Pulga Sotilgan Nomus.
PULGA SOTILGAN NOMUS. Men ham barcha ayollar singari chiroyli kiyinishni, yaxshi yashashni orzu qilardim, biroqbu niyatlarimni amalga oshirish uchun pul zarur edi. Qo&lsq

Простатит

Bo'limi: Jinsiy faktlar
O'qildi: 29 marta
Простатит бу, простата безини яллиғланиши. Эркаклар жинсий аъзоларида энг кўп учрайдиган касаллик бўлиб одатда 30-50 ёшда учрайди.
Простатик синдром кечишига кўра ўткир ёки (3 ойдан кўп бўлса) сурункали бўлади.
Бу касалликнинг ривожланишига сабаб, кичик тознинг веноз томирларида қон айланиши бузилиши (ич қотиши, кам харакат хаёт тарзи, узоқ вақт жинсий алоқадан тийилиш ёки алоқалар сонини кўпайтириш, совқатиш, алкоголизм ва ҳакозолар).
Простатит таснифи.
I. Ўткир простатит. Хар доим инфекцион келиб чиқишга эга.
II. Инфекцион сурункали простатит. Сурункали простатитлар ичида 5-10% ни ташкил қилади. Клиник симптомлари ва лаборатор белгилари простатитга хос, инфекцион қўзғатувчи мавжуд.
III. Инфекцион бўлмаган сурункали простатит (Ёки сурункали тос оғриғи синдроми). Сурункали простатитлар ичида 90% холларда учрайди. Простатитнинг клиник симптомлари, манфий бактериологик текширувлар. Простатитнинг лаборатор белгиларига қараб 2 типга бўлинади:
· А тип - Простата бези секретида лейкоцитлар сони ошиши билан кечадиган (Яллиғланиш синдроми).
· Б тип - Простата бези секретида лейкоцитлар сони ошмаслиги билан кечадиган (яллиғланишсиз синдром).
IV. Яллиғланиш компанентли симптомсиз простатит. Простатит симптомлари бўлмаганлиги сабабли фақат бошқа сабабдан текширувлар натижасида аниқланади.
Ўткир простатит простата безига инфекцияни гематоген, лимфоген ёки қўшни аъзолардан ўтиши натижасида келиб чиқади. Ўткир простатитни қўзғатувчилари спектри, сийдик йулларидаги бошқа ўткир инфекцион жараёнларни қўзғатувчилари билан бир хил. Асосийлари грамм манфий анаэроб бактериялар: E. Coli - 80% ни ташкил қилади, Serratia Pseudomonas, Klebsiella Pseudomonas, Proteus Pseudomonas – 10-15%; граммусбатлардан: Enterococcus – 5-10%.
Инфекцияни простатага кириш йўллари хилма хил. Асосийлари: каналикуляр йўл – Сийдик чиқарув каналининг орқа бўлими простата бези чиқарув йўлларидан. Лимфоген йўл – ўткир уретритда. Гематоген йўл – бактериемияда.
Ўткир простатит билан хасталанганлар қийналиб, тез-тез, оз-оздан сийишга, сийиш вақтида ачишиш ёки оғриққа, қов, оралиқ ва орқа чиқарув тешиги сохасидаги оғриқларга, оғриқларни моякларга, жинсий олатга тарқалишига, шикоят қиладилар. Шу билан бирга умумий интоксикация белгилари қўшилади: тана хароратини кўтарилиши, умумий холсизлик, қалтираш, кўнгил айниш. Қалтирашни қўшилиши касаллик жиддийлашганидан дарак беради. 20-30 дақиқада қалтираш ўтади, лекин умумий холсизлик, терлаш, кучаяди ва тез чарчаш пайдо бўлади.
Қандли диабет, алкоголизм, наркомания касалликни асл аҳволини беркитиши мумкин. Беморнинг шикоятлари бўлмаслиги мумкин ёки фақат ич келиши вақтидаги оғриқлар, ўтирган вақтда тўғри ичакда ва оралиқда босимга шикоят қилиши билан кифояланиши мумкин.
Ректал кўрик(орқа пешобдан бармоқ билан кўриш)да простата катталашган, шишган, оғриқли, ўрта эгати аниқланмайди, флюктуация(чайқалиш) ўчоқлари аниқланса простата абсцесси бошлангандан дарак беради. Яллиғланган простатанинг ва простата атрофи тўқималарини катталашиб кетиши натижасида сийдик чиқарув каналининг орқа қисмини эзилиши, сийдик ушланиб қолишига сабаб бўлади. Тўлиқ сийдик тутилиши кузатилиши мумкин. Ўткир простатит умумий шамоллаш белгиларини устунлиги билан ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун эркакларда тана харорати кўтарилганда простата безини ректал кўриш лозим. Жараён сийдик пуфаги атрофи тўқимасига ёки сийдик қопи деворига ўтганда ўткир цистит белгилари пайдо бўлади, тез-тез сийиш, сийдик қистовлар. Жараён тўғри ичак деворига ўтганида ич келгандаги оғриқлар, оралиқ сохасида оғриқ пайдо бўлади.
Ўткир простатитда простатa массажи мумкин эмас. Шунинг учун ректал кўрик эхтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Текширувларда 4 стаканли синама (сийдикни 4.га бўлиб топшириш)ни буюришдан мақсад, Meares ва Stamey таърифлагандек уретра, простата ёки сийдик пуфагидаги инфекцияни аниқлаш. 10 йил аввал Drach et al. таснифи Meares ва Stamey ишига
1 2
» Teglar:mavjud emas!
Boshqa hikoyalar
Birinchi nikoh kechasi haqida 2-qism
Bokiralik pardasi saqlanib qolsa... Ajablanmang, shunaqasi ham bo‘ladi. Aslida, iffat pardasi qin dahlizi va uning bo‘shlig‘i orasida taxminan 1,5-3
QiziQaRLi FaKTLaR...
Qiziqarli faktlar. 88 foiz ayollar ko'kragi jundor erkaklarni yoqtirisharkan. (Qizlar, kimga bitta shortikda tushgan rasmimni jo'natay?) Ayollar garde
Яндекс.Метрика
© EHTIROSLI.RU | 2016-2020