Extirosli qasos 7qism final(JS)
7bob picoq avval qorinni keyn ikki emcakki 2ga ajratdi keyn boyindan ogizgaca soyib tawladi sitorri oldidan orginlari korinib qolgandi jamol sitorri koksiga qolini tiqb y

Tilla Kelin

Bo'limi: Qo'shnilar bilan
O'qildi: 320 marta
Яккаю ёлғиз ўғлини уйлантириб, эл оғзида достон бўлгулик тўй ўтказиб, керилиб юрган Шоирахон энди уятдан лов-лов ёнаяпти. Ичига чироқ ёқса ёришмайди, бир сўз кам, иккитаси ортиқча. Келинлик саруполарини кийиб, куни кеча мана шу уй остонасидан кириб келган келининику кўришга кўзи, отишга ўқи йўқ. Тўйдан бир кун ўтиб, саҳармардонлаб уйғонган Дилафрўз ҳовлини чиннидай қилиб супуришни, саришталашни кўзлаб эшикка чиқдию, ўзидан аввал уйғонган қайнонасини кўриб, хижолатдан юзлари олов олиб кетди. У қайнонасига салом бериб, супургини излашга тушди. Келинчакнинг у ёқдан бу ёққа бесамар қатнаб, ниманидир қидираётганини англаган Шоирахон овоз берди: - Супургини излаётган бўлсангиз, ҳув ана, ўрикнинг тагига бостириб қўйганман. Буни қарангки, келинчак яна ўз билганидан қолмай, бошқа жойларни тинтишга тушиб кетди. Ана шунда Шоирахоннинг ичи ўт олди: «Бу ипирисқи ҳалитдан мени калака қиляптими? Мени писанд қилмаяптими?» Дилафрўз эса гўё ҳеч нарса юз бермагандек супургини излаш билан овора. Шоирахоннинг бошқа сабри чидамай, келинининг олдига яқинлашиб, овозини бир парда кўтариб деди: - Супургими? Ўрикнинг тагида дедимку? - Вой, эшитмай қопман? — тағин уятдан қизариниб, бошини қуйи эгди келинчак. Ана шунда Шоирахон оғзини хиёл очиб, қотди-қолди. Бўлиши мумкинмас, ўйлади ичида. Уч қадам нарида туриб, гумбурлаб гапирдику? Ҳовлининг этагида туриб, ўғлини чақирса, хонадан югуриб чиқарди у. Шоирахоннинг Дилафрўзни не орзу-мақсадларда келин қилиб туширгани, дўсту- дугоналари олдида керилиб юрганлари, тилини «узун» қилиб гапирганлари, ўзида йўқ севинчу қувончи оқибат хазон бўлди. Келинчакнинг қулоғи оғир экан. Қайнона мана шундан куйяпти. Шоирахон ўғли Савлатжон билан уч йил хорижда ишлаб келиб, данғиллама тўй қилиш ниятига тушди. У кўнглига мос келин қидиравериб, ковушининг патаги тўзиди. Ҳар бир эшикка бирма-бир кириб чиқардию, афтини бужмайтириб, ўзига эргашган аёлларга норизо оҳангда тўнғиллаб қўярди: «Қиз деганнинг ҳусни бўлсин экан, бунингиз қуруқ савлатнинг ўзи-ку, бўлмайди, бошқа ердан яна излаймиз», дердию, бошқа ердан ҳам шунга ўхшаш важ- карсон топиб, кўнглидаги келин эмаслигини айтарди-қўярди. Дилафрўзни эса бир синфдош дугонаси, икки келинли, беш неварали Муяссар деган аёл топди. Аввалига «балки бу ҳам кўнглингга ўтирмас, майли, бир олдидан ўтиб кўр», деди. Муяссар бошлаб келган хонадонга оёқ қўйибоқ ҳовлининг гулу ғунчага тўлганини, атроф ажиб ифорга бурканганидан маст бўлиб, баҳри дили очилиб кетди. Уйнинг бекаси ҳам кўнгли очиққина аёл экан. Келинликка номзод қиз Дилафрўз чой кўтариб киргач эса, тамоман ўзини унутди: «Келин қилсам ҳам мана шуни қиламан…» Уй бекаси совчилар ўринларидан қўзғалиб, эшикка йўналишганида Муяссарни имлаб чақириб, алланималар деди. Муяссарнинг чарақлаб турган юзлари бирдан ўзгариб, бекага бир муддат қаради. Кейин мана бу жавобни берди: «Зарари йўқ, муҳими, қўл-оёғи чаққон бўлса бўлди». Кейин тўй бошланиб кетди. Савлатжон болалигидан онасининг чизган чизиғидан чиқмай ўсди. У учун онаси нимаики айтса рост, нимаики қилса, тўғри. Шу боис бўлажак рафиқаси билан ҳам учрашувга чиқиб ўтирмади. Биргина қизнинг гул-гул очилиб турган суратини кўриб, «бўлади», деди. Бу ёқда эса Дилафрўзнинг ичини ит тирнаётганди. Аввалига аясига қулоғида нуқсон борлигини, бу уни шарманда қилиши мумкинлигини айтганда аяси унинг кўнглини хотиржам қилди: «Бу ҳақда ўйлаб, ўзингни қийнама қизим, улар билади. Қизингиз чаққонгина бўлиб, хизматимизни қилса бас, дейишган». Мана энди қусурнинг миси чиқди. Димоғи баланд, ялтир-юлтур нарсаларга ўч, ҳамма нарсанинг олди, аслига эгалик қилавериб, одми, нуқсонлиларга беписанд Шоирахон энди аламини кимдан олишни билмай, ичидан тиниб ўтирибди. Синфдоши Муяссарнинг ёқасига чанг сола олмайди. Уни ўзи мажбурлаган, «шу қизни келин қилишимга ёрдамлашасан», деб. Қудасининг олдига ҳам келинининг айбини пеш қилиб бора олмайди. «Қизингиз энди менинг қизим, уни ўзим асраб-авайлайман»,
1 2 3
» Teglar: tilla (2), kelin (50),
Boshqa hikoyalar
Qoshnim bilan
Mani ismim islom (ozgartirilgan) uyimiz daryodan sal nariroqda 100 metr yursa daryo keladi biz bilan bir devor qoshni bor eri rusga ketgan osha yerda ichib yuradi ketgani
Adnoda tanishga Dilnoz haqida
Mani yoshim 24 da ismim Samir man intstitutni tugatganimdan kegin institut tomonidan ishga yonaltirildim va bowqa bir viloyatga ishlashga ketdim u yerda man bir ozim kvar
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020