#

Шу кунларда эшитганларим

Бундан икки хафтача аввал Оқтепада такси тўхтатдик. Икки кишимиз.
- Қаерга?
- Қўйлиққа. Э, яхшиси Янгиободдаги масжидга.
- Масжиднинг ўзигами ёки яқинроғидаги бирор жойгами?
- Масжидга, пешин ўқишимиз керак.
- Йўлда бошқа жойда ўқисангиз хам бўлаверадими ёки ўша жойда ишингиз борми?
- Бўлаверади.
- Ўлтиринг. Машинага ўлтирганимизда билдикки, Шайх Хазратларининг хаё хақидаги мавъизаларини эшитиб кетяпган эканлар. Аэропортдан ўтганда Қумариқдаги масжидга келиб тўхтадилар:
-Намозни бемалол ўқиб чиқинг, мен кутиб тураман. Тахорат қилдик, намозни ўқидик, қанчадир вақт ўтди, кутдилар. Манзилимизга саломат етдик. Кутганлари учун озроқ қўшиб бердик. Йўқ деб олмадилар. Дуоларидамиз. Савобга ўчдир халқим.
Истамбулда, денгиз яқинида саёхатдамиз. Ёши каттароқ амаки симит сотиб юрган эканлар. Икки дона олмоқчи бўлдим.
- Nereliksin?(Қаерликсан? уларда "сен" деб муомала қилишади)
- O'zbekistanliyim.
- O'zbekmisin?
- Evet. Амаки аравларини тўхтатдилар:
-Sana bi şey söyleyin. Çok Özbek gördüm. Hepsi kendi alın teri ile çalışıyor. Hırsızlık, tembellik yapmaz. Çalışmaya istekli. Size saygi duyuyorum, kardeşim. (сенга бир гап айтайми, кўп ўзбек кўрдим, хаммаси ўзининг пешона тери билан мехнат қилади, уларда ўғирлик қилганни кўрмадим, ишдан қочганни хам, мехнатсевар. Хурмат қиламан (сизларни), қардошим. Хурматларидан мамнуниятдамиз. Мехнатсевар миллатим.
Хитойдан бир тадбиркор келибдилар. Эшитганлар мехмондорчиликка таклиф қилишди. Аслида мезбон мехмон билан таниш эмаслар. Мусофирнинг дуосини олмоқчилар холос. Мехмонда чуқур таассурот:
- Ажоиб мехмондўст халқ экансиз. Юртингизга келганимга бир ойча бўлди. Тажжубга тушганим шуки, чўнтагимда қанча пул билан кирган бўлсам хали умуман ишлатишга эхтиёж сезмадим. Эътирофларига эхтиромимиз. Мехмоннавоздир юртим.Бизнинг чойхонамизга бир неча қадрдонлар ош буюртма қилишди. Мехмонлар орасида бир чет эллик бор экан. Дастурхонга ош тортилди, девзира гурунч, қўй ёғи, қўй гўшти, устида пўстдумбалари билан. Мехмон ош устидаги пўстдумбани кўриб "нима у, ёғми?" деди. "Ха" деган жавобни олиб юзи "ғалатироқ" бўлиб ўзгариб кетди. Билдимки, ёқмади. Орадан икки-уч кун вақт ўтди, ўша кунги ташриф қилганлардан бирини кўриб қолдим, узр сўраган киши бўлиб "мехмонингиз олдида хижолатчилик бўлди-да, ака" дедим. "Э, нималар деяпсиз, аввалига бир чимдим кўрдилар, кейин ош ейишда биздан хам ўзиб кетдилар, кеча менга телефон қилдилар, ўша кунги ошдан бери хали хеч нарса ея олмаяпганмишлар" дедилар кулиб. Пазанда халқимиз бор. Қўли гулдир бу элим.

#Hayotiy hikoyalar#34
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика