#

Нега мен деманг

.Таниқли теннисчи, жаxон чемпиони Артур Эш қон қўйиш жараёнида оғир хас­ таликни юқтириб олди. Ахволи кундан-кун ёмонлашарди. Умрининг сўнгги кунларини яшаётган Артур мухлисларидан кўплаб мактублар оларди. Улардан бирида бундай сўзлар бор эди: “Парвардигор бундай дард учун нега бошқани эмас, сизни танлади?” Артур эса мухлисига бундай жавоб ёзди: “Бутун дунёда хар йили эллик миллион бола теннис ўйнашни бошлайди, шундан беш миллиони ўрганади. Беш юз минг нафари профессионал даражасига чиқади. Беш минги катта мусобақаларда қатнашиб, эллик нафари “Уимблдон”гача келади. Тўрттаси ярим финалда, иккитаси финалда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. Қўлимда чемпионлик кубогини тутиб, қувониб турарканман, бирор марта: “Нега мен?” демадим. Энди хасталикка чалиниб, азоб чекаётганимда: “Нега мен?” десам, тўғри бўладими?”

#Hayotiy hikoyalar#51#nega#demang
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика