#

«Акаларим учун меҳрим эмас пулим керакми?»

— Олти йил аввал «Ҳордиқ плюс» газетаси таҳририятига хат ёзгандим. Ўшанда ҳаётим ўнгланиб кетишини жуда истардим. Мухлислар берган маслаҳатлар туфайли ҳаётимни тўғри йўлга қўйдим. Тўғрисини айтганда, бахтимни топдим. Аллоҳга шукр, пешонамга мени тушунадиган ва қадрлайдиган инсон битилган экан. Ҳозир беш ёшли ширингина қизим бор. Ширинтойимга қарасам, мени шундай кунларга етказганига шукр қиламан. Уйимиз йўқлигини айтмаса, биз ниҳоятда бахтлимиз. Эрим билан бир-биримизни тушунамиз. У киши ногиронлигимни умуман юзимга солмайди. Мени ва қизимизни еру кўкка ишонмайди. Бу жиҳатдан ҳам бахти кулган аёл эканман, дейман ўзимга-ўзим. Турмушга чиққанимдан ке­ йин отам Қибрайдан уй олиб берди. Бир хонали бўлса ҳам, бошпана эди. Бу уйда биз бир кун ҳам яшамаганмиз. Чунки хўжайинимнинг иши шаҳарда эди. Қатнаб ишлаш оғирлик қиларди. Шунинг учун биз шаҳарда ижарада яшадик. Чунки қайнонамнинг уйида ҳам одам кўп эди. У ерда тиқилиб қолган бўлардик, бироқ ижарада туриб рўзғор тебратиш буткул оғир экан. Хўжайиним билан маслаҳатлашиб, отам олиб берган уйни сотдик. Пулини олишимиз билан кенжа акамга қишлоғимиздан бирорта уй кўришни сўрадим. Акам қўлимиздаги пулга қишлоғимизда уй топилмаслигини айтди. Мен ҳам ишондим. Қишлоққа бориб, уй изламадим. Акам уй топилгунча савдо қилиш мақсадида пулнинг ярмини бериб туришимни сўради. Мен пулни беришга иккиланганимда, онам телефон қилиб: «Қизим, ўша уйни, аслида, акангнинг пулига олиб берганмиз. Уни ранжитма, ёзгача бериб тур. Бир йилдан кейин қайтаради. Агар акангга пул бермасанг, сени оқ қиламан!» деди. Онам ўртага тушгач, «Йўқ» дейишга юзим чидамади. Кенжа акамга пул берганимни эшитган тўнғич акам ҳам қарз сўради. У бировдан машина олаётган экан, қарзни тезда қайтаришга ваъда берди. Яна орага совуқчилик тушмаслиги учун рози бўлдим. Эрим ҳам қаршилик билдирмади. Биз беш йил ижарама-ижара юриб чарчадик. Шу вақт давомида саккиз жойга кўчдик, лекин асло ҳаловат топмадик. Бировнинг уйи ҳеч қачон ўзингники бўлмас экан. Хуллас, сарсон-саргардонликдан толиқдим ва ёрдам сўраб уйдагиларимга телефон қилдим. Акаларимдан пулни қайтаришни сўрадим. Кенжа акам: «Тўхтаб тур, сенга уй олиб бераман», дейишдан нарига ўтмайди. Тўнғич акам эса: «Пулингни қайтариб беролмайман, синглим, бироқ уйимнинг ярмини беришим мумкин. Менга уч йил ичида уч минг доллар тўғрилаб берсанг бўлади», деди. Акам кимдандир қарз бўлиб, олган машинасини сотиб қарзидан қутулган экан. Бошқа иложимиз қолмаганидан кейин акамнинг таклифига хўжайиним ҳам, мен ҳам кўндик ва тезда кўч-кўронимизни йиғиштириб, акамникига жўнадик. Акамнинг розилиги билан ўртадан девор олинди. Ҳамма нарсамиз алоҳида бўлди. Газ билан электр энергиясидан ташқари. Қийналиб бўлса-да, бир миллиондан ошиқ уйнинг тўловларини тўладик. Бироқ етти ой ичида акамникига кўчиб, катта хатога йўл қўйганимизни тушундим. Чунки акам билан гаплашмайдиган даражада юзкўрмас бўлишимизга тўғри келди. Қўни-қўшниларга, яқинларимизга: «Синглимнинг оиласига ёрдам қилдим. Куёвим билан синглимни ўзимникига кўчириб олиб келдим ва шароитларини тўғрилаб бердим. Мен бўлмасам, кўчада қолишарди», деган гаплардан хўжайинимнинг дили оғриса-да, кўз юмдик. Нима эшитсак, эшитмаганга олдик, бироқ акам билан ёнма-ён яшаш кундан-кунга оғирлашиб бормоқда. Кўчиб келганимиздан буён кунора пул сўраб чиқади. Яхши бўлиб, пул берамиз, сўраганимизда эса осмонни келтириб, ерга уради. Уриш-жанжалдан тўйиб кетдим. Ҳар икки гапнинг бирида уйидан жой берганини миннат қилади. Ота-онамга бу ҳақда гапирсам, улар ўғлининг ёнини олиб, ўша уйнинг пулини улар йиғиб беришганини пеш қилаверишади. Пул, аслида, акаларимники экан. Шундай кезларда гап тополмай қоламан, аламим келади, йиғлайман. Давлат менга ажратган нафақа пули қўлимга келиб тегаётганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Шу йиллар мобайнида бу пулни ўзлари олишган. Мен ўша пулни ҳеч қачон сўрамаганман. Уй олиб беришган бўлса, унинг пулини қайтиб олишга ҳақим бор, деб ўйлашади. Хуллас, биз ниҳоятда қийналиб кетдик. Эримнинг олдида ҳам юзим шувут бўлди. Яна шу нарсага амин бўлдимки, мен акамникида уй-жой қилиб яшолмас эканман. «Бир қоринга сиққан қондошлар наҳот бир уйга сиғмаймиз?!» деб кўп ўйлайман. Бундан кўнглим оғрийди. Биз фақат шундай яшаймизми ё ҳамма ака-ука, опа-сингилларнинг турмуш қурганидан кейин бир-бирига муносабати ўзгарармикин? Ҳозир ўша уйни бекор сотдик, деб роса афсусланаман. Бугун мана шундай можаролар қуршовидамиз. Бу кетишда ўз оиламнинг иноқлигига ҳам путур етишидан қўрқаман. Кредитга уй-жой олайлик, десак ўн беш фоизини олдиндан тўлаш керак. Ака-укам билан тортишиб нимага ҳам эришардим, деб кўнглим хижил. Нима қилишга ҳайронман? Маслаҳат беринг… Матлуба ЙЎЛДОШЕВА
— Мана шундай ака-ука, опа-сингил ўртасидаги низолар ҳақида ўқиганимда бир ривоят эсимга тушади… Қадим замонда Ёқутистон деган мамлакатда бир денгиз бўлган экан. Бу мовий денгизни кўриш учун бир йигит келиб, уни узоқдан томоша қилиб, ке­ йин ортига қайтиб кетаркан. Кунлардан бир куни денгизнинг нариги соҳилида ҳуснда тенги йўқ соҳибжамол парини учратиб қолибди. Йигит бу пари қизни томоша қилиш учун энди доим денгиз бўйига келадиган бўлибди. Гўзал пари ҳам сувдан чиқиб, соҳил бўйида бироз ўтириб, яна сувга шўнғиб кетаркан. Йигит унга яхшилаб разм солиб, бошидан бел қисмигача аёл суврати, белидан қуйи қисми эса балиқлигини билиб қолибди. Шунда ҳам ундан нигоҳини узмай, уни томоша қилишда давом этаверибди. Бора-бора йигит сув парисига кўнгил қўйибди. Қиз ҳам у билан узоқ гаплашиб маънавий озуқа ола бошлабди. Ошиқ йигит унга секин-аста қуруқликда юришни ўргатибди. Орадан бир йил ўтгач,

1 2 »

#Hayotiy hikoyalar#151#uchun#emas
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика