#

"ТУҲМАТНИНГ КАСРИ!"

Кеча хамкасбим Шахноз бир танишини бошидан утказган вокеани айтиб берди. Уч йил илгари хаётимдаги - ЭНГ КАТТА* хатога йул куйдим. Якинларимнинг гапига кириб, "ЯХШИЛИК" килган одамимга ёмонликни раво курдим. Бирок, бу дунёда хар нарсанинг хисоб-китоби бор деганларидай уша номардлигим куп утмаёк, узимга "ЖАЗО" булиб кайтди. Ушанда айни ёз эди. Эрталаб уй юмушларини бажариб булгач, болаларимни богчага куйдим-да, харид килиш максадида бозорга йул олдим. Бозорга бориб сумкамни кавласам, кармон йук. Юрагим шув этиб кетди. Бирон киши угирлаб олдимикан, ахир эрталаб уйдан чикаётганимда сумкамда турганди-ку. Ким олган булиши мумкин, дея сумкани яна титкилай бошладим. Йулда тушиб колгандир дея юрган йулимдан ортимга кайтдим. Йулимда учраган бир-икки кишидан сурадим. Йук. "Эсизгина, 30000 сумни хавога совурдим-да", -дея уйга келиб роса хунобим ошди. Рузгорга деб тишимни кавагида асраб юрган пулимни йукотганимга ичиб куйиб кетаётганди. Шу зайл орадан бир неча кун утди. -Кечирасиз, синглим, сизнинг исмингиз Гулсарами?! - орадан уч кун утиб, эрталаб ховли супураётсам, 45 ёшлардаги нотаниш бир эркак дарвозамизни такиллатди.
-Ха, келинг. Кечирасиз, сизни танимайрок турибман?! - дея юрагим алланечук булиб унга пешвоз чикдим.
- Синглим, - эркак чунтагини кавлаб когозга уроглик ниманидир чикарди-да, менга узатди.
-Мана бу сизнинг нарсангиз. Уч кун аввал ишдан кайтаётсам, богчани рупарасидаги йулакчада ётган экан. Эгаси ким дея атрофдагилардан роса суриштирдим. Кеча кечкурун махаллангизда яшайдиган бир танишим сизнинг пул йукатганингизни айтиб колди. Когозни олиб, шоша-пиша очиб курдим. Хакикатан хам мен бозорда йукотган кармон, пулларига хам тегинилмаган ичида турибди. Эркакка кайта-кайта миннатдорчилик билдирганча кузатиб куйдим. Кечкурун уйга келган укамга булган вокеани айтгандим, у менинг соддалигимни юзимга солиб, фикрларимни чалгитишга уринди.
-Бирам соддасиз-да опа. Шу ёшга кирсангиз хам бушлигингиз колмабди. Сиздан бошка булганда пулим купрок эди, деб яна ундирган буларди. Халиям кеч эмас. Уша одамнинг кимлигини биласиз, курсангиз танийсиз. Мелисага бориб пулимни топиб олган одамга даъвоим бор денг. Колганини узлари хал килиб беришади. Укамнинг гапларидан аввалига аччигим чикди. Яхшилик килиб пулимни кайтариб келган одамни юз-кузига караб кандай алдайман, деб уйландим. Агар унинг урнида бошка одам пулни топиб олиб, уз харажатларига ишлатиб юборганида нима буларди? Укамга каршилик килдим. Аммо укамни хадеб шу гапни такрорлашидан нафсим устунлик килдими бу таклифга кандай рози булганимни сезмай колдим. Уша тундаёк укам иккимиз махалла нозирига учраб, даъво аризаси ёздик. Эртасига тушда мени мелисахонага чакиртиришди. Борсам, тунов кунги эркак мунгайиб утирибди. -Кармонимнинг ичида 100.000 сум бор эди. Сиз менга 30000 сум кайтардингиз, -дея укам ургатган ёлгонларни ишлатиб.
- Синглим, нималар деяпсиз?! Ахир мен кармонингизни очиб хам курмаганман,-эркак тухматдан довдираб колди шекилли йигламсираган овозда жавдирарди.
-Очиб курганмисиз, курмаганмисиз у ёги менга коронги. Аммо кармонимда 100000 борлигини аник биламан,- дедим СУРБЕТЛИК* билан. Эркакнинг курук тухматдан кузларида ёш айлана бошлади.
-Синглим, менинг туртта БОЛАМ* бор. Мен уларни <<ҲАЛОЛ РИЗҚ>> едириб катта киляпман. Агар бирон тийинингизга хиёнат килган булсам яхшилигимга БУЮРМАСИН! Кискаси, эркак айбини буйнига олмади. Худди бошидагидек мен уни очиб хам курганим йук деб туриб олганимдан сунг эркак "АЙБИ"ни буйнига олишга мажбур булди. -Синглим, кичкинагина яхшилигим эвазига шунчалик ёмонлик кайтардингиз-а?! Майли, хаммасини АЛЛОҲ куриб турибди, -мелисахонадан чикаётганимизда у менга алам билан тикилди. Унинг кузлари ёшланганини курсам-да, курмасликка олдим. Бирок орадан уч кун утар утмас, эрталаб урнимдан турай десам, ТУРАОЛМАЙМАН. ОЁҚ- кулларим худди ЕЛИМЛАБ* куйилгандек кимир этмайди. Нега бундай булаётганлигини тушунмай, ДООД солиб йигладим. Шифокорларни чакиртирдик. Аммо хаммасини гапи битта елка кисиб "ТУШУНМАДИК" дейишдан нарига утишмайди. Шунда хаёлимга беихтиёр мелисахонадан чикаётганида курук тухматимдан огринган эркак келди-ю, "Бу Худонинг менга берган ЖАЗОСИ",- дея йиглаб юбордим. Хар кандай ЯХШИ* ёки ЁМОН* амалнинг жазоси бор экан. Айникса, била туриб килинган ЁМОНЛИК сизни виждон азобида кийнамасдан танингизни ЗИРҚИРАТМАСДАН* куймас экан. Орадан бир ой утиб, яна оёкка турдим. Лекин шу вакт оралигида тортган азоб-укубатларимни уйласам, дунёга сигмай кетаман.
- "Агар ушанда ЯХШИЛИККА* ёмонлик билан жавоб кайтармаганимда мана шундай куйларга тушмаган булардим", - дея узимни узим койийман! Шояд менинг бу ХАТОИМ, гунохим кимларгадир "ЎРНАК" булса, мана шундай ишларни килиш арафасида турган ҒОФИЛ БАНДАларнинг калб кузини ОЧИЛИШИГА ёрдам берса. ҚУРУҚ ТУҲМАТ- балосида Аллохимни узи асрасин. Зеро хеч бир сабабсиз кулга <<ТИКАН>> кирмайди

#Hayotiy hikoyalar#57
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика