилик булганлиги сабаб, икки хонали уйимизни сотиб бир хонали уй олдик. Ундан сунг углим ун етти ёшида Россияга ишга кетди. Турмуш уртогим хам кетди Россияга. Бир сум пул жунатмасди турмуш уртогим. Узокдан эшитсам бир аёлга илакишибди.Лекин келиб кетиб юрди,менга билдирмасди. Узим ишлаб узим харакат килдим. Газ, сув ва светдан карзларим купая бошлади. 2013 йилдан иложим колмагач мен хам Россияга ишга кетдим. Россияга келгач иш топишда кийналдим. Халиям рус тилини яхши билганим менга фойда берди. Жуда кийналдим. Кари кампирга карардим, ювиб тозалардим. Узимни соглигимдан кечиб ишладим. Кийналсам хам халол мехнат килиб пул топдим. Бирор жойим огриса хали ёшманку дея факат таблетка ичиб юрардим, духтирга хеч муроожаат килмабман. Уйда иккита кизим колганди. Ишлаган пулларимни хаммасини жунатиб турдим. Углим хам Россияда эди. Турмуш уртогим уч йил запрет булиб уйда утирди, хеч ерда ишламади. Факат мен ишлаган пулларимга кун кечириб туришди. Хеч жирканмадим, савоб иш булар деб кекса 70-90 ёшга кирган бобойларни кутариб ваннага олиб кириб ювинтирардим, кийимини кийдирардим, овкатлантирардим. Халол иш килиб пул топиб уйга жунатардим. 2013 йилдан 2017 йилгача ишладим. Узимни соглигимга эътибор бермабман, буйним бурилмайдиган булиб, бошимга огрик кириб колди. Ана кетаман, мана кетаман дердиму, лекин кизларимни уйлаб яна ишлайвердим. Бир пайт онамни мазаси ёмонлашиб колибди. Кизларим:
- Онажон, бувимни мазаси йук. Келинг, бирор нарса булса яна узингизни айблаб кийналиб юрасиз!- дейишди. Онам узлари хам:
- Кизим, мени соглигим яхшимас. Келгин, болаларимни хаммасини уйли жойли килдим сенга хеч нарса киберолмадим. Мана шу ховлимизни сени номингга утказиб бераман!-деди.
- Онажон, жонингизни соглиги керак, менга ховлини кераги йук. Хали борсам майли бирга яшаймиз, мен узим сизга карайман!-дедим. Чунки барча опа сингил ва ака укаларим шахарга кучиб чикиб кетишганди. Билет олиб Узбекистонга кайтиб бордим. 12 декабр куни етиб бордим. Орадан хафта уткач текширтирдим. Буйинимда диз грижа, бошда гематома. хуллас Январдан апрелгача даволандим.хеч фойдаси булмади. Баттар ахволим тобора ёмонлаша борди. Энди духтирлар айтадики нотугри даволашган деди. Уз кийимимни алмаштиришга кийналардим. Колганини энди тушуниб олаверинг. Келганимда пулларим, долларларим бор эди. Ака укаларим, опа сингилларим келиб кетишарди. Пулларим тугай бошлагандан кейин кадрим колмади. Кузимни турт марта операция килдирдим. Кейин секин секин мен уз болаларимни кузига ёмон курина бошладим. Курсангиз бир биридан чиройли икки кизим бор, лекин гапларидан илон пуст ташлайди. Охиримда бунчалик хор буламан деб уйламагандим. Ёкамни ушлайман, нахотки узим туккан болаларим менга шундай муомила килса.мен 54 ёшга кириб бир томони касалликдан иккинчи томондан болаларимни муомиласидан чарчадим. Ишонасизми хар куни улимимга рози булиб яшаяпман. Мен буларни сизларга ёзишимдан максад, жонингиз соглигида узингизни кадрингизга энг аввало узингиз етишингиз кераклигини, Худо курсатмасин менга ухшаб касалланиб колганингиздан кейин хатто энг кадрли одамларингиз хам сиздан юз угиришини яна бир бор эслатмокчиман. Аллох барчангизга соглик ато этсин.

#Hayotiy hikoyalar#119#uzing#maktub#asosida#yozildi
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика