#

Shayton

ҲИКОЯ ✏️: ШАЙТОНЧАМИ ЁКИ ФАРИШТА. Шахардаги йирик супермаркетларнинг бирига харид учун бордим. Касса ёнига яқинлашганимда ерда, кимдир тушириб қолдирган қоғоз пул ётганини кўрдим. Бу юз долларлик купюра эди. Қарасам бир 8-9 ёшлардаги кичкина қизалоқ секин келиб пулни олдида югуриб чиқиб кетди. Мен ўзимча кулиб қўйдим: "Шайтон қиз, долларниям билади, энди бу пулига бир ой музқаймоқ олиб ейиши мумкин." Хисоб-китоб қилиб бўлгач кўчага чиқдим. Уйимга элтадиган марказий кўча бўйлаб йигирма қадамлар юргач бояги қизчани кўриб қолдим. Қизалоқ топиб олган пулини йўл четига ўрнатилган қутига ташларди. Ўтган- кетганлар эътибор хам бермайдиган бу қути "Эхсон" қутиси эди. Этим жимирлаб кетди. Бу йўлдан хар куни ўтардим, юз доллар нари турсин юз сўм ташлаш хам хаёлимга келмаган. Кулганим учун ўзим ғалати бўлиб кетдим. Боягина мен Шайтонга қиёс этган кичкина қизча бўлса, худди қилган ишидан кўнгли тўлгандек менга жилмайиб қараб қўярди.

#Hayotiy hikoyalar#116#shayton
O'xshash hikoyalar
Ehtirosli.ru   Яндекс.Метрика